Маъруза №10 мавзуси
Download 277.05 Kb. Pdf ko'rish
|
Қизилўнгач
Меъда. Меъда - ventriculus seu gaster - қорин бўшлиғининг юқори қаватидаги аъзо бўлиб, кўп қисми чап соҳада жойлашади. Меъдада олдинги девори – paries anterior ва орқа девори paries posterior бўлади. Меъданинг қизилўнгач билан туташиш соҳаси pars cardiacа дейилиб, қизилўнгачнинг меъдага ўтиш тешиги ostium cardiacum дейилади. Меъданинг 12 бармоқли ичакга ўтиш соҳасини ars pylorica, шу соҳадаги тешик эса ostium pyloricum дейилади. Меъданинг чап тарафга йўналган, гумбаз шаклидаги қисми - меъданинг туби - fundus ёки гумбази fornix дейилади. Меъданинг гумбаз қисмидан унинг чиқиш соҳасигача бўлган қисми - меъданинг танаси - corpus ventriculi дейилади. Меъданинг pars pylorica қисмининг танага яқин соҳаси кенгайиб antrum pyloricum ва 12 бармоқли ичакга давом этадиган қисмига canalis pyloricus дейилади. Меъданинг юқори ва ўнг тарафидаги кичик эгрилигига curvatura ventriculi minor, қабариқ ҳолдаги пастга ва ўнг тарафга йўналган катта эгрилигига - сurvatura ventriculi major дейилада. Меъда танасининг пилорик қисмига ўтиш соҳасида кичик ва катта эгриликлар ўзаро қўшилиб, бурчак ҳосил этади ва бу соҳани angulus ventriculi дейилади. Бу соҳанинг кичик эгрилик тугаш қисмида ўйма бўлиб - incesura angularis дейилади. Меъданинг девори 4 қаватдан иборат. 1. Ички юзасида шиллиқ қават - tunica mucosa бурмалар plica gastricae ни ҳосил этади. Меъда шираси saccus gastricus ни ишлаб чиқадиган безлар ҳам шиллиқ қаватда жойлашади. Бу безлар жойлашига кўра бир неча гуруҳга бўлинади: а) меъданинг кириш қисмида жойлашган безлар - glandulae cardiacae; б) меъданинг танаси ва гумбаз қисмидаги хусусий безлар - glandulae gastricae propriae - икки туркумдаги ҳужайралардан ташкил топган: асосий хужайралар пепсиноген ферментини; қўшимча ҳужайралар хлорид кислотасини ишлайди. в) меъданинг 12 бармоқли ичакга ўтиш соҳасида жойлашган безлар - glandulae pyloricae - фақат асосий бош ҳужайраларида ташкил топган. Меъда шиллиқ қаватида якка ҳолдаги лимфа тугунлар - folliculi lymphatici gastrici - ҳам учрайди. 103 Меъда шиллиқ қаватида хусусий мушаклар бўлиб lamina muscularis mucosae дейилади. Шиллиқ қавати юзасида меъда майдончалари areae gastricae, майда бурмалар plicae villosaе ва майдончаларда безлар очиладиган чуқурчалар foveolae gastricaе кўринади. 2. Шиллиқ қават остида tela submucosa қавати жойлашганидан, меъда ички юзасида бурмалар ҳосил бўлади. Кичик эгрилик соҳасидa бу бурмалар бўйлама бўлиб, мушак қавати қисқариши натижасида "меъда йўли" canalis gastricus ҳосил бўлади. Бу йўл меъданинг кириш ва чиқиш тешикларини ўзаро боғлайди. Меъданинг чиқиш соҳасидаги ostium pyloricum тешиги соҳасида бурмалар ҳалқа ҳолда бўлиб, бундай бурмалар меъда ва 12 бармоқли ичак бўшлиқларини ажратиб турадиган тўсиқ (клапан) - valvula pylorica ни ташкил этади. 3. Мушак қават - tunica muscularis - силлиқ мушаклардан ташкил топади ва уч қават бўлиб жойлашади. Ташқи қаватида бўйлама - stratum longitudinale тутамлари; ўрта қаватда - ҳалқасимон - stratum circulare тутамлари; ички юза соҳасида эса қийшиқ тутамлар – fibrae obliquae жойлашади. Халқасимон мушак тутамлари меъдадан 12 бармоқли ичакга ўтиш соҳасида яхши тараққий этган бўлиб - m. sphincter pylori - чиқиш соҳасининг қисувчи мушагини ташкил этади. Бу мушакнинг қисқариши ва шу соҳадаги клапан - valvula pylorica нинг бўлиши - меъда ва 12 бармоқли ичак бўшлиқларини ажратиб туради. 4. Ташқи қавати - tunica serosa - қорин парданинг висцерал варағи бўлиб ҳисобланади. Бу парда жигар ва меъданинг кичик эгрилиги орасида lig. hepatogastricum бойламини, меъда билан талоқ орасида lig. gastrolienale бойламини, меъда билан кўндаланг чамбар ичак орасида эса lig. gastrocolicum бойламини ҳосил этади. Меъдани қорин парда ҳамма тарафдан ўраб олганлигидан - интраперитонеал аъзо бўлиб ҳисобланади. Download 277.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling