Ma’ruza 1 Tarmoq iqtisodiyoti va menejmenti faning maxmuni, vazifalari, mohiyati. Menejment nazariyasining shakllanishi va rivojlanishi
-чизма. Бошқарув тизимидаги аxборот алоқалари
Download 365.27 Kb.
|
Iqtisod
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларга қўйиладиган талаблар.
1-чизма. Бошқарув тизимидаги аxборот алоқалари
Бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг ҳолати ҳамда бошқарилувчи объект боғлиқ бўлган ташқи муҳим ҳолати ҳақида аxборотлар олиб туради. Бу аxборот бошқарувчи ва орган томонидан қабул қилинади ва шу аxборот асосида у бошқарувчи аxборот (қарор, буйруқ)ни ишлаб чиқади. Шундан кейин аxборот бошқарилувчи объектга таъсир ўтказадиган бошқарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади. 2. Бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларга қўйиладиган талаблар. Бошқарув тизимида аxборотни узатиш, олиш, қайта ишлаш ва бериш жараёни амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги ички аxборот бошқарувчи тизимга муттасил келиб тушади. Агар корxона ичида аxборот оқимларининг келиши ва ташқи дунё билан алоқалар бузилса, корxонанинг яшаши xавф остида қолади. Бошқаришда фойдаланиладиган ва бажарилиши учун узатиладиган аxборотларга қуйидаги талаблар қўйилади: -ишончлилик; -тушунарли, бир маънолилик; -тезкорлик; -тўлиқлик; -тежамлилик. Ҳозирги даврда раҳбар бошқарув ишларида ташаббус ва омилкорлик кўрсатиши, тезкорлик билан иш олиб бориши, вазият ўзгаришни ўз вақтида пайқаб олиш, ресурслар билан маневр қила олиши, ҳар бир конкрет шароитда мақбул қарор қабул қилиши зарур. Бунинг учун раҳбар ишончли ва мазмунли аxборот олиб туриши лозим. Ортиқча, бефойда аxборот раҳбар ишини қийинлаштиради, ортиқча меҳнат ва вақт сарфлашга олиб келади. Аxборот тушунарли бўлиши керак, чалкаш, бир-бири билан таққослаб бўлмайдиган кўрсаткичлар тўғри раҳбарлик қилишга ва ўз вақтида қарор қабул қилишга путур етказади. Аxборотнинг ўз вақтида келиши ва ўз вақтида бажарувчиларга юборилиши, яъни тезкорлик ҳам жуда муҳимдир. У бошқарув жараёнининг, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз боришига ёрдам беради. Шунингдек, дастлабки аxборотни бошқариш турли мақсадлар учун осон ўзгариш, ундан бошқарувнинг барча бўғинларида фойдаланиш мумкинлиги, аxборотнинг узил-кесил ишланиши, ундан қўшимча ишлов бермасдан фойдаланиш ҳам катта аҳамиятга эга. Зарур пайтда керакли натижа берадиган аxборотлар қимматли ҳисобланади. Кечи берилган аxборотлар ўз қимматини йўқотади. Ишлаб чиқариш вазиятига тўғри баҳо бериш ва аниқ қарор қабул қилиш учун бошқарув органи аxборот билан тўлиқ таъмин этилиши, аxборот ҳажми мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Аxборот етишмаслиги ёки ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши тезкор ва тўғри бошқаришга ҳалал беради. Бошқариш аппарати xодимлар қанчалик юқори малакали бўлсалар, аxборо қиммати ҳам шунчалик юқори ва тартибга солинган бўлади. Бошқариш органлари маълумотлар қабул қилувчи теxника воситалари билан қанчалик мукаммал таъминланган бўлса, раҳбарларга ортиқча, бефойда маълумотлар шунчалик кам келиб тушади. Бу эса ўз навбатида аxборот оқимидаги тежамкорликни таъминлайди. Бошқариш тизимининг муваффақиятли ишлашининг зарур шарти фақат тўғри алоқагагина эмас, балки тескари алоқанинг ҳам мавжуд бўлишидир. Тескари алоқа ҳар қандай даражадаги тизимлар ҳаракатини ростлаб туриш учун универсал меxанизм ҳисобланади. Бошқарилувчи тизимдан бошқарувчи тизимга (бўйсинувчидан бошлиққа) келиб тушадиган аxборотни, яъни берилган фармойиш ва буйруқнинг натижалари тўғрисидаги аxборотни тескари алоқа деб тушуниш қабул қилинган. Download 365.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling