Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3. Бош мия
Орқа мияни ўровчи пардалар. Орқа мия учта бирикувчи тўқимидан
ташкил топган парда (meninges) билан ўралган. Ташқарида қаттиқ мия пардаси – dura mater spinalis, ўртада тўр парда – arachnoidea ва ичкарида юмшоқ парда – pia матер spinalis жойлашган. Учала парда бош мияга бевосита давом этади. Орқа миянинг қаттиқ пардаси – dura mater spinalis орқа мияни қоп каби ўраб туради. Бу парда суяк ва суяк усти пардасига тегмаслиги сабабли улар орасида эпидурал бўшлиқ – cavitas epiduralis ҳосил бўлади. Одатда, бу бўшлиқ ёғ клетчаткаси ва вена қон томирлари чигаллари билан тўлган бўлади. Орқа миянинг тўр пардаси – arachnoidea spinalis тиниқ қон томирлари бўлмаган ингичка варақ каби қаттиқ парда ичида жойлашган бўлиб, ундан субдурал бўшлиқ – spatium subdurale билан ажралган. Тўр парда билан орқа мияни бевосита қопловчи юмшоқ парда орасида субарахноидал бўшлиқ – cavitas subarachnoidalis бор, у мия суюқлиги (liquor cerbrospinalis) билан тўлган. Шунинг учун орқа мия ва унинг илдизчалари эркин жойлашган. Субарахноидал бўшлиқ пастки – cauda equina қисмида кенгайиб, арахноидал қопча ва охирги цистерна (cisterna terminalis)ни ҳосил қилади. Орқа мия бўйнининг орқа қисми ўртасида тўр парда билан юмшоқ парда оралиғида узунасига жойлашган девор парда (septum cervicale intermedium) кўринади. Булардан ташқари, орқа миянинг икки ёнбошида 19– 23 та тишсимон бойлам (lig. dentilatum) бўлиб, улар фронтал сатҳ бўйлаб олдинда ва орқа нерв илдизчалар оралиғида жойлашган. Тишсимон бойламлар орқа мияни қимирлатмасдан ушлаб туради. Орқа миянинг юмшоқ пардаси – pia mater spinalis эндотелий билан қопланган пардадан иборат, у орқа мия моддасига бевосита тегиб туради. Бу парданинг иккала варағи орасида жуда кўп қон томирлар жойлашган ва улар билан юмшоқ парда орқа миянинг эгатлари ичига ва мия моддасига кириб, уларда периваскулар лимфа бўшлиқларини ҳосил қилади. 5.3. Бош мия Бош мия (encephalon) уни ўраб турувчи пардалар билан бош миягининг ичида жойлашади. Бош мия, асосан, уч қисм, устки катта қисм – катта мия (cerebrum), мияча (cerebellum) ва мия пояси (truncus cerebri)дан иборат. Катта мия чуқур ёриқ (fissura longitudinalis cerebri) орқали иккита яримшарга бўлинган. Яримшарларнинг ташқи юзаси текис бўлмаган эгатлар ва пушталар билан қопланган. Орқа томонда яримшарлар остида жойлашган мияча кўндаланг ёриқча билан ажралиб туради. Ўнг ва чап яримшарлар бир- бири билан қадоқ тана (corpus callocum) орқали қўшилган. Яримшарлар оқ ва кулранг модда (пўстлоғи)дан ташкил топган. Бош мия ичида эмбрион ривожланишида пайдо бўлган бўшлиқ – мия қоринчаларини кўриш мумкин. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling