Маъруза №1: Биноларнинг мухандислик жиҳозларини ривожланиши тарихи. Режа: Кириш


-расм. “Baysal aritma” махаллий оқова сувларни биологик тозаловчи аеротсияли блок-модуль


Download 177.08 Kb.
bet3/4
Sana08.02.2023
Hajmi177.08 Kb.
#1168590
1   2   3   4
1.1-расм. “Baysal aritma” махаллий оқова сувларни биологик тозаловчи аеротсияли блок-модуль.
“Ўзтрансгаз” актсиядорлик компанияси маълумотларига кўра, бугунги кунда табиий газ 13,7 минг километрлик магистрал қувурлар орқали етказиб берилаётир. 25 компрессор цантсияси, 341 газ тақсимлаш цантсияси ва 2 ер ости газ омбори йилнинг исталган даврида Элдқуозангори олов”ни барқарор етказиб беришни таъминламоқда.
Хозирги кунда “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси истеъмолчиларга юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида ўз веб-ресурслари орқали интерфаол хизматлар кўрсатиш ишларини такомиллаштирмоқда. Айни пайтда www.uztg.uz веб-порталида шахсий кабинет” хизмати ишлаб чиқилган бўлиб, бу ерда табиий газ учун тўловлар ҳолатига доир батафсил ҳисобот келтирилган. www.mbank.uz ва www.smtsulov.uz сайтларида газ учун тўловларни амалга ошириш бўйича интерфаол хизмат ишга туширилди. Аҳоли ва улгуржи харидорлар учун тўловлар режимини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Компаниянинг uztransgaz.uz веб-сайтида табиий газ тарифларига оид маълумотлар янгиланиб, газдан фойдаланиш бўйича янги ҳужжатлар жойлаштириб борилмоқда, акциядорлар навбатдаги умумий мажлислар санаси ва кун тартиби ҳамда сўнгги қарорлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилинмоқда. Тижорат банклари билан ҳамкорликда табиий газ учун тўловларни электрон пластик карточкалар орқали қабул қилиш пунктлари тармоғи кенгайтирилмоқда.
Республика сув-канализация корхоналарида биллинг тизимини жорий қилишда техник ечимларни бир хиллаштириш ва тизимлаштириш йўларини ишлаб чиқиш ишлари амалга оширмоқда.
Сув таъминоти ва канализация хизматлари истеъмолчилари ҳисобининг ягона ахборот тизимини яратишнинг шарт-шароитлари ва бугунги кундаги ҳолати
Ҳозирги вақтда сув таъминоти ва канализация соҳасида шаҳар ва қишлоқ жойларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича Халқаро молия институтлари (ХТТБ, ИДА, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар) кредитларини жалб қилган ҳолда 7 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди, 8 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва 20 та инвестицион лойиҳа ишлаб чиқилиш жараёнидадир.
Ҳозирда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) грантларини жалб қилиш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари (лойиҳа ҳудудлари)нинг сув таъминоти корхоналарида “Сув таъминоти ва канализация” хизмати истеъмолчилари ҳисобининг биллинг тизими” автоматлаштирилган тизимини ўрнатиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Download 177.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling