Маъруза 22 Метал киркиш дастгохларини поедеворини хисоблаш дастгохларниурнатишни хисоби Режа


Дастгоҳларни болтлар билан маҳкамлаш ва тўлдириш усуллари


Download 248.77 Kb.
bet5/5
Sana24.10.2023
Hajmi248.77 Kb.
#1718498
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-АМАЛИЙ маъвзу

Дастгоҳларни болтлар билан маҳкамлаш ва тўлдириш усуллари. Дастгоҳнинг станина подошваси остидаги клинлар билан выверка, кейин 1:3 (семент қўмга) таркибдаги семент раствор билан тўлдирилади. Раствор қатламининг қалинлиги одатда 20–30 мм ни ташкил қилади. Раствор пойдевор юзаси бўйича оқиб кетмаслиги учун тахта опалубкалар қуйилади. Дастгоҳни пойдеворга ўрнатиш ва уни маҳкамлаш пойдевор 3 да кўзда тутилган тешиклар 2 да (пойдеворда тешиклар ингичка тахтадан ясалган тўрт бурчак ёғоч трубаларни ўрнатиш билан олинади) ўрнатиладиган пойдевор болтлари 1 (6.5-расм) ёрдамида амалга оширилади.

Пойдевор тайёрлангандан кейин унинг тўлиқ қотиб қолмасидан тахталар енгил қимирлатиб ечиб олинади. Трубаларни бетонда қотиб қолмаслиги учун уларни тол (лист) билан ўраш мумкин. Олиб ташланган трубалар ўрнига мусор тўшишини олдини олиш учун тешикка тахтадан тайёрланган пробка қуйилади. Станина подошваси остига қуйиладиган семент раствори билан тешик 2 (6.7-расмга қаранг) тўлдирилади ва болтлар қотирилади. Семент раствори қотганидан (5–7 кундан) кейин болтларнинг чиқиб турган қисмига шайбалар қуйилади, гайкалар 4 буралади ва иккинчи марта дастгоҳ уровен бўйича текширилади. Пойдевор болтларининг одатдаги конструксияси 6.3-расмда келтирилган. Баъзи заводлар жиҳозни асоснинг ён тешигига буралган чуян асос ва шпилка 2 дан ташкил топган (6.1-расмга қаранг) махсус пойдевор болтлари билан таъминлайди. Бундай пойдевор болтлари пойдевор тешигида мустаҳкам ушлаб турилади ва дастгоҳни узоқ муддат ва ишончли маҳкамлашни таъминлайди.




Назорат саволлари



              1. Дастгоҳларни пойдеворлари.

              2. Дастгоҳларни пойдеворларга ўрнатиш.

              3. Дастгоҳларни бетон плиталарда ўрнатиш.

              4. Дастгоҳларни алоҳида пойдеворларга ўрнатиш.

              5. Дастгоҳларни тўғрилаш.

              6. Дастгоҳни ўрнатиш ва выверка усуллари.

              7. Дастгоҳларни болтлар билан маҳкамлаш.

              8. Дастгоҳларни пойдеворларини тўлдириш усуллари.

Download 248.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling