Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.9. Ўрта мия 
Ўрта мия (mesencephalon) мия оёқчалари – pedinculi cerebri, тўрт 
тепалик пластинкаси – lamina tecti, улар елкалари (brachia colliculi) ва 
оёқчалар орасида жойлашган мия сув йўли (aquaductus cerebri)дан иборат. 
Тўрт тeпалик – corpora quadrigemina ёки ўрта мия томи – tectum 
mesencephali юқори мия чодири билан шишсимон тана (қадоқ тана орқасида) 
орасида жойлашган. Бу пластинкада тўрт тепалик бўлиб, уларнинг 
юқоридаги иккита тепалиги – colliculi superiores, кўрув йўлининг пўстлоқ 
ости маркази, пастки иккита тепалиги – colliculi inferiores эшитув йўлининг 
пўстлоқ ости маркази ҳисобланади. Устки иккита тепалик оралиғида 
шишсимон тана – corpus pineale жойлашган. Пастки иккита тепадан чиққан 
елкалари – brachium colliculi inferiores оралиқ мияга қарашли ички 
тиззасимон танада corpus гениcулатум mediale билан туташса, устки 
тепаликнинг елкалари брачиум colliculi superioris – кўрув дўмбоғининг 
ёстиқчаси орқали ташқи тиззасимон тана (corpus geniculatum laterale)га 
боради. 
Мия оёқчаси (pedinculi cerebri) мия яримшарларига ва мия пўстлоғига 
борувчи нерв толаларидан иборат. У мия кўпригининг олд томонидан 
бошланиб, мия яримшарларининг ичига кириб тарқалади. Оёқчаларнинг 
оралиқ чуқур туби орқадаги илма-тешик модда – substantia perforata posterior 
билан қопланган. Шу жойдан кўзни ҳаракатлантирувчи нерв (n. oculomotorius 
III жуфт) бошланади. Тўрт тепалик остида жойлашган (ўрта мия пуфаги 
бўшлиғи қолдиғи) мия сув йўли – aqueductus cerebri III қоринчани IV 
қоринчага қўшиб туради. 


Ўрта миянинг кўндаланг кесимида қуйидаги уч қисм тафовут 
қилинади: 1) том пластинкаси (lamina tecti) – тўрт тепаликни ўз ичига олган 
мия сув йўлигача бўлган қисм; 2) томча – tegmentum мия сув йўли билан 
қорамтир моддагача (substantia nigra) бўлган қисм; бу ерда думалоқ шаклли 
қизил ўзак – nucleus ruber жойлашган. Қорамтир модда – substantia nigra нерв 
ҳужайралари тўпламидан иборат, унинг цитоплазмасида қорамтир пигмент – 
меланин бўлади. Қорамтир модда ўзига хос чегарадир, модданинг орқа 
(дорсал) қисми ўрта мия ёпқичи – tegmenтум mesencephali дан иборат, 
олдинги (вентрал) қисми мия оёқчаларининг асоси – basis mesencephali деб 
аталади. Ўрта мия ёпқичида ўрта мия ўзаклари ва юқорига кўтарилувчи 
(афферент) ўтказувчи йўллар жойлашган;. 3) мия оёқчаларининг асоси – basis 
pedinculi cerebralis бўлиб, оёқчанинг вентрал қисмини ҳосил қилади. У, 
асосан, оқ моддадан иборат бўлиб, бош миянинг пўстлоғидан бошланувчи 
эфферент ўтказувчи йўллардан ташкил топган. Оёқчаларнинг мия сув йўли 
атрофида III ва IV жуфт бош мия нервининг соматик ва парасимпатик 
ўзаклари жойлашган. 
Ўрта мия мушаклар тонусини тартибга солиб, одам мувозанатини 
сақлаш ва юришда фаол қатнашади. Ўрта мия жароҳатланганда ёки 
касалликка дучор бўлганда мушаклар кучли қисқариб, оёқ-қўллар букилмай 
қолади. 
Тўрт тепаликнинг устки дўмбоқча ўзаклари кўзнинг тўр пардасидан 
импулслар қабул қилиб, керакли жавоб юборади, яъни ёруғлик томонга 
бошни буришда қатнашади. Кўзга келаётган нур йўналишига қараб кўз 
қорачиғининг кенгайиши ёки торайишини, кўз гавҳарининг ҳолатини атроф-
муҳитни аниқ кўришга (аккомодация) мослаштиради. 
Тўрт тепаликнинг пастки дўмбоқчаларида жойлашган ўзаклар қулоқни 
товушга нисбатан мослаш, бошни товуш келган томонга буриш каби 
ҳолатларни идора қилади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling