Маъруза: бир қанча жиноят содир этиш (2 соат). Маърузачи: Ахраров Б., Салаев Н., Камалова Д
Download 263.7 Kb. Pdf ko'rish
|
cf3a27b04f04045c73b71a3017b7ea78 Bir qancha jinoyat sodir etish
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАСАЛА
ЎҚИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР:
1. Кабулов Р., Якубов А.С., Шакуров Р.Р. ва бошқалар. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Услубий материаллар.—Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2004.—53 б. 2. Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. Умумий қисм. I том: Жиноят тўғрисида таълимот. – Т.: Илм зиё, 2011. – 400 б. 3. Rustamboyev M.H. Jinoyat huquqi (umumiy qism). Oliy o’quv yurtlari uchun darslik. – Toshkent: TDYI, 2006. 4. Усмоналиев М., Бакунов П.Б. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун дарслик. —Т., «Янги аср авлоди», 2010, 664 бет. 5. Усмоналиев М., Юсупов Б. Жиноятлар мажмининг айрим муаммолари. // Ж. Хўжалик ва хукук. - 2002. -3-сон. –Б.23-26. 6. Усмоналиев М., Умидуллаев Жиноят хукукида рецидив жиноят тушунчаси // Ж. Узбекистон Республикаси Олий Судининг ахборотномаси.- 2002 .- 1-2 сон. –Б. 69-71. 7. http://www.lex.uz 8. http://www.tsul.uz 9. http://www.norma.uz МАСАЛА 1. А. исмли шахс 2013 йил 10 май куни ўз иш жойида К. исмли шахснинг хамёнидан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлаган. 2013 йилнинг 15 октябрида эса , жуда кўп миқдордаги валюта қимматликларини С.исмли шахс автомашинасидан ўғирлаб кетган. Терговчи А.нинг дастлабки жиноят ЖК 169-модда 2-қисм “а” бандида назарда тутилган ўғирлик жинояти таркибини, кейингиси эса ЖК 169- модда 4-қисм “а” бандида назарда тутилган жиноят таркибини беради. Сизнингча А.нинг ҳаракталарида бир қанча жиноят содир этишнинг қайси тури мавжуд? 2. К. исмли шахс 2013 йил 8 январда жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида юзага келган кучли руҳий ҳолатида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш жиноятини содир қилди. К.нинг ҳаракатларига бир қанча жиноятлар қоидаларидан келиб чиқиб баҳо беринг (ЖК 98 ва 100-моддалари билан танишиб чиқинг). 3. Р. исмли шахс жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида юзага келган кучли руҳий ҳолатида ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдирган. Р.нинг ҳаракатларига бир қанча жиноятлар қоидаларидан келиб чиқиб баҳо беринг (ЖК 98 ва 97-модда “ж” банди билан танишиб чиқинг). 4. П. 2004 йил 2 июлда безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказганлиги учун ЖК 104-модда 2-қисм “е” банди билан 6 йил муддатга судланган. 2013 йил 12 мада эса ЖК 277-модда 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этди. П.нинг қилмишига бер неча жиноят содир этиш қоидасидан келиб чиқиб юридик баҳо беринг. Download 263.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling