Маъруза №10 мавзуси


Ингичка ичак - intestinum tenue


Download 277.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana25.02.2023
Hajmi277.05 Kb.
#1228429
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қизилўнгач

 
Ингичка ичак - intestinum tenue.
Ингичка ичак - меъданинг чиқиш қисмидан бошланиб, ўнг ёнбош соҳасидаги 
йўғон ичакнинг бошланиш қисмида якунланади. Ингичка ичакда 
моддаларнинг химиёвий шира таъсирида парчаланиши давом этади ва 


104 
сўрилади. Ингичка ичакнинг асосий вазифаси парчаланган озиқа моддаларни 
қонга ва лимфага сўрилишини таъминлайди. Унинг узунлиги 7-9 метр бўлиб, 
одам узунлигидан 4, 3 маротаба кўпдир. Ингичка ичак уч қисмдан ташкил 
топган бўлади: 12 бармоқли ичак; оч ичак; ёнбош ичак. 12 бармоқли ичак - 
duodenum - 25-30 см бўлиб, ингичка ичакнинг бошланиш қисми бўлиб 
ҳисобланади. Ингичка ичак узунлигининг 2/5 қисмини оч ичак - jejunum, ва 
3/5 қисмини ёнбош ичак - ileum ташкил этади. 12 бармоқли ичак - duodenum - 
қорин пардага нисбатан экстроперитонеал аъзо бўлиб ҳисобланади, яъни 
фақат олдинги юзаси қорин парда билан ўралган бўлади. 12 бармоқли ичак 
қориннинг орқа деворига тегиб туради ва тақасимон шаклда бўлади. Унинг 
юқориги қисм pars superior - юқориги бурилиш бурчаги - flexura duodeni 
superior - воситасида тушувчи қисми - pars descendens га давом этади. Бу 
бўлим эса пастки бурилиш бурчаги - flexura duodeni inferior воситасида - pars 
horisontalis - кўндаланг қисмига ва нихоят бу бўлим эса кўтарилувчи қисм - 
pars ascendensга давом этади. 12 бармоқли ичакнинг оч ичакга ўтиш соҳасида 
бурилиш бурчаги - flexura duodenojejunalis ҳосил бўлади. Оч ичак ҳамда 
ёнбош ичак қорин парда билан ҳамма тарафдан ўралади ва шу сабабдан 
интраперитонеал аъзо бўлиб ҳисобланади. Ингичка ичак девори: шиллиқ 
қават - tunica mucosa; шиллиқ ости қавати - tunica submucosa; мушак қавати - 
tunica muscularis; сероз парда қавати - tunica serosa лардан ташкил топади. 
Ингичка ичак шиллиқ қавати tunica mucosa да кўп миқдорда ворсинкалар - 
villi intestinales бўлиб, бу ўсимталар ҳисобига унинг сўриш юзаси ошади. 
Ворсинка юзаси энтероцит ҳужайралари ва қадоқсимон хужайралар билан 
қопланган бўлиб, унинг узунлиги 1 мм гача етади. 1 мм квадрат юзада оч 
ичак қисмида 22-40 та ворсинка бўлса, ёнбош ичакда 1 мм квадрат юзада 18-
30 та ворсинка жойлашади. Ингичка ичакдаги ҳамма ворсинкалар юзаси 4-5 
м квадрат юзани ташкил этади ва одам терисининг юзасидан 2-3 маротаба 
ортиқ бўлади. Ҳар бир ворсинка юзаси эса электрон микроскоп ёрдамида 
кўринадиган микроворсинкалар билан қопланган бўлади. Ворсинка юзаси 
сўриш вазифасини бажаради, унинг ўртасида эса қон ва лимфа томирлари 


105 
жойлашади. Ворсинкалар миқдори оч ичак соҳасида кўпроқ бўлиб, улар бу 
соҳада ингичка лекин узунроқ бўлади. Ингичка ичак шиллиқ қаватида 
хусусий мушак тутамлари мавжуд бўлиб, lamina muscularis mucosae 
дейилади. Ингичка ичак шиллиқ қаватида халқа шаклида бурмалар - plicae 
circulares - бўлади. Бу бурмалар шиллиқ қават ва шиллиқ ости қават tela 
submucosa ҳисобига ҳосил бўлади. 12 бармоқли ичак ички юзасида қўшимча 
равишда бўйлама бурмалар - plica longitudinalis duodeni ҳам учрайди. Бу 
бурмалар 12 бармоқли ичак ички юзасининг медиал соҳасида жойлашади. 
Бўйлама бурмаларнинг юзасида катта сўрғич - papillа duodeni major ва 
юқорироқда эса кичик сўрғич - papilla duodeni minor жойлашади. Катта 
сўрғич соҳасига қўшилган ҳолда умумий ўт йўли ва меъда ости безининг 
асосий йўллари очилади. Кичик сўрғич соҳасига эса меъда ости безининг 
қўшимча йўли очилади. 12 бармоқли ичакнинг баошланиш қисмининг 
шиллиқ ости қаватида найсимон безлар - glandulae duodenales жойлашади. 
Ингичка ичакнинг қолган бўлимларида учрайдиган найсимон безлар - 
glandula intestinales - ингичка ичакнинг шиллиқ қаватида жойлашади. 
Ингичка ичак безлари - ичак ширасини ишлаб чикаради. Ингичка ичак 
шиллиқ қаватида лимфатик тўпламалар (фолликулалар) жойлашади. Якка 
ҳолдаги фолликулалар - folliculi lymphatici solitarii - ингичка ичакнинг ҳамма 
қисмларидан учрайди. Ёнбош ичак соҳасида эса лимфатик фолликулалар 
тўплами - folliculi lymphatici aggregati учрайди. Ингичка ичак деворининг 
мушак қавати - tunicа muscularis икки турдаги толалардан ташкил топади. 
Ташқи юзасида бўйлама stratum longitudinae ва ички соҳасида халқасимон 
толалар stratum circulare жойлашади. Ҳалқасимон мушаклар ичак бўшлиғини 
торайтиради. Бўйлама толалар ичакни калтароқ ҳолатга келтириб, ичак 
бўшлиғини кенгайтиради. Ташқи сероз парда tunica serosa - оч ичак ва ёнбош 
ичак деворини ўраб турган висцерал қорин пардадан ҳосил бўлади. Бу парда 
ўсимталари ингичка ичак тутқичларини ҳосил этишда қатнашади. Бу 
парданинг остида эса сероз ости қавати tela subserosa ҳосил бўлади.



106 

Download 277.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling