Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102
Маркетинг
 
 
 
39 

молиялаштириш манбаларини топиш; 

ишлаб чиқаришни моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш

ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини ҳисоблаш; 

ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш ва фойдани башорат қилиш. 
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури фирманинг тўлиқ ички 
режалаштириш ва ишлаб чиқариш режасини ҳисобга олувчи оптималлаштирилган 
кўрсаткичларни ўз ичига олиши лозим. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш бўйича 
маркетинг дастури ишлаб чиқариш бўлимининг хўжалик фаолиятини жами 
кўрсаткичлари тўпламини таҳлили асосида ишлаб чиқилган асосий ҳужжат 
ҳисобланади. 
Маҳсулот бўйича маркетинг қуйидаги мақсадларга эга: 

маҳсулотни оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш; 

маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш самарадорлигини кўп вариантли ҳисоб-
китобини ўтказиш; 

янги (такомиллашган) товар ишлаб чиқариш рентабеллигини ва 
зарурлигини асослаш; 

чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат бирлигида белгилаш

истеъмолчиларни мақсадли бозорда кўзлаган мақсадларини ҳисобга олган 
ҳолда ҳар бир товар бўйича сифат кўрсаткичларини ўрнатиш; 

ҳар бир маҳсулотни интеграл баҳолаш (харажатлари, нарх ва фойдани 
солиштириш); 

мақсадли бозорда рақибларнинг мавжуд ўхшаш товарларини ҳисобга олган 
ҳолда ҳар бир товар бўйича рақобатбардошлик даражасини ҳисоблаш. 
5.2. Корхонани бозорга томон йўналтирилган ишлаб чиқариш, сотиш, савдо, 
молия функцияларининг ўзаро боғлиқлиги 
Маркетинг дастурларини ишлаб чиқишда мақсадли ёндашиш услубига асосан 
корхонанинг мўлжалланган мақсадига эришиш ва уни бажарилишини назорат 
қилиш ресурслари ва тадбирлари тизими шакллантирилади. 
Корхона (фирма)нинг маркетинг дастури (бизнес режаси) таркиби 
қуйидагичадир: 
1.
Корхонанинг имкониятлари таҳлили(ҳолатли таҳлил) 
Фаолияти, шарт-шароитлари ресурслари, самарали натижага эришиш 
йўналишлари. Корхонанинг ички ва ташқи муҳитларини солиштириш. 
2.
Ривожланиш мақсадларини аниқлаш.(Маркетинг синтези). 
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишнинг устувор мақсадлари ва 
бозорда фойдага эришиш йўлларини аниқлаш. 
3.
Стратегияни ишлаб чиқиш. 
Корхонанинг моддий, меҳнат ва молия ресурсларидан самарали 
фойдаланишни кўзлаган узоқ муддатли мақсадни аниқлаш (бозор сегментларини, 
маркетинг воситасини, бозорга кириш вақтини ва бошқаларни танлаш). 
4.
Режани ишлаб чиқиш. 
Ишлаб чиқариш, молия, баҳо, кадрлар, реклама, сотиш ва бошқаларни амалга 
ошириш харажатлари ва натижаларини режалаштириш тизими. 
5.
Назорат қилиш. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling