Маъруза 5 5-мавзу. Оддий ва консол балкаларда зўРИҚишларнинг таъсир чизиқлари


Download 2.65 Mb.
bet1/5
Sana18.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1784071
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma`ruza № 5 Microsoft Word


Маъруза 5
5-мавзу. ОДДИЙ ВА КОНСОЛ БАЛКАЛАРДА ЗЎРИҚИШЛАРНИНГ ТАЪСИР ЧИЗИҚЛАРИ
Режа:
1. Ҳаракатланувчи юклар ва таъсир чизиқлар назарияси ҳақида тушунча.
2. Оддий балка ва консол балкаларда таъсир чизиқлар қуриш.
3. Икки консолли балкаларда таъсир чизиқлар қуриш.


Таянч иборалар: ҳаракатланувчи юклар ва таъсир чизиқлар назарияси, таъсир чизиқларни чизишнинг статик ва кинематик усуллари, оддий балка таянч реакцияларининг таъсир чизиғи, оддий балканинг ихтиёрий кесимида кўндаланг куч Q ва эгувчи момент М ларнинг таъсир чизиқлари, консолли балкалар зўриқишларининг таъсир чизиқлари, консол балканинг зўриқишларини таъсир чизиқлари, икки консолли балка зўриқишларининг таъсир чизиқларини қуриш тартиби.
1. Ҳаракатланувчи юклар ва таъсир чизиқлар назарияси ҳақида тушунча.
Иншоотларни ҳисоблашда қўзғалмас ташқи юклардан ташқари қўзғалувчан, ҳаракатдаги юклар таъсири ҳам ҳисобга олинади. Кўпгина муҳандислик иншоотларини, масалан, кўприк, кран ости балкалари, эстакада каби иншоотларни ҳисоблашда асосан ҳаракатдаги юк таъсири муҳим роль ўйнайди.
Темир йўл ва автомобиль кўприкларига таъсир қилувчи поезд ва автомобилларнинг таъсирини ҳаракатланувчи ва бир-бирига боғланган вертикал юклар системаси деб қараш мумкин.
Ҳаракатланувчи ва бир-бири билан боғланган вертикал юклар системаси таъсирида иншоот элементларида ҳосил бўладиган максимал зўриқишларни аниқлаш учун таъсир чизиқлар назариясидан фойдаланилади.
Бу назарияга кўра дастлаб иншоот бўйлаб вертикал бирлик куч (P=1) ҳаракат қиляпти деб қаралади. Бирлик куч таъсиридан иншоот элементида ҳосил бўладиган зўриқишларнинг ўзгариш қонуни текширилади. Бу ўзгариш қонунларига асосан ва кучлар таъсирининг ўзаро боғлиқсизлиги шартидан фойдаланиб, ҳаракатланувчи юклар системаси таъсирида иншоот элементларида ҳосил бўладиган зўриқишлар аниқланади.
Иншоот бўйлаб бирлик куч (Р=1) ҳаракат қилганида унинг элементларида (таянч реакциялар ёки ихтиёрий кесимида) ҳосил бўладиган зўриқишлар миқдорининг ўзгаришини ифодаловчи график шу зўриқишларнинг таъсир чизиғи дейилади.
Таъсир чизиқларни чизишнинг статик ва кинематик усуллари мавжуд.
Статик усулда ҳаракатланувчи бирлик куч (Р=1) нинг ихтиёрий нуқтада турган ҳолати учун мувозанат тенгламалар тузиб, изланаётган зўриқишнинг аналитик ифодаси ҳосил қилинади.
S = f(x) (4.1)
Бу аналитик ифода ёрдамида S зўриқиш миқдорининг ўзгариши графиги чизилиб, унинг таъсир чизиғи олинади. Кинематик усулдан зўриқишлар таъсир чизиғининг умумий кўринишини ҳосил қилиш учун қўлланилади.

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling