Маъруза 17. Ландшафт архитетурасини табиий


Download 1.37 Mb.
bet2/2
Sana14.05.2020
Hajmi1.37 Mb.
#105997
1   2
Bog'liq
ланшафт-Л-17

Гуллар ва гул композицияларини ташкиллаштириш мунтазам, пейзаж, абстракт ва бадиий манзарали формаларда ташкил этилиши мумкин. Гулли безашнинг асосий турлари – клумбалар, рабаткалар, бордюрлар, миксбордерлар, гуруҳли ўтқазишлар, гул массивлари, якка ўтқазиладиган дарахтлар, партерлар, тошли тепаликлар (альпинарийлар) ҳисобланади. Регуляр композицияларда гуллар – гул партерлари, клумбалар, рабаткалар, бордюрлар, миксбордерлар, гул ҳошиялар шаклларида ташкил этилса булади.


Партер – (парк ёки боғ сахнидаги гулзор), гулзорларни ташкил этишдаги энг йирик шакл бўлиб у уч вариантда яратилиши мумкин (12-чи расм):

  • аралаштирилган гул-газон партери, композициянинг бир кисмини гуллар ташкил эгаллайди. Бу ерда гуллар партернинг уртасида ёки периметри буйича жойлаштирилган булиши мумкин;

  • нақшланган гулли партер, партернинг умумий юзасини эгаллаганда ва партернинг бутун юзаси бўйлаб накшинкор-расм шаклида жойлаштирилганда.

  • яхлит текислик кўринишида бир хилдаги гулли гилам. У кичик буйли бир йиллик гулли ўсимликлардан ташкил топиши мумкин ёки кўпйиллик, пардозлаш ишлари натижасида 5-12 см ли зич қоплам юзага келадиган пардозлаш ишларига чидай оладиган декоратив-баргли ўсимликлардан ташкил топиши мумкин.

Клумба – унча катта булмаган геометрик фигуралар (айлана, овал, квадрат, учбурчак, трапеция) кўринишидаги симметрик .

Рабаткалар узун гуллар хошияси, эни 0,5 -3м, кўпинча 1-1,5 м бўлади. Унинг узунлиги гуллар композициясининг табиатига караб ва безатилаётган объектнинг катталигига караб аникланади.

Рабаткалар йўлаклар бўйи бўйлаб, ховузлар, деворлар бўйларида, ва х.к. жойлаштирилади. Улар мураккаб партер композицияси элементи бўлиб хизмат кила оладилар.



Бордюр – клумбадаги ёки газон устидаги бир ёки бир неча катор гуллардан ташкил топган хошия (кенглиги 10-30 см). Бордюрлар йўлакларнинг, гулзорларнинг, газонларнинг атрофини ўраши мумкин.

Миксбордер – «аралашган бордюр» - бир-бирига уланиб кетувчи гуллар билан безатилишнинг энг кизикарли кўринишларидан бири. Миксбордерлар ихтиёрий узунликдаги ифодали тасвир куринишида акс эттирилиши мумкин бўлган ҳошия, кенглиги 2-4 м, ёки 20-30 кв. м фазовий эгри формада бўлиши мумкин. Улар асосан кўп йилликлардан тузилган, тўғри ва нотўғри шаклда тузилган кўринишдаги ўтказилган турли гуруҳдаги ўсимликлардан ташкил топган кенг чизиқлардир.

Ўсимликлар мавзусини якунлашдан олдин қуйидагиларга урғу бериб ўтиш жойиз:



  1. Лойихалашга ўтишдан олдин, бошловчи ёгоч навлари ажратилиб олинади, уларни ўз навбатида баландлиги буйича, текстураси буйича, экологик талаблари буйича ажратилиб олинади;

  2. Ҳар бир танланган асосий дарахт навлари гуруҳига боғлик бўлган дарахтлар, буталар, гулли ёки ўтли ўсимликларни шох-шаббалари, баргларини ранги, текстураси ва ўсиш шарт шароитларига ажратилиб танланади.

Сув ва сувли композициялар. Сув бу энг бой ва хилма-хиллиги буйича самарадор боғ ва парк композицияларини таклиф этадиган табиий материал. Сувнинг мафтункорлигини ўзига хос декоратив хусусиятлари билан инсониятга катта эмоционал таъсир кўрсата олиши билан тушунтириб бериш мумкин.



Тинч сув орқали яратилган ландшафт композициялар
Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling