Mа’ruzа dаrsini tаshkil etish tехnоlоgiyasi


-илова Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


Download 262 Kb.
bet3/5
Sana16.03.2023
Hajmi262 Kb.
#1278571
1   2   3   4   5
Bog'liq
4591 104 ПЕд.махорат. очик дарс технологик харитаси doc

1-илова
Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:

1. Нотиқлик санъатининг пайдо бўлиш тарихи.


2. Шарқ мутафаккирлари нотиқлик санъати ҳақида.
3. Нутқнинг асосий хусусиятлари, тил ва нутқ.
4. Нутқ техникаси ва эгаллаш йўллари.
5. Ўқитувчининг нутқ маданияти ва нотиқлик санъати.



2-илова
Ўқитувчининг таълим жараёнидаги маҳорати


Режа:
1. Таълим жараёнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар ва ижодий кайфиятни бошқариш.
2. Ўқитувчининг таълим жараёнида касбий омилкорлиги.
3. Ўқитувчининг таълим жараёнидаги фаолияти ва дарсга тайёргарлиги.


Дарс мақсади: Ўқитувчининг таълим жараёнидаги маҳорати билан таништириш ҳамда унинг дарсдаги фукцияларини очиб бериш, тушунтириш. Синф ўқувчиларини фаоллаштриш усуллари билан таништириш ва уларда керакли билим ва кўникмани шакллантириш.
Ўқув натижалари: Ҳозирги замон ўқитувчисининг педагогик фаолияти ҳақида маълумот бериш. Дарс – таълим жараёнининг асосий шакли ҳақида маълумот бериш. Таълим жараёнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар ва ижодий кайфиятни бошқариш ҳақида маълумот бериш. Ўқитувчининг таълим жараёнида касбий омилкорлиги ҳақида маълумот бериш. Ўқитувчининг таълим жараёнидаги фаолияти ва дарсга тайёргарлиги ҳақида маълумот бериш.



3-илова


1-режа ҳақида қисқача маълумот


1. Дарс – таълим жараёнининг асосий шакли.

Дарс-таълим жараёнининг асосий ташкилий усули бўлиб, унда синф дарс тизимининг барча хусусиятлари акс этади. Дарсда ўқитувчи ташкилий тартибни ва ўқув ишларининг мунтазамлигини таъминлайди.


Дарс бевосита ўқитувчи раҳбарлигида аниқ белгиланган вақт давомида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шаклидир. Ўқитувчининг ўқувчиларга педагогик таъсир кўрсатиш маҳорати дарс жараёнида намоён бўлади.
Ўқитувчи дарсда бир хилдаги муайян тайёргарликка эга ўқувчилар синфи билан фаолият олиб боради. Дарсда ўқитувчи ўзига тегишли мутахассислик фанининг маълум бир режа асосида белгиланган мавзуси бўйича ишлайди. Билимларни таълим методлари асосида ўқувчилар онгига сингдиради, ўқувчиларнинг олган билимини мунтазам равишда баҳолаб боради. Дарс доирасида оммавий, гуруҳли ва индивидуал таълим шаклларини бирлаштириш имкониятлари пайдо бўлади.




Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling