Маъруза №4 microsoft accessда жадваллараро боғланишлар режа
Жадваллараро боғланишни ўрнатишнинг аҳамияти
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
4-mavzu MB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Access да алоқаларнинг турлари
Жадваллараро боғланишни ўрнатишнинг аҳамияти
Жадваллар орасидаги бундай боғланишларни ўрнатиш қуйидаги барча камчилик ва муаммоларни бартараф этади, яъни: - жадваллардаги маълумотларнинг такрорланишларини йўқотади; - ҳар хил кўринишдаги ёзишларга барҳам беради («ХИМ» ўрнига «Хим» каби ёзишлар). - барча ёзувлар маълумотли жадвалда қайси кўринишда бўлса, шу кўринишда тасвирланади; - асосий жадвалдаги бирор маълумот ўзгарса (масалан, «ХИМ» сўзи «МЭО» сўзига алмашганда), уни мос маълумотли жадвалда бир марта алмаштириш етарли; - асосий жадвални тўлдириш жуда тезлашади ва хатоликларга барҳам берилади. Биз юқорида асосий ва маълумотли жадваллар, улар орасидаги боғланишларни кўрдик. Жадвалларнинг яна бир тури ёрдамчи жадваллар бўлиб, улар кўпга-кўп қийматли алоқалар ўрнатишда ишлатилади. Access да алоқаларнинг турлари Асосий жадвал билан маълумотли жадваллар орасидаги алоқани ўрнатиш учун мос майдонларни танлаш, бу майдонлардаги маълумотларнинг тури мос бўлишини таъминлаш ҳақида тушунчаларга эгамиз (1-расм). Бу бўлимда биз, Accessда мавжуд бўлган жадваллараро алоқаларнинг тури ва қандай қилиб бу алоқаларни ўрнатиш ҳақида фикр юритамиз. Бизга маълумки, Access да алоқалар жадваллар ўртасида ўрнатилади. Аниқроқ айтганда, алоқа икки жадвалнинг мос майдонлари ўртасида ўрнатилади. Майдонларнинг мослиги деганда, бу майдонлардаги 41 маълумотларнинг тури айнан бир хил бўлишини таъминлаш тушунилади. Акс ҳолда, икки майдон орасида алоқа ўрнатиб бўлмайди. Алоқа ўрнатилаётган майдонларнинг номлари умуман бир хил бўлиши шарт эмас, лекин кўп ҳолларда улар бир хил бўлади (2- расм). Жадваллар орасида алоқа ўрнатишда улар маълумотлар билан тўлдирилган бўлиши шартми, деган савол туғилиши табиий. Умуман, бу шарт эмас. Яхшиси, жадваллар орасида алоқалар ўрнатилгандан сўнг, жадвалларга маълумот киритиш мақсадга мувофиқ. Asosiy jadval 2-расм Бизга маълумки, биз Access да жадвалларнинг уч тури ҳақида фикр юритган эдик. Улар қуйидагилар: 1. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling