Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Download 1.3 Mb.
bet73/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

КУКЙУТАЛ
Факультатив симптомлар
Асосий симптомлар
1. Касаллик секин-аста бошланади
2. Кўкйўтал билан касалланган бемор билан суҳбат ўтказиладя
3. АКДС вакцинаси билан эмланган-ликнинг аҳамияти катта
4. Куз-қиш мавсумийликка эга
5- ҚурУҚ йўтал аста-секин хуружси-мон йўталга айланади 6. Хуружлар оралиғида беморнинг умумий аҳволи яхши бўлади
7. Юз, қовоқлар шишиши, тери ости-га қон қуйилиши ва тил тагида ярача пайдо бўлйши кузатилади
8. Бактериолог^к ва серологик тек-ширувлар натижаси ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга
1. Касаллик аста-секин цик-лик равишда бошланади
2. Катарал даврда умумий аҳвол деярли ўзгармайди, тумов кузатилади
3. Спазматик даврида ху-ружсимон спазматик йўтал тутади
4. Хуружсцмон йўтал дав-рида беморнинг юзи қизара-ди, бўйин томирлари бўртиб чиқади, кўзи ёшланиб, қон қуйилади
5. Пароксизм пайтида ноэ кузатилади
6. Қонда ўзгаришлар, лей-шцитоз (15хЮ9—40109 г/л), моноцитоз (60—80%), ЭЧТ нормаДа ёки озмунча пасай-ган
Касалхонага ётқизишдан олдкн кўриладиган тадбирлар
« 1. СЭС га шошилинч хабарноМа берилади.
2. Касалхонага 1 ёшгача бўлган болалар ва оғир беморлар ёт-қнзилади.
3. Антибиотикларни барвақт қўллаш муҳим аҳамиятга эга (ле-вомицетин, эритромицин, пенициллин, симптоматик терапия)."

Давоси. Снмптоматик.


Профилактикаси. Иў.тали аримаган беморларни ило-жи борича алоҳида ётқазиш ва 14 кун муддат билан ка-рантин белгилаш лозим. Болалар муассасаларида гўдак-лар учун карантин гуруҳларини тузиш, 6 ёшгача бўлган болаларга гаммаглобулин юбориш, беморлар билан му-лоқатда эҳтиёт чораларини кўриш, кўкйўтал-дифтерия-қоқшол вакцинаси ёрдамида фаол иммунизация ишла-рини ўтказиш ҳам касаллик профилактикасида муҳим аҳамиятга эга. Кўкйўтал вакцинаси дифтерия, қоқшол анатоксини (АКДС вакцинаси) билан бирга юборилади. АҚДС вакцинаси биринчи маротаба чақалоқ 3 ойлик бўлгандан бошлаб 0,5 мл ва 45 кун оралатиб уч маро-таба юборилади. Ревакцинация эса бола 1—2 ёшдали-гида амалга оширилади. Кўкйўталга қарши вакцинация 70—90 фоиз ҳолларда яхши натижа беради.
Касаллик бошланишидан 30 кун муддатга бемор ало-ҳида ётқизилиши лозим. Учоқда дезинфекция ўтказиш шарт эмас, лекин хоналарни албатта шамоллатиш ва ҳўл латта билан артиб туриш керак.
К Ў К Й У Т А Л ( P e r t u s s i s )

Кўк йутал ўткир юќумли касаллик бўлиб асосий клиник симптоми


хуружсимон йутал хисобланади.

ЭТИОЛОГИЯСИ: Ќўзѓатувчиси Гр (-) таёќчалар Haemophilus pertussis,1906 йилда Bordet ва Gensou ( Борде - Жангу ) ажратиб олишган.


Улар овоид шаклда, харакатсиз спора ћосил килмайди. Улар термолабил экзо ва термостабил эндотоќсин ћосил ќилади. Термолабил тоќсин нерв ва томир системасига танлаб таъсир кўрсатади. Термостабил тоќсин сенцибилизация килувчи хусусиятга эга. Ташќи таъсуротга сезгир, юќори хароратда тез улади.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ: Касаллик манбаи касал хисобланади, айниќса касалликнинг бошлангич даврида, тоќи спазматик йутал пайдо булгунча. Субклиник ва яширин шакиллари билан огриганлар, юќумлилик даври 4-5 хафта.Юќиш йўли: хаво-томчи ва узоќ ваќт мулоќотда бўлганда .
Берилувчанлик: баланд, ќонтакиоз индекс 70-75%. Кассалик билан ћамма еш-даги болалар, янги туѓилган чаќалоќлар ва катталар касалланади. Энг кўп 1 ешдан 5-7 ешгача. Фаол иммунизация килиш натижасида касалланиш камаяди. Мавсумийлик: куз киш фаслига тўѓри келади. Улим ћолатлари:1 ешгача бўлган болаларда учрайди. Касалланишдан сунг турѓун имунитет ћосил бўлади.
ПАТОГЕНЕЗИ: Ќўзѓатувчи юќори нафас йуллари шиллиќ ќаватига тушиб цилиндрик эпителий хужайраларида кўпаяди. Бронхоген йул билан бронхиола ва алъвеолага кириб боради. Кук йуталда бактеремия булмайди. Патогенезда асосий уринни тоќсинлар эгаллайди. Улар нафас йўли шиллиќ ќаватига таъсир килиб йутал чакиради. Токсин узоќ ваќт нафас йуллари шиллиќ ќаватида нерв рецепторларни ќитиќлаши (таъсирлаши) натижасида хуружлар пайдо бўлади. Шу ваќтда нафас ритми бузилади, (инспиратор пауза) юзага келади. Спазматик йутал бўлганда нафас ритми бузилиши (апноэ) упка вентиляцияси бузилишига, гемодинамика бузилишига олиб келади. Бунда гипоќсия ва гипоќсемия ривожланади. Бош мия пустлоќ ќисмида гемоциркуляция бузилиши хар хил учоќли узгаришларга ва тутканоќларга олиб келади. Кук йутал патогенезида кислород етишмовчилиги катта роль уйнайди. Нафас йуллари рецепторларни узоќ ваќт таъсирлаши узунчоќ мияда мустахкам кузгалиш учогини пайдо ќилади бу ћам потогенезда асосий роллардан бири хисобланади. Ухтомский А.А. доминантлик килувчи кузгалиш учоги пайдо бўлгандан сунг хар бир ташќитаъсир ћам хуружли йуталга сабаб бўлади. Хуруж ваќтида бола чалгитилса йутал хуружи тухташи мумкин. Бу доминанта нафас йулларидан келадиган импульслар камайиши билан камая боради. Хуружли йутал ћосил булиш механизмида микробларнинг аллергияловчи таъсири катта.
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯСИ: Асосан патоморфологик узгаришлар нафас йулларида бўлади. Шиллиќ ќаватлар катори бронхлар ћам ќисќарган ћолатда бўлиб, ўпкада ќон айланиши бузилиши, перибронхиал, периваскуляр, интерстициал шиш кузатилади. Ателектаз, бронхопневмония, пневмония иккиламчи инфекция ќўшилишига сабаб хисобланади. МНС (кук йутал, энцефалопатияси) жигар, буйрак, юрак мўшакларида дистрофик узгаришлар ќон куйилиши ћам кузатилади.
КЛИНИК КЎРИНИШИ: Инкубацион даври 3-15 кун, ўртача 5-8 кун.
Касаллик кечишида учта давр ажратилади: 1. Катарал даври. 2. Хуружсимон даври, 3. Тикланиш даври.
1. Катарал даври - касаллик секин бошланади, қуруқ йутал бурундан шиллиќ ажралиши (насморк), оз микдорда харорат кўтарилиши билан боланинг умумий ахволи ќоникарли бўлади. Объектив кўрганда узгариш йўќ. 1-2 хафта давомида йутал кучайиб боради кейинчалик хуружсимон тус олади. Катарал даври 2 хафтагача давом этади. Оѓир ћолларда айниќса кукрак ешдаги болаларда 5-7 кун давом этади.
2. Хуружсимон даври - хуружли йуталлар билан бошланади. Йутал хуружларидан кейин нафас олиш кузатилади. Бу ваќтда овоз богламлари ќисќаради ва нафас олиш хуштаксимон бўлади (реприз). Хуружсимон даврининг бошларида йутал хуружи кам бўлади. Хуруж шу даврнинг 2-3 чи хафтасида авжига чиќади. Касаллик оѓирлиги хуружлар сонига боѓлиќ, 40-50 марта ва ундан кўп бўлиши мумкин (пароќсизм) йутал хуружи даврида касалнинг юзи ќизаради, кукаради, буйин веналари шишади, кузидан еш оќади, ќонга тулишади, боши олдинга тортилади, тилини охиригача чиќаради, шунинг учун тил ости шикастланади ва ярача ћосил бўлади. Оѓир ћолларда бурундан ќон кетиши, склерага ќон ќўйилади, апноэ, ихтиерсиз дефекация ва сийиб куйиш кузатилади. Йўтал хуружи ёпишкоќ балгам ташлаш, кайд килиш билан тугайди. Катта ешдаги болаларда аура кузатилиши мумкин, шу ваќтда улар типирчилаб колади ўзига ќулай шароит кидиради. Хуруж бўлмаган ваќтда умумий ахволи ќоникарли бўлади. Объектив кўрганда юзи шишган, ковоќлари шишган, тери оќарган, терига, ќонъюктивага ќон куйилган бўлиши мумкин Перкуссияда ўпкада куттичасимон тошув. Аускултацияда ќуруќ ўтказувчан нафас. Рентгенографияда эмфизема белгилари бор, упка расмининг кучайиши, ателектаз кузатилади.
Юрак ќон системасида – тахикардия ќон босими кўтарилиши кузатилади
МНС томонидан оѓир ћолда гипоксик энцефалопатия.
Ќонда - лейкоцитоз 15-40000, лейкоцитоз 60-80% ћолларда учрайди.
Хуружли йўтал даври 2-4 хафта давом этади кейинчалик хуружлар сусаяди ва яхши була бошлайди, умуман касаллик 2-3 ойгача чўзилади.
АСОРАТИ:
МНС зарарланиши, энцефалопатия, тутканоќлар, менингизм, пневмоторакс, эмфизема, чурра, ќон кетиш, ателектаз.
ТАШХИСОТИ:
Касаллардан материал «йутал пластинкаси» усули билан олинади.
Ќўзѓатувчи энг кўп касалликнинг иккинчи хафтасида яхши ажралади.
Экспресс – ташхисот учун иммунфлюросцент усули кулланилади.
Серологик – ташхисот РА, КБР, ТТАР ќўлланилади.
УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ: Уй режими кўп ваќт сайр ќилиш ва тоза хавода ухлаш. Ешига мос равишда пархез, тез хазм булувчи овќатлар берилади, ќаттиќ овќатлар йутал хуружи билан бирга кусишга сабаб бўлиши мумкин.
Этиотроп даво кук йутал катарал даврида ташхис куйилган кундан бошлаб ва йутал хуружи даврида икки хафта мобайнида буюрилади, кечки босќичларда антибактериал даво фойда килмайди. Давони бошлашдан олдин хиќилдоќ ва халќумдан экма олинади, кук йутал таекчаси кўпинча эритромицин,сумамед ва гентамицинга сезгир бўлиб 5-7 кунлик даво кўрси тавсия этилади,кук йуталда пеницилин, оќсациллин фойда бермайди.
Симптоматик даво: йуталга ќарши дорилар (неоќодион, кодипронт, белладона микстураси), катта ешдаги болаларда - либексин, тусупрекс, пакселадин, синекод, кечкўрунга пипольфен еки седуксен ва бошќа кичик транквилизаторлар тавсия этилади. Тинчлантируви дамламалар валериана, пустырник дамламалари берилади. Нафас гимнастикаси ва массаж ћам яхши натижа беради.
Апноэда тез ердам: 1.Огиз бушлигини шиллиќ, балгам, кусук массаларда тозалаш. 2.Тилни фиксация килиш ва пастки жаѓни олдинга тортиш.
3. Эркин нафас булгунча « огиздан огизга » еки «огиздан бурунга» сунъий нафас бериш, эркин нафас пайдо булгунча тоза хаво билан таъминлаб, касалхонага етказиш керак.
Соѓайиш белгилари.
Кук йутал билан огриган бемор касаллик бошланишидан 25 кун давомида атрофдагилар учун хавфли хисобланади. Эритромицин еки ампициллин билан даволаш канча барваќт бошланса шунча тез организмда кук йутал хуружи йўќолиб, асоратлар колмаганда клиник соѓайган деб айтиш мумкин.
Соѓайгандан кейинги назорат.
Кук йутални оѓир шакли бошидан ўтказган бола педиатр, невропатолог, пульманолог назоратида бўлади. Шамолашларда, физик зурикиш, стресслардан кейин йўтал хуружи ќайтарилиши мумкин, бу хакида ота-оналар огохлантирилиши керак, профилактик эмлаш соѓайгандан 1-2 ой кейин ќилинади.
Учоќда инфекция тарќалишини олдини олиш.
Касаллик бошланишидан 25 кун мобайнида бемор уйда еки касалхонада ажратиб ќўйилади.
Мулоќотда бўлганлар билан ишлаш. Бемор билан мулоќатда бўлган 7 ешгача болалар 14 кун давомида ажратиб ќўйилади. Янги туѓилган ва икки ешгача бўлган, эмланмаган болаларга алохида эътибор берилади. Уларга эритромицин билан профилактик даво кўрси еки кук йуталга ќарши пассив эмлаш, мускул орасига 2-3 мл донор иммуноглобулини юбориш тавсия этилади. Бемор билан мулоќотда бўлган барча кишилардан кук йутал таёќчасига экма
олиниши шарт. Дезинфекция утказилмайди хар куни хона намлаб артилади, шамоллатиб турилади.
Иммунизация: Болаларни кўк йўталга ќарши фаол эмлаш АКДС вакцинасини 3 мартага 1 ой оралаб 2 ойлигидан бошлаб ќилинади. Ќайта эмлаш 1.5 йилдан кейин АКДС вакцинасини бир мартага юборилади. Чет эл вакцинаси «Тетракоќк» ћам ишлатилади.
Катталарда кўк йўтал кечиши.
Ёшлигида кўк йўтал билан оғримаганлар хохлаган ёшда касалланиши мумкин, кассалик типик, енгил шаклда кечади. Кўпинча яширин, атипик шаклда асоратсиз кечади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЕТЛАР



  1. Нисевич Н.И., Учайкин В.Ф. «Инфекционные болезни у детей» Москва 1989 г.

  2. Покровский В.И. «Руководство по инфекционным болезням у детей» Москва 1996 г.

  3. Самарина В.Н., Сорокина О.А. «Детские инфекционные болезни» Москва, Санкт-Петербург 2000 г.

  4. «Инфекционные заболевания, профилактика и лечение». Москва 2000 г.

  5. «2000 болезней от А до Я»

  6. Лобзин Ю.В. «Руководство по инфекционным заболеваниям» Санкт-Петербург 2000 г.

  7. Тимченко «Детские инфекции» 2004 г.

8. Махмудов О.С. Болалар юқумли касалликлари. Т. 1995й.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling