Маъруза- тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш
Download 47.48 Kb.
|
1 2
Bog'liqМаъруза -8 ТУ муст.
Маъруза- 8. Тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш Цилиндрсимон тўғри тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш. Цилиндрсимон қия тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш ҳусусияти. Конуссимон ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоблаш. 1. Узатмаларни лойиҳалашда ғилдирак тишларини эгилишдаги кучланишга чидамлилигини аниқлаш асосий ҳисоблардан биридир. Бунда қуйидаги соддалаштиришлар киритилади (8.1 –расм): а) тишга таъсир этувчи куч унинг учига қўйилган бўлиб, xаракат фақат битта тиш тиш воситасида узатилади деб олинади; б) ишқаланиш кучи кам таъсир кўрсатганлиги учун ҳисобга олинмайди; в) тиш консолли балка деб қаралади. 8.1 – расм. Маълумки, ғилдиракнинг илашишида тишларга таъсир этадиган асосий куч - Fn бўлиб, у илашиш чизиғи бўйича тишларнинг сиртига тик йўналади (8.1-расм). Ҳисобни осонлаштириш учун бу куч илашиш қутбига кўчирилиб, ташкил этувчи айланма куч - Ft , радиал куч - Fr ларга ажратилади. Бу кучлардан тиш асосида ҳосил бўладиган эгувчи кучланишнинг умумий қиймати қуйидагича бўлади: σF = σэг – σc , (8.1) бу ерда σэг –эгувчи моментдан ҳосил бўладиган кучланиш; σc -радиал кучдан ҳосил бўладиган сиқувчи кучланиш. 8.2 - расм Кучни тиш учига қўйилиш фарази туфайли фарқ пайдо бўлади, яъни умумий куч α’ = α + Δα бурчак остида таъсир этади (8.2 –расм) унда, σ эг = F’t ·l / W = 6 F’t · l / ( b · s2 ); (8.2) σc = F’r l / ( b s ), (8.3) бу ерда F’t = F·cos α’ = Ft ·cos α’/ cos α; F’r = F’n·sin α’ = Ft · sin α’/ cos α; W = ( b s2 ) / 6 – тиш асосининг қаршилик моменти; b s – тиш асосининг юзи; b – тишнинг узунлиги (ёки ғилдирак эни). Формулалардаги l ва s ларнинг абсолют қийматларини аниқлаш қийин бўлганлиги туфайли, ҳар xил модулли тишларнинг ўxшашлигидан фойдаланиб, улар ўлчамсиз коэффициент билан алмаштирилади: l’= l / m , s’ = s / m. Юқоридаги (8.1) формулага (8.2), (8.3) ва l = l’ m, s = s’·m ларни қўйиб, қуйидагича ёзиш мумкин, σF =[(Ft·KF)/(b m)][(6 l’ / (s’)2)(cosα’/ cosα) -sinα’/(s’·cosα)]KH, бу ерда KF – юкланиш коэффициенти, KF = KFβ KFα· KF ν; KFβ -ташқи кучларни тишлараро тақсимланишини ҳисобга олувчи коэффициент; Download 47.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling