Маъруза №1 Мавзу: Кириш; фанниг максади, вазифалари, хозирги замонавий эришилган ютуклар, камчиликлар ва ечилиши зарур бўлган муоммалар
Янги материаллар базасининг ривожланишидаги муоммолар
Download 232.58 Kb.
|
МАЪРУЗА №1
2. Янги материаллар базасининг ривожланишидаги муоммолар
Охирги 50 йил давомида янги материалларни яратилиши ва ишлаб чикарилиши техника ва технологиялар сохаларини кескин ривожланишига олиб келди. Бунда металлардан врльфрам, титан, тантал, ниобий, ванадий, рений, молибден; нометаллардан турли металларнинг оксидлари, графит, кийин эридган металларнинг кислородсиз кимявий биркмалари ва металл, нометалл материца ва толаларга эга бўлган материаллар ўзига хос муносиб ўрин тутади. Чунки бу материалларнинг асосий хоссалари хозирги замон техника ва техналогиялар томонидан куйиладиган талаб ва хоссаларнинг аксарият кисмини ўзида мужассам этган материалар хисобланади [1]. Масалан графит материаллари юкори мустахкамликка эга бўлиб улар бу хоссаларини юкори температураларгача саклаб коладилар. Бундан ташкари графит материалларини ишлаб чикариш жараёнида уларнинг зичлигини, иссиклик ва электр ўтказувчанлигини, махсус оптик ва магнитик хоссаларини кенг микёда ўзгартириш ва бошкариш оркали уни турли эксплуатацион мухит ва шароитларда кўллаш имконияти пайдо булади. Графит материали бир катор авфзалликларга эга бўлсада у бошка материаллар каби бир катор камчиликларга хам эга, масалан графит материалининг мустахкамлиги, зарбий ковушкоклиги ва каттиклиги конструксион пўлатлардан анча паст. Шу сабабли графит материали жуда кам холларда конструксион материал сифатида ишлатилган. Дунё материалшунос олимлари тамонидан графит асосли конструкцион материаллар ишлаб чикаришнинг бир нечта усуллари уйлаб топилган бўлиб уларга: графит материаллрини ишлаб чикаришда ультра майда нано кристалл доналарини кўллаш, грфит материални бошка элементлар билан туйинтириш ва углерод-графит толали конструкцион материаллар олиш усуллари киради. ТошДТУ «Материаллар технологияси ва материалшунослик» кафедраси профессор ўкитувчилари хамда магистр, талабалар тамонидан графит материалини 2000 0С хароратда эриган кремний билан туйинтириш усулида силцидланган графит конструкцион материалларин ишлаб чикариш технологияси яратилган. Бу технология графит асосида юкори иссикга, кислатали хамда ишкорли мухитларга, ейилишга чидамли конструкцион материаллар ишлаб чикариш имконини беради. Графит материалин кремний билан туйинтириш натижасида бир катор махсус хоссаларга эга бўлган мураккаб структурали материал хосил бўлади. Кремний билан туйинтирилган графит материалнинг микроструктураси 1.1-расимда келтирилган. Бу материалда углерод ва кремнинг кимявий бирикмалари ва уларни эркин холатдаги механик аралашмаларини ташкил этадииб куп жихатдан композицион материалларга ўхшаб кетади. Шунинг учун силцидланган графит конструксион хоттоки лигирланган пўлатлар хоссаларинидан устун хоссаларни намаён этадилар. Хозирги пайтда бу материал барча замонавий техника ва технологик ускуналарда ишлатилади. 1.1- расм. Силцидланган графит материалининг микроструктураси: а- материал марказининг фрагменти; б-эркин кремний билан тулган говакликлар; в- материалдаги эркин графит кукунлари Силцидланган графитдан кислатали, ишкорли ёки бошка агрессив мухитларда катта кучлар ва юкори хароратлар шароитида ишлавчи насос деталлари, эриган металларни хароратини ўлчавчи курилмаларнинг химоя кобиғи, металларни эритиш тигиллари, киздириш курилмалари, ракета ва самолет реактив дивигаталларининг деталлари ва шунга ўхшаш бир катор жойларда ишлатилади. «Материаллар технологияси ва материалшуносли» кафедраси тамондан ишлаб чикарилган силсидланган графит материалининг асосий физик-механик хоссалари 1.1-жадвалда келтирилган. Кафедра тамонида ишлаб чикарилган материалларни максадида «Тошкент лак-буёк» корхонасиниг реакторига бир катор зичлагичлар силсидланган графитдан ишлаб чикарилди ва синовга берилди. Ўтказилган синов натидаларида силцидланган графит материали кимматбахо лигерланган кислатабардош пўлатларнинг ишлаш муддатидан 5-7 баробар турғунликни кўрсатди. Кархонада ўтказилган синов натижалари шуни кўрсатадики ТошДТУ « Материаллар технологияси ва мтаериалшунослик» кафедраси тамонидан ишлаб чикарилган силцидланган графит материалларни давлатимиз корхоналарига жорий этилиши натижасида, бир тамондан чет элдан келтириладиган кимматбахо материаллар окими кескин камайиши натижасида корхоналарнинг валюта фондини тежаш имкониятини пайдо бўлса, иккинчи тамонидан силцидланган графит материалнинг ишлаш муддати 5-7 баробар юкори бўлгани учун ускуна тамирлашга тухтатладиган вакт миёрлари кискаради, бу эса яна корхона харажатларини кискаришга олиб келади. 1.1-жадвал. Силцидланган графит материалининг физик-механик хоссалари
Download 232.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling