Маъруза- тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш


Download 47.48 Kb.
bet1/2
Sana13.11.2023
Hajmi47.48 Kb.
#1769809
  1   2
Bog'liq
Маъруза -8 ТУ муст.


Маъруза- 8. Тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш



  1. Цилиндрсимон тўғри тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш.

  2. Цилиндрсимон қия тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш ҳусусияти.

  3. Конуссимон ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоблаш.

1. Узатмаларни лойиҳалашда ғилдирак тишларини эгилишдаги кучланишга чидамлилигини аниқлаш асосий ҳисоблардан биридир. Бунда қуйидаги соддалаштиришлар киритилади (8.1 –расм):


а) тишга таъсир этувчи куч унинг учига қўйилган бўлиб, xаракат фақат битта тиш тиш воситасида узатилади деб олинади;
б) ишқаланиш кучи кам таъсир кўрсатганлиги учун ҳисобга олинмайди;
в) тиш консолли балка деб қаралади.



  • 8.1 – расм.


Маълумки, ғилдиракнинг илашишида тишларга таъсир этадиган асосий куч - Fn бўлиб, у илашиш чизиғи бўйича тишларнинг сиртига тик йўналади (8.1-расм). Ҳисобни осонлаштириш учун бу куч илашиш қутбига кўчирилиб, ташкил этувчи айланма куч - Ft , радиал куч - Fr ларга ажратилади. Бу кучлардан тиш асосида ҳосил бўладиган эгувчи кучланишнинг умумий қиймати қуйидагича бўлади:
σF = σэг – σc , (8.1)
бу ерда σэг –эгувчи моментдан ҳосил бўладиган кучланиш;
σc -радиал кучдан ҳосил бўладиган сиқувчи кучланиш.

8.2 - расм

Кучни тиш учига қўйилиш фарази туфайли фарқ пайдо бўлади, яъни умумий куч α = α + Δα бурчак остида таъсир этади (8.2 –расм) унда,


σ эг = Ft ·l / W = 6 Ft · l / ( b · s2 ); (8.2)
σc = Fr l / ( b s ), (8.3)

бу ерда


Ft = F·cos α= Ft ·cos α/ cos α;
Fr = Fn·sin α = Ft · sin α/ cos α;
W = ( b s2 ) / 6 – тиш асосининг қаршилик моменти;
b sтиш асосининг юзи;
b – тишнинг узунлиги (ёки ғилдирак эни).
Формулалардаги l ва s ларнинг абсолют қийматларини аниқлаш қийин бўлганлиги туфайли, ҳар xил модулли тишларнинг ўxшашлигидан фойдаланиб, улар ўлчамсиз коэффициент билан алмаштирилади:
l’= l / m , s’ = s / m.
Юқоридаги (8.1) формулага (8.2), (8.3) ва l = l’ m, s = s’·m ларни қўйиб, қуйидагича ёзиш мумкин,
σF =[(Ft·KF)/(b m)][(6 l’ / (s’)2)(cosα/ cosα) -sinα/(s’·cosα)]KH,
бу ерда KFюкланиш коэффициенти, KF = K K· KF ν;
K -ташқи кучларни тишлараро тақсимланишини ҳисобга олувчи коэффициент;

Download 47.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling