Маркетинг


Маркетинг  ахборотини роли


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   102
Маркетинг 
ахборотини роли 
Фаолиятни баҳолаш 
Бошқарув 
қарорларини қўллаб-
қувватлаш 


Маркетинг
 
 
 
21 
тизимларнинг шаклланишида ахборотга бўлган эҳтиёж, зарурий шаклдаги ва 
талабдаги ахборотни тақдим этиш тартиби ва муддати муҳим аҳамият касб этади. 
Маркетингни ахборот манбалари қуйидагилардан иборат: йиллик статистик 
маълумотлар; корхона (фирма) ҳисоботлари; тадбиркорлар уюшмаси ахборотлари; 
тармоқлар ахборотлари; биржа ахборотлари; банк ахборотлари; маълумотлар 
тўпламлари; суд қарорлари; корхонангизнинг иш корреспонденциялари; партиялар 
ташвиқотлари; еълонлар, проспектлар, каталоглар; танлов натижалари; акция 
курслари жадваллари; корхона раҳбарияти мажлислари баённомалари; ахборот-
аналитик бюллетенлари; радио ҳамда телевидение янгиликлари; воқеалар 
шарҳлари; иқтисодиёт янгиликлари; махсус китоб ва журналлар; луғатлар, 
енциклопэдиялар; кундалик газэталар ва ҳоказолар. 
Маркетинг борасида қарор қабул қилишни қувватловчи қуйи тизимга бўлган 
заруратнинг келгусида ҳам ортиб бориши табиийдир. Чунки, ахборот кўлами ва 
миқдорнинг ниҳоят кўплиги ва уни бошқаришга сарфланадиган вақтни тежаш 
муҳим аҳамиятга эга. Моделлар банки воситасида эса ахборотни қайта ишлаш ва 
қарор қабул қилишда нисбатан кам хатога йўл қўйилади. 
 
3.2. Ахборот тизими 
Маркетинг ахборот тизими - инсонлар, техник воситалар ва амалга ошириш 
услубларидан ташкил топиб, муҳим ва тўғри ахборотни тўплаш, тартибга солиш
таҳлил қилиш, кузатиш натижасида маркетинг соҳасида қарор қабул қилувчига 
самарали ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради. Маркетинг ахбороти тизими ўзаро 
муштарак боғланган элементлар ва муносабатлар мажмуини ташкил этади. 
Яхши ахборот маркетологга ёрдам беради: рақобатда устунликка эришиш 
имконини беради; хавфни ва молиявий қалтисликни камайтиради; истеъмолчилар 
муносабатини белгилайди; ташқи муҳитни кузатади; стратегияни тартибга солади; 
фаолиятни баҳолайди; рекламага бўлган ишончни оширади; қарор қабул қилишга 
ёрдам беради; фикрни яхшилайди; самарадорликни яхшилайди 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling