Маъруза Арматурадаги олиндан зўриқишнинг йўқолиши (2 соат) Режа Олдиндан зўриқишнинг дастлабки йўқолишлари
Download 23.26 Kb.
|
маъруза 5 узб (1)
Маъруза 5. Арматурадаги олиндан зўриқишнинг йўқолиши (2 соат)РежаОлдиндан зўриқишнинг дастлабки йўқолишлариОлдиндан зўриқишнинг иккинчи йўқолишлариТаянч сўзлар ва иборалар:кучланишнинг тўла йўқолиши, биринчи йўқолиш, иккинчи йўқолиш, кучланиш релаксациясидан, ҳарорат фарқидан, анкер мосламалар деформациясидан, бетоннинг дастлабки тоб ташлашидан, бетон киришишидан, бетон тоб ташлашидан, бетон эзилишидан, блоклар орасидаги чокларнинг деформацияланишидан, арматурани каналларга ишқаланишидан йўқолишлар.Арматурани таранглаш чоғида унда олдиндан уйғотилган кучланишлар вақт ўтиши билан қайтмас йўқотувлар эвазига камайиб боради. Ушбу йўқотувлар бетоннинг киришиши ва тоб ташлаши, пўлатдаги кучланишларнинг релаксацияси (камайиши), анкерлар деформацияси, арматуранинг туйнук деворларига ишқаланиши ва бошқалар натижасида содир бўлади. Олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни ҳисоблашда ана шу йўқотувларни эътиборга олиш лозим, чунки уларнинг қиймати айрим ҳолларда анча сезиларли бўлиши (бошланғич назорат қилинадиган кучланиш spнинг 30–40% ини ташкил этиши) мумкин.
Арматурада олдиндан уйғотилган дастлабки кучланишларнинг қиймати доимий эмас, вақт ўтиши билан кучланишлар камаяди. Камайишнинг бирламчи ва иккиламчи деб аталувчи турлари бор. Бирламчи камайишлар элемент тайёрланаётган ва бетон сиқилаётган даврда содир бўлади. Иккиламчи камайишлар эса бетон сиқилгандан кейин содир бўлади.
Download 23.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling