Маъруза №6. Мавзу: Мукаммал бўлмаган шифрларни очиш. Ишончлилик ва алдов
Download 59.99 Kb. Pdf ko'rish
|
Маъруза №6
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. 2-расм.
Ишончлилик ва алдов
Криптографиянинг мақсади – ахборот ѐки маълумотларнинг махфийлигини ва уларнинг ҳақиқийлигини таъминлашдан иборат эканлигини бир неча бор таъкидладик. Аммо, ахборот ѐки маълумотларни махфийлиги ва уларнинг ҳақиқийлиги масалалари алоҳида хоссаларга эга. Ҳақиқатан ҳам криптограммани олиб ва уни дешифрлаб, керакли очиқ маълумотни олгандан сўнг, бу криптограммани махфий калитга ваколатсиз эга бўлган шахс томонидан юборилмаганлигига, яъни махфий калитга эгаликка ваколати бўлган шахс томонидан юборилганлигига қандай тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин? Мана шундай йўналишдаги масалаларнинг ечими билан, яъни аутентификация масалалари билан Г.Дж.Симмонс шуғулланиб, Шенноннинг махфий алоқа назарияси каби, ўзининг аутентификация назариясини яратди. Аутентификациялаш тизимининг назарий бардошлилиги ҳақидаги масалани Симмонс, криптотаҳлилчи 1 - расмда бўлган ҳолатидан қулайроқ бўлган 2 - расм ҳолатида бўлганда, яъни криптотаҳлилчи сохталаштирилган Y криптограммани (маълумотни) олиши керак бўлган шахснинг дешифраторига юбориш имкониятига эга бўлган ҳолатдан келиб чиқиб ўрганди. 1-расм. 2-расм. 6 Бундай криптограмманинг сохталиги аниқлани, у маълумотни олувчи шахсга жўнатилмайди. Шунинг учун 2 - расмда шифратор билан маълумотни олувчи шахс орасидаги алоқа узликли чизиқ билан белгиланган. Симмонс, Шеннон каби, махфий калит Z (ҳақиқий бўлган) криптограммани яратишда фақат бир марта фойдаланилади, деб қабул қилди. Шундай бўлганда ҳам криптотаҳлилчи қуйидаги мухим имкониятларга эга эканлигини, Симмонс назардан қочирмади: Рақиб криптотаҳлилчиси ҳақиқий бўлган Y - криптограмманинг келишини кутмай сохта Y - криптограммани ҳақиқий криптограмма юборилиши керак бўлган шахсга етказиши мумкин (бундай ҳолат иммитация қилиш ҳолати дейилади) ва шунинг учун 2 - расмда маълумот манбаи шифратори билан криптотаҳлилчи орасидаги алоқа узлукли чизиқ билан кўрсатилган. Агар ҳақиқий криптограммани олиши керак бўлган шахснинг дешифратори сохта Y - криптограммани ҳақиқий криптограмма Y сифатида қабул қилса иммитация қилиш муваффақиятли кечган ҳисобланади (хаттоки, бунда кейинроқ сохта Y криптограмма билан ҳақиқий Y криптограмма мос тушса ҳам). Агарда сохта криптограмма Y дешифратор томонидан ҳақиқий криптограмма Y сифатида қабул қилиниб, Y га мос келувчи дешифрланган очиқ матн X ҳақиқий криптограмма Y дешифрлангандаги очиқ матн X га мос келмаса, яъни X X бўлса, рақиб криптотаҳлилчиси сохта Y криптограммани ҳақиқий Y криптограммадан кейин ҳам етказиши мумкин (бундай ҳолат алмаштириш дейилади) ва алмаштириш жараѐни муваффақиятли кечган ҳисобланади. Иммитация ва алмаштириш жараѐнларини муваффақиятли кечиши эҳтимолликларининг энг юқори қийматларини мос равишда P I ва P S деб белгилаймиз. Симмонс, (xa max(P I ,P S )= P D миқдорни алдов эҳтимоллиги миқдори сифатида киритди, яъни криптотаҳлилчи рақиб томонни мана шундай эҳтимоллик билан алдай олади. Аутентификация назариясининг масалалари кўп қиррали ва ўзига хос 7 хусусиятларга эга бўлиб, алоҳида илмий изланишларни талаб этади. Download 59.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling