Маъруза №4 microsoft accessда жадваллараро боғланишлар режа


Кўпга кўп қийматли алоқалар


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1432463
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-mavzu MB

Кўпга кўп қийматли алоқалар 
Кўпга кўп қийматли алоқаларда А жадвалининг ҳар бир ёзувига В 
жадвалининг бир неча ёзувлари мос келади, В жадвалдаги ҳар бир ёзувга эса А 
жадвалидан бир неча ёзув мос келиши мумкин. Бундай схема фақат учинчи 
(боғловчи) жадвал ёрдамида амалга оширилади. Шу боғловчи жадвалга 


46 
ёрдамчи жадвал деб аталади. Масалан, фараз қилайлик, сиз асосий жадвалга 
(6-расм) талабанинг қайси чет тилларини билишини киритмоқчисиз. Агар сиз 
чет тиллари учун иккита майдон аниқлаб, уларга ҳар бир талабанинг қайси 
тилни билишини киритмоқчи бўлсангиз, шундай бир талаба топиладики, у 
учинчи бир тилни ҳам билади. Ёки талаба фақат битта тилни билиши мумкин. 
Балки шундай талабалар топилиши мумкинки, улар тўртта чет тилда 
гаплашишни билади. Демак, асосий жадвалда олдиндан тиллар учун 
майдонлар сонини аниқлаб бўлмас экан. 
Бу мисолни қуйидагича ҳам ифодалаш мумкин, яъни битта талаба бир қанча 
тилни билади ва битта тилни бир қанча талаба билади. 
Агар биз тиллар учун маълумотли жадвал тузиб, унга тилларнинг 
рўйҳатини киритиб қўйсак, у ҳолда асосий жадвалдаги ҳар бир талабага (ҳар 
бир ёзувга) тил жадвалидаги бир қанча тил (бир қанча ёзув) мос келади ва 
аксинча, тил жадвалидаги ҳар бир тилга (битта ёзувга) асосий жадвалдан бир 
нечта талаба (бир нечта ёзув) мос келади. Шу хилдаги алоқаларга кўпга кўп 
қийматли алоқалар деб аталади. 
Бу кўринишдаги алоқаларга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. 
Масалан, талабаларнинг кутубхонадан олган китоблари. Битта талаба бир 
нечта китобни олиши мумкин (одатда шундай ҳам бў лади), бир хил номли 
китобни (бу китобдан кутубхонада бир неча нусха бўлиши мумкин) бир нечта 
талаба олиши мумкин. Яна бир мисол, сиз бир нечта таомни ёқтиришингиз 
мумкин, битта таомни бир неча киши ёқтириши мумкин. Ёки битта таомга бир 
неча хил масаллиқ кетса, битта масаллиқ бир неча таомга ишлатилади. Қишлоқ 
хўжалигида қарайдиган бўлсак, битта фермер бир неча хил маҳсулот 
етиштирса (масалан, пахта, буғдой, помидор, бодринг, карам, картошка, сабзи, 
пиёз ва ҳ.к.), битта маҳсулотни (масалан, пахтани) бир қанча фермерлар 
етиштиради. Шунга ўхшаш кўп мисол келтириш мумкин. 
Бу турдаги алоқаларни 
Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling