Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Мияча физиологияси. Мияча ва унинг ўзаклари одам юришини, тана 
мувозанатини автоматик равишда бошқариб туриш учун хизмат қилади. 
Мияча шикастланса ёки энсага қаттиқ модда текса мувозанат йўқолиб, одам 
тикка туролмайди. Скелет мушаклар тартибсиз қисқариб тебранма ёки 
пойма-пой ҳаракатлар содир бўлади. Бундай вақтда миячада мушаклардан 
баъзо импулсларни тўғри анализ қилиш қобилияти йўқолади. Шундай 
шароитда итлар бошларининг тебранма ҳаракати натижасида тумшуғини 
товоққа тўғрилай олмайди, вегетатив функциялар (қон томирлар тонуси, 
температура ва овқатланиш жараёнлари) ҳам издан чиқади. Мияча фаолияти 
издан чиққанда одам кўз юмиб тик тура олмайди, кўрсаткич бармоғини 
бурнига тўгри теккизиш қобилияти йўқолади. Одам нутқи бузилиб, бўлиб-
бўлиб сўзлайди. 
5.8. Ромбсимон мия сиқиғи 
Ривожланиш даврида ромбсимон мия сиқиғи – ўрта мияни 
бирлаштириб турган сиқиқ – isthmus rhombencephali пайдо бўлади. Бу сиқиқ 
миячанинг устки оёқчалари, миянинг юқори чодири – velum medullare 
superius ва қовузлоқ учбурчаги – trygonum lemnicei дан иборат. Сиқиқнинг 
икки томонида жойлашган ушбу учбурчак (trygonum lemnicci) эшитув йўли 
(lemniccus lateralis) нерв толаларидан тузилган. Худди шу сиқиқ соҳасида IV 
қоринчанинг олдинги чети туради. Миячанинг устки оёқчалари оралиғида 
тортилган чодир эса миячадан тўрт тепаликка қадар боради. 
Тўртинчи қоринча (ventriculiс quartus) олд томондан мия кўприги ва 
узунчоқ миянинг ромбсимон юзаси билан, орқа томондан мияча оралиғида 
ҳосил бўлган бўшлиқдан иборат, олдиндан сув йўли (aqueductus cerebri) 
орқали III қоринча билан, орқадан эса орқа миянинг марказий канали (canalis 
centralis) билан қўшилиб туради. IV қоринчанинг тубини ромбсимон чуқурча 
(fossa rhomdoidea) ҳосил қилса, олдинда миянинг юқори чодири – velum 
medullare superior, миячанинг устки оёқчалари орасида жойлашган орқа 
томонда миянинг пастки чодири – velum medullare inferius (миячанинг пастки 
оёқчалари орасида жойлашган) ҳосил қилади. Чодирнинг ички юзасида 
қоринчанинг томир пардаси – plexus chorioideus бор. VI қоринча миянинг 
томирли пардаси остидаги бўшлиқ билан пастки чодирда жойлашган учта 
тешик орқали қўшилади. Тешиклардан бири ромбсимон чуқурчанинг пастки 
бурчагида – apertura mediana ventriculi quarti (энг катта), иккитаси икки ён 


бурчакда – aperturae laterales ventriculi quarti жойлашган. Ана шу тешиклар 
орқали қоринчалар ичидаги суюқлик мия пардалари орасидаги суюқлик 
билан қўшилиб, айланиб юради. 
Қоринчанинг юқори чодири пастки чодир билан ўткир чўққи ҳосил 
қилиб, мияча ичига кириб ботиб қўшилади ва IV қоринчанинг томини 
(tegmen ventriculi quarti) ҳосил қилади. 
Тўрт бурчакли ромбсимон чуқурча (fossa rhomboidea) ромбсимон мия 
сиқиғи, кўприк ва узунчоқ мияларнинг қўшилишидан вужудга келган. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling