Маъруза 10. Электр тармоғининг иш режимлари ва уларни бошкариш


Реактив қувват баланси ва унинг бузилиши оқибатлари


Download 39.09 Kb.
bet3/4
Sana25.04.2023
Hajmi39.09 Kb.
#1399306
1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 10

10.3. Реактив қувват баланси ва унинг бузилиши оқибатлари
Актив ва реактив қувватлар баланси шартини:


бу ерда ва -станция ишлаб чиқариётган актив ва реактив қувватлар (ўз эҳтиёжи истеъмолчилариҳисобга олинмайди); ва -жами истеъмол қилинаётган актив ва реактив қувватлар; ва - истеъмолчиларнниг актив ва реактив қувватлари; ва - актив ва реактив қувват исрофи йиғиндилари.
Бутун система бўйича реактив қувват баланси кучланишнинг маълум даражасини аниқлайди. Тармоқ тугунларидаги кучланиш маълум даражада ўртача даражадан фарқ қилади, бу фарқ тармоқ тузилиши, юклама ва кучланиш оғиши боғлиқ бўлган бошқа омиллар аниқланади.
Бутун система учун, реактив қувват баланси реактив қувват манбаларининг қувватга қуйиладиган талабларни тўла-тўкис аниқлаши мумкин эмас. Керакли реактив қувватни система бўйича, ҳамда унинг алоҳида районларидан олиш имкониятларини баҳолаш зарур.
Реактив қувват балансининг бузулиши тармоқда кучланиш миқдорларининг ўзгаришига олиб келади. Реактив қувват танқислигида ( )тармоқда кучланиш пасаяди. Агар ишлаб чиқарилаётган реактив қувват (барча воситалар билан) истеъмол қилинаётганда катта бўлса ( ), унда тармоқда кучланиш ошади, (сальт юришда линиянинг сиғимли токи унинг охиридаги кучланишни оширганга ўхшаб)
Актив қувват танқис бўлган энергосистемада кучланиш миқдори одатда номиналдан паст. Актив қувват баланси бажарилиши учун етишмаётган қувват қўшни системалардан узатилиши мумкин.
Одатда актив қувват танқис бўган энергосистемаларда, реактив қувват ҳам тавсия бўлади. Лекин, етишмаётган реактив қувватни қўшни энергосистемадан олиш эмас, шу системада ўрнатилган компенсацияловчи ускуналарда ишлаб чиқариш фойдали бўлади.


10.4. Системада актив ва реактив қувватлар тақсимланишини оптималлаш
Барча истеъмолчиларни керакли актив ва реактив қувватлар билан таъминлаш система элементларида бу қувватларни турлича тақсимланишида амалга ошириш мумкин. Бунга боғлиқ ҳолда қувват исрофи кўп ёки кам бўлиши мумкин. Масалан, шу нуқтаи назардан кўп ҳолларда истеъмолчиларни яқин станциядан яқин масофа бўйича энергия билан таъминлаш мақсадга мувофиқ.
Энг кам қувват исрофи, яъни тармоқда актив қувватни оптимал тақсимлашни турли усуллар билан амалга ошириш мумкин. Масалан, системанинг алоҳида генераторлари ўртасида актив қувватни тегишлича тақсимлаб, бўйлама ростлашни амалга оширувчи махсус чизиқли ростлагичларни қўллаб, тармоқ тузилишини ўзгартириб (алоҳида элементларни ўчириш ёки улаш) ва бошқалар.
Қувват исрофини камайтириш бу тадбирлари бир вақтнинг ўзида бошқа омилларга кам таъсир кўрсатади. Масалан, турбогенераторлар ўртасида қувватни тақсимлаш истеъмол қилинаётган ёқилғи нархини ўзгаришига олиб келади, чунки бир хил генераторлар бошқалардан самарали,ёки ўша генератор юқори ёки кам тежамли режимларда ишлаши мумкин.
Шунга ўхшаб гидрогенераторлар қувватини ўзгариши турли сув омборларида сув сарфини қайта тақсимланишига олиб келади, бу эса турли ресурсларнинг самарадорлигини ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Чизиқли ростлагичлардан фойдаланилганда бу ростлагичларга сарф бўлган капитал харажатлар ҳисобга олиниши керак.
Демак, системада актив қувватни рационал тақсимлаш мураккаб комплекс масала бўлиб, турли томонларни ҳисобга олиши лозим; қувват исрофи, генераторларни тежамли ишлаши ва бошқалар.
Режалаштирилаётган режимлар учун актив қувватни оптимал тақсимлаш ЭХМда махсус дастурлар асосида ҳисобланади. Ҳисобланган оптимал режимга асосан алоҳида станциялар учун улар бераётган актив қувватнниг кунлик графиги берилади. Бу графиклар махсус автоматик ускуналар ёрдамида ушлаб турилиши мумкин. Оптимал тақсимлаш учун алоҳида генераторларнинг актив қувватини ростлаш умумий автоматик бошқариш системаси ёрдамида бир-бири билан боғланган бўлиши керак.
Реактив қувватни рационал тақсимлаш ҳам оптималлашни талаб қилади. Реактив қувватни узоқ масофаларга узатиш ёқилғи сарфини оширади, тармоқнниг ўтказиш қобилиятини ва ускуналарнинг хизмат вақтини камайтиради, яъни бутун система ишининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштиради бир вақтнинг ўзида бу кучланишнинг катта оғишига сабаб бўлади, бу эса – барқарорлик шарти бўйича қувват узатиш имкониятларини (чегараларини) камайтиради, демак энергосистеманинг ишончли ишлаши камаяди.
(10.2.1) дан кўриниб турибдики, реактив қувват манбаларини истеъмолчиларга яқин ўрнатиш актив ва реактив қувватлар исрофини камайтиради, ва демак энергосистеманинг умумий режимини яхшилайди.
Айтиб ўтилганидек, актив ва реактив қувватлар тақсимланишини яхшилаш, қувват исрофини камайтириш тармоқнинг алоҳида элементларни (масалан, трансформаторларни) улаш ва ўчириш орқали ҳам мумкин трансформаторда қувват исрофи икки таркибга эга: юкламага боғлиқ қ.т. исрофи ва юкламага боғлиқ бўлмаган сальт ишлаш исрофи. Кўп қувват истеъмол қилинаётган даврда кўп трансформаторлар сонини улаш мақсадга мувофиқ. Бунда, мисдаги исрофни камайиши пўлатдаги исрофни кўпайишидан ошиқ бўлади. Кам юкланиш соатларида, тескари, трансформаторларнинг бир қисмини ўчяириш мақсадга мувофиқ.
Лекин, подстанция режими ўзгарганда трансформаторларни ўчириб-ёқиш маълум қийинчиликларга эга, чунки хар қайси трансформаторга юклама ўчиргични ўрнатишни талаб қилади. Агар уни ўрнатиш, қувват исрофини тежаш билан оқланса, мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 39.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling