Маъруза №2 Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими ва бдюжет тузилмаси


Бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлар


Download 94.5 Kb.
bet2/6
Sana28.12.2022
Hajmi94.5 Kb.
#1021348
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.2 Маъруза №2

2. Бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлар


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари
  • Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштириб боради;
  • Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади;
  • бюджетнома лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
  • бюджетномани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади;
  • давлат бошқаруви органларининг Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади;
  • Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда кўриб чиқади;
  • ўтган молия йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ташқи аудит ўтказиш ҳамда баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади;

  • (25-модда. )

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари
  • Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади;
  • ушбу Кодекснинг 144, 145 ва 149-моддаларида назарда тутилган ҳолларда молия йили мобайнида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади;
  • Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 94.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling