Маъруза Ёқилғи таркиби ва массалари. Ёқилғининг техник тахлили


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana31.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1144278
1   2
Bog'liq
Маъруза 2

 
 
 
бунда: Х
И
- ѐқилғининг ишчи массасининг ҳар қандай 
элементи, %; 
Х
Ё
- ѐқилғининг ѐнувчи массасининг худди шундай 
элементи, %; 
А
И
ва W
И
- ѐқилғининг ишчи массасидаги намликни ва кулни чиқиш 
миқдори, %. Шунга ўхшаш ѐқилғини бошқа масса таркибини қайта ҳисоблаш 
тенгламаларини келтириш мумкин. Ёқилғи таркибини қайта ҳисоблаш 
тенгламалари 1.5-жадвалда келтирилган. 
Мисол: Тошкўмир таркиби ишчи массада берилган: 
С
И
=50,6%; Н
И
=3,7%; N
И
=11; О
И
=8%; S
И
=4%; 
А
И
=19,6%; W
И
=13,0%; W
И
=5%; (1.11) 
1.3-жадвалдан ишчи массадаги ѐқилғи таркибини органик, ѐнувчи, қуруқ ва 
аналитик массаларига қайта ҳисоблаш мумкин. Ҳисоб натижалари 1.5-жадвалда 
келтирилган. 
Ёқилҳининг техник тахлили 
Химиявий таркибига кўра ѐқилғи шартли равишда учта гуруҳга бўлинади. 
Биринчи гуруҳга маълум, ўзига хос химиявий таркибга эга, моддалардан ҳосил 
бўлган ѐқилғиларни киритиш мумкин бўлади. Мисол учун барча газсимон 
ѐқилғи турлари ҳар хил СО2, СО, СН4, С2Н6, Н2, N2 газлардан, намликдан ва 
чанг заррачаларидан иборат. 
1.5-жадвал 
Ёқилғи таркибини органик, ѐнувчи, қуруқ ва аналитик массаларини қайта 
ҳисоблаш натижалари 


Иккинчи гуруҳга, асосан мураккаб тузилишга ва ҳар хил молекуляр 
массага эга углеводород бирикмаларидан иборат ѐқилғиларни киритиш мумкин. 
Мисол учун: нефтдан ҳайдаш йўли билан олинган суюқ ѐқилғилар, ҳар хил 
узунликка эга углеводород занжиридан иборат углеводород бирикмаларидан 
ташкил топган. 
Учинчи гуруҳга номаълум тузилишга эга ѐқилғиларни киритиш мумкин. 
Бундай ѐқилғиларга қаттиқ ҳолатдаги ѐнувчи қазилмалар мансуб. 
Истеъмолчиларга юборилаѐтган барча турдаги ѐқилғилар, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат Стандарти (ЎзДавСт) билан ўрнатилган техникавий 
талаблар ѐки техникавий шароитларга жавоб беришлари лозим. 
ЎзДавСт тарафидан назарда тутилган ѐқилғиларни текшириш усуллари 
сифатини баҳолаш, ундан фойдаланганда оқилона усулларни қўллаш ва айрим 
ѐқилғилар хоссаларини, олдиндан берилган ѐки ўрнатилган кўрсаткичлар билан 
солиштиришга мўлжалланган. Ёқилғини текшириш петрографик, гуруҳли, 
термик, элемент ва техник усуллари ѐрдамида ўтказилади. 
Петрографик таҳлил қаттиқ ѐқилғи унсурларининг минералогик 
тузилишини ўрганади. 
Гуруҳли таҳлилда ѐқилғиларнинг химиявий таркиби аниқланади. Усулнинг 
моҳияти, маълум химиявий реагентлар ва эритувчи ѐрдамида ѐқилғилардан ҳар 
хил химиявий бирикмаларини ажратиб олишдан иборат. 
Термик таҳлилда t=450-5000С ҳароратда ѐқилғининг химиявий табиати 
аниқланади. 
Элемент таҳлилда ѐқилғида айрим ташкил қилувчилар: углерод С, водород Н, 
азот N, кислород О ва олтингугурт S %да массавий миқдорининг аниқланиши 


ўтказилади. Бу вазиятда ѐқилғи айрим элементлар ѐки унсурлардан иборат 
механикавий аралашма сифатида берилиши мумкин. 
Усулнинг моҳияти ѐқилғининг маълум миқдорини кўп миқдорда олинган 
ортиқча кислородни тежамли ѐқишдан ва бунда ҳосил бўлган ѐниш 
маҳсулотларини махсус ютгичлар билан ютилишдан иборат. Ютгичларнинг 
сарфига кўра унсурларнинг миқдори аниқланади. Ютгичларни гуруҳли термик 
ва элемент таҳлиллари махсус жиҳозланган илмий текшириш тажрибахонасида 
ўтказилади. Ёқилғидан фойдаланадиган корхона тажрибахонасида техникавий 
таҳлил дейиладиган ѐқилғини энг оддий текшириш усули қўлланилади 
Техникавий таҳлилда ѐниш иссиқлиги ва унинг технологик қайта ишланиши 
мумкинлиги тўғрисида маълумот берувчи тавсифлари аниқланади. Барча ѐқилғи 
турларининг техникавий таҳлилини ўтказиш усуллари стандартлаштирилган ва 
тегишли ЎзДавСт ларда келтирилган. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling