Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўз ёши бези
Кўз косаси фасциялари. Кўз косаси суяк устки пардаси (periorbitae)
билан қопланган бўлиб, кўриш канали ва кўз косасининг юқори ёриғи орқали миянинг қаттиқ пардасига қўшилиб кетади. Кўз соққаси қин парда (vagina bulbi) билан ўралган, парда билан кўз соққаси оралиғидаги бўшлиқ (spatium episclerale) Тенон бўшлиғи деб аталади. Қин пардаси олдинда тепа ва пастки қовоқларга ёпишса, орқа томонда кўриш нервини ўраб турган пардага ўтади. Periorbitae пардаси ва vagina bulbi оралиғини ёғ тўқималари (corpus adiposum orbitaeе) тўлдириб туради. Бу эса кўз соққасининг қимирламай ўз вазифасини нормал ҳолда бажаришига шароит беради. Кўз қовоқлари (palpebrae) бир жуфт (юқори – palpebrae superior ва пастки – palpebrae inferior) бўлиб, тери бурмаларидан ташкил топган. Қовоқлар юмилганда кўз бутунлай ёпилади. Кўз очилганда пастки қовоқ ўз оғирлиги билан, юқори қовоқ уни кўтарувчи мушак (m. levator palpebrae superioris) ёрдамида очилади. Қовоқларнинг устки юзаси юпқа тери билан қопланган. Кўзнинг ичига қараган юзаси (шиллиқ қават) конюнктива (tunica conjunktiva palpebrarum) деб аталади. Юқори қовоқнинг ички юзасида 30–40 та, пастки қовоқнинг ички юзасида 20–30 та майда безчалар (glandulae tarsales) жойлашган. Уларда майда чиқарув тешиклари мавжуд. Қовоқларнинг эркин чеккаларида 2–3 қатор киприклар (cilia) ўрин олган. Бу чеккалар оралиғига кўз ёриғи (rima palpebrarum) дейилади. Юқори ва пастки қовоқлар ташқи ва ички томонда бурчаклар ҳосил қилиб, ўзаро қўшилади. Ички бурчакдаги бойлам (lig. palpebrale mediale) кўз халтасини олдиндан ва орқадан ўраб жойлашган. Латерал бурчакда бойлам (lig. palpebrale laterale) бўлади. Ичкари бурчакда кўз ёши кўли – lacus lacrimalis ва бўртиб турган кўз эти – caruncula lacrimalis, кўзнинг медиал бурчагида (кўз ёши кўлидан ташқарида) устки ва пастки куртакча (papilla lacrimalis) кўринади. Улар кўз йўли найчасининг бошланиш нуқтаси ҳисобланади. Қовоқлар асосида тоғайсимон пластинка (tarsus superior et inferior) бўлади. Юқори қовоқ тепасида қошлар (supercilium) жойлашган бўлиб, улар кўзни ҳар хил чанг заррачаларидан сақлаб туради. Кўз ёши аппарати кўз ёши бези ва кўз ёши йўлларидан ташкил топган. Кўз ёши бези (glandulae lacrimalis) кўз косаси ташқи деворининг юқори қисмидаги кўз ёши бези чуқурчаси – fassa lacrimalis да жойлашган. Без оралиғидан ўтган юқори қовоқни кўтарувчи мушак пайи уни икки қисм (кўз косаси ва қовоқ)га ажратиб туради. Кўз ёши бези ажратган суюқлик кўз ёши йўли орқали юқори қовоқнинг конюнктива қисмига (15 дона кўз ёши йўли – ductuli excretorii бўлиб) очилиб, кўз соққасининг олдинги ва шох пардасини ювиб, кўз қовоқларининг ички бурчагидаги кўлча (lacus lacrimalis)га тўпланади. Кўз ёши суюқлиғи кўлчадан кўз ёшининг найчалари (canaliculi lacrimales) орқали кўз ёши халтачаси (saccus lacrimalis)га қуйилади. Кўз ёши халтачасидан бурун йўли – ductus nasolacrimalis орқали бурун бўшлиғига ўтиб тарқалади. Бурун бўшлиғида кўз ёши нафас билан кирган ҳавонинг чанг ва ҳар хил заррачаларини тозалаб бўшлиқни намлаб туради. Кўз ёш йўли (канали) – canalis lacrimales юқори ва пастки каналлар алоҳида ёки иккаласи қўшилиб (saccus lacrimalis) очилади. Кўз ёши халтачаси кўз косаси ички деворининг пастки бурчагидаги чуқурчада жойлашган бўлиб, пастки қисми торайиб, бевосита кўз ёши-бурун йўлига ўтиб кетади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling