МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН МАСАЛАЛАР:
1-масала
Тошкент шахрида жойлашган олий таълим муассасасининг Хорижий филология факультети “Француз филологияси” кафедраси катта ўқитувчиси Гулноза Ахмедова 2012 йилнинг сентябр ойида фарзанди туғилганлиги муносабати билан ОТМ ректори буйруғига асосан фарзандини 3 ёшгача парваришлаш таътили (декрети)га чиқди. 2015 йилнинг сентябр ойида Гулноза Ахмедова декрет таътилидан қайтиш учун ОТМ маъмуриятига мурожаат этганда ОТМ кадрлар бўлими бошлиғи унинг фамилияси штатлар жадвалида йўқлиги учун ОТМ маъмурияти уни иш билан таъминлай олмаслиги тўғрисида огохлантирди?
Юқорида берилган масалаларни таҳлил қилишингиз ва ҳуқуқий манбаларга асосланган ҳолда ўз фикрингизни баён этишингиз лозим.
2-масала
СИЗГА ҚЎЙИДАГИ МАСАЛАЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИШ УЧУН ВАЗИФА БЕРИЛДИ.
Агар талаба шартнома пулини тўлашга қийналса, Олий таълим муассасаси томонидан имтиёз бериш назарда тутиладими?
Талабаларни турар жойларга жойлаштириш қай тарзда амалга оширилади?
Таклиф (ташаббус) асосида бажариладиган докторлик диссертатсияси мавзуи бўйича олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши қарори ва мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳулосаси бир-биридан жиддий фарқ қилса, у ҳолда қандай ҳаракат қилинади?
Олий таълим муассасаси бакалавриати ёки магистратурасини давлат грантлари асосида тамомлаган бакалавр ёки магистрнинг йўлланма асосида ишлаб бериш муддати неча йилни ташкил қилади?
Юқорида берилган масалаларни ҳал қилишингиз ва ҳуқуқий манбаларга асосланган ҳолда ўз фикрингизни баён этишингиз лозим.
МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР:
“Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий методик, маънавий ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи 19.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2720, кучга кириш санаси 26.10.2015.ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон.
Do'stlaringiz bilan baham: |