Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet2/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Детерминизм тамойили. Бу тамойилга асосан, барча мавжудликлар маълум сабаб, қонуниятга кўра пайдо бўлади, ўзгаради ва нобуд бўлади. Психологик тадқиқотда психика ҳаёт тарзидан келиб чиқиб, мавжудликнинг турли ташқи шароитлари таъсирида ўзгаришини билдиради.

Ҳайвонлар психикаси ҳақида сўз юритилганда, унинг ривожланиши биологик қонун сифатидаги табиий танланиш билан белгиланишини таъкидлаш лозим. Одам психикасини оладиган бўлсак, инсон онги келиб чиқишининг шакллари ва ривожланиши охир-оқибат ҳаёт учун зарур моддий воситаларни ишлаб чиқиш усулининг ривожланиш қонунлари билан белгиланади. Детерминизм тамойилидан келиб чиқувчи хулоса сифатида инсон онгининг ижтимоий-тарихий хусусиятини тушуниш хизмат қилади.

  1. Онг ва фаолиятнинг бирлиги тамойили. Онг ва фаолият узвий бирликни ташкил этади, лекин улар бир-бирига айнан ўхшаш эмас. Онг фаолият жараёнида унинг ички режасини, дастурини ҳосил қилган ҳолда шаклланади. Айнан, онгда воқеликнинг ҳаракатчан кўринишлари юзага келади, улар ёрдамида инсон атроф муҳитда ўз йўналишини аниқлай олади.

Онг ва фаолиятнинг бирлиги тамойили руҳшуносларга ҳулқ-атвор, фаолиятни ўрганган ҳолда, самарали мақсадга мувофиқ ҳаракатларнинг ички психологик механизмларини аниқлаш, яъни, психиканинг объектив қонуниятларини очиб бериш имконини беради.

  1. Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиш тамойили. Ушбу тамойил психика ҳақида унинг фаолият жараёни ва натижаси сифатида узлуксиз ривожланишда кўриб чиқилгандагина тўғри тушунча ҳосил бўлишини билдиради.

Ҳар бир психик ҳодисанинг тадқиқ этилиши шу ҳодисанинг айнан ҳозирги вақтга тегишли бўлган хусусиятларининг таърифини, юзага келиш ва шаклланиш тарихини, шунингдек, ривожланиш истиқболларини ўз ичига олган бўлиши керак.
Инсон психикасини тизими
Олимлар инсон психологияси ва ҳулқ-атворини ўрганишда уларни бир томондан, организмнинг биологик тузилиши ва фаолияти нуқтаи назаридан, иккинчи томондан, ижтимоий ривожланиш қонунлари ёрдамида тушунтириб беришга ҳаракат қиладилар. Биринчи вазиятда психика ва ҳулқ-атворнинг ирсият билан белгиланадиган туғма, анатомия ва физиология билан боғлиқ бўлган генотипга тегишли хусусиятлар намоён қилинади ва тадқиқ этилади. Бунда руҳшуносларнинг тадқиқот предмети бўлиб инсон организми фаолиятининг табиий қонунлари билан боғлиқ равишда психиканинг ривожланиш жараёни хизмат қилади. Иккинчи вазиятда психика ва одам ҳулқ-атворининг унинг жамиятда тутган ўрни, бажарадиган ижтимоий вазифаси, атрофдаги одамлар билан турлича муносабатлари билан боғлиқлиги тадқиқ этилади. Шундай қилиб, индивидуал ҳулқ-атвордан ташқари руҳшунослар, шунингдек, одамларнинг шахслараро муносабатларини ҳам ўрганадилар. Психиканинг ривожланиши деб тирик мавжудотлар психикасининг кетма-кетлик билан тараққий этувчи (гарчи таназзулнинг айрим ҳолатларини намоён қилсада) қайтмас миқдорий ва сифат ўзгаришларига айтилади.
Психикани акс эттирувчи-бошқарувчи ноёб ҳодиса сифатида тушуниш учун акс эттириш - жисмнинг умумий хоссаси эканлигини эътиборда тутиш лозим.
Ер юзида ҳаётнинг бирламчи белгилари 2-3 миллиард йил аввал, дастлаб аста-секин мураккаблашиб борган кимёвий, органик бирикмалар, сўнгра эса содда тирик ҳужайралар кўринишида пайдо бўлган. Улар тирикликка хос бўлган ривожланиш, яратиш ва орттирилган, ирсият томонидан белгиланган хоссаларни кейинги авлодга ўтказиш хусусияти билан боғлиқ бўлган биологик эволюцияни бошлаб берганлар.
Маълум психик хусусиятларга эга бўлган тирик жисмларнинг кўплаб шакллари мавжуд.
Ташқи муҳит таъсирига жавобан оддий танлаб таъсирланиш хусусияти тирик жисмнинг содда шаклларида ҳам кузатилади. Худди шу тарзда, бир ҳужайрали амеба баъзи таъсирловчилардан узоқлашиб, бошқаларига яқинлашади. Амебанинг ҳаракатлари ўз моҳиятига кўра, содда организмларнинг ташқи муҳитга мослашишининг дастлабки шакллари бўлиб ҳисобланади.
Тирикликнинг юзага келиши акс эттиришнинг алоҳида тури - сесканувчанликнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Сесканувчанлик - бу тирик организмлар (ўсимлик ва ҳайвонлар)нинг биологик фойдали ёки зарарли таъсирларга нисбатан ўз ҳолатларини ўзгартириш билан жавоб қайтариш хоссаси. Сесканувчанлик ташқи томондан тирик организмнинг мажбурий фаоллигининг намоён бўлиши билан ифодаланади. Организм ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, яшаш муҳити шароитларининг ўзгариши ҳолатида организм фаоллигининг ифодаланиши шунчалик мураккаб шаклга эга бўлади.
Тирик мавжудотларда таъсирланишнинг кейинги ривожланиши мураккаб анатомик тузилишга эга бўлган ривожланган организмлар яшаш шароитларининг мураккаблашуви билан юқори даражада боғлиқдир.
Тирик мавжудотларнинг эволюция натижасида ўзини такомиллаштириб бориши билан уларнинг организмларида ўз зиммасига ривожланиш, ҳулқ-атвор ва яратиш кабиларнинг бошқаруви вазифасини олган махсус орган ажралиб чиқди. Бу - нерв тизими. Унинг мураккаблашиши ва такомиллашиб бориши (бошқа тўқима ва органлардан алоҳида равишда ганглий тузилмаларнинг ажралиши ва бўлиниши, бош ва орқа миянинг таркиб топиши, аввал қадимий, сўнгра эски ва янги бош мия пўстлоғининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, МНТ ва тананинг бошқа органлари ўртасидаги алоқаларнинг мураккаблашиши) жараёнида ҳулқ-атвор шаклларининг ривожланиши содир бўлди ва ҳаётий фаолиятнинг психик бошқариш даражаларининг қатламлари: сезгилар, қабул қилиш, хотира, тасаввурлар, тафаккур, онг, рефлекслар юзага келди.
Нерв тизими тузилиши ва вазифаларининг такомиллашиши психиканинг ривожланиши учун асосий манба бўлиб хизмат қилди.
Шу аснода, эволюция ривожланиши натижасида ҳайвонлар организмлари фақатгина биологик муҳим сескантирувчилардан таъсирланмасдан, балки, ўз-ўзидан индифферент бўлган, биологик жиҳатдан муҳим бўлмасада, хабар бериш аҳамиятига эга бўлган сескантирувчилардан таъсирлана бошладилар. Воқеликда муҳим ҳаётий ҳодисалар ҳақида хабар берувчи биологик индифферент сескантирувчилар акс эцалар, воқеликни акс эттиришнинг бундай шакли сезгирлик деб аталади. Худди мана шу психиканинг ўзи бўлади. Сезгирлик сезгиларга нисбатан умумий қобилиятни ифодалайди. А.Н. Леонтьевнинг тасдиқлашига кўра, ҳайвонларда сезгирликнинг юзага келиши психика пайдо бўлишинингобъектив биологик белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Кейинчалик тирик мавжудотларда органик жисмнинг ривожланиш жараёнида аста-секин психиканинг асосий хоссаларидан бири - оламдаги воқеликни яхлитлигича ва илгарилаб кетиб акс эттириш шаклланади. Бу эволюция жараёнида юқори ривожланган психикага эга бўлган ҳайвонларда атроф-олам ҳақида ахборот қабул қилиш, уни таҳлил қилиб, биологик жиҳатдан муҳим ва нейтрал хусусиятли барча ўраб турган объектлар томонидан бўлиши мумкин бўлган таъсирларга жавобан ҳаракат намоён қилиш лаёқати мавжудлигини билдиради.
Маълум синфга тегишли ҳайвонларда сезгиларнинг пайдо бўлиши фақат психиканинг бунёдга келиши сифатида эмас, балки, ташқи муҳитга мослашишнинг умуман янги кўриниши сифатида ҳам ўрганилиши мумкин. Мослашиш ушбу кўринишининг асосий фарқи ҳайвонларни муҳит билан боғловчи - ҳулқ-атвор жараёнлари каби алоҳида ҳодисаларнинг юзага келишидан иборат.
Ҳулқ-атвор - бу тирик организмнинг ташқи муҳит таъсирларига жавобан юзага келадиган мураккаб реакциялар мажмуаси ҳисобланади. Тирик мавжудотлар психикаси ривожланганлигининг даражасига кўра, мураккаблиги турлича бўлган ҳулқ-атворга эга эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Ҳулқ-атворнинг содда рекцияларини, масалан, чувалчангнинг тўсиққа дуч келганида, ўз ҳаракат йўналишини ўзгартиришини кузатганимизда кўришимиз мумкин. Бунда тирик мавжудотнинг ривожланиш даражаси қанчалик юқори даражада бўлса, ҳулқ- атвори ҳам шунчалик мураккаблашади. Худди шундай ҳолатни итларда илгариланган акс эттиришнинг намоён бўлишини кузатамиз. Масалан, ит маълум таҳдидга эга бўлган объект билан тўқнашишдан ўзини олиб қочади. Лекин, одамда ташқи муҳит шароитларининг тўсатдан ўзгариб қолишига жавобан таъсирланиш билан бирга, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, мотивацияланган (англанган) ва мақсадли ҳулқ-атворни шакллантириш қобилиятига эга бўлган энг мураккаб ҳулқ-атвор кузатилади. Бундай мураккаб хулқ-атворнинг амалга оширилиш имконияти одамда онгнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Шундай қилиб, юқоридаги фикрлар асосида, тирик организмлар психикаси ривожланганлигининг тўрт асосий даражасини ажратиш мумкин, булар: таъсирчанлик, сезгилар (ҳис-туйғулар), юқори тузилган ҳайвонларнинг ҳулқ-атвори (ташқи белгиланган ҳулқ-атвор), инсон онги (сабабий ҳулқ-атвор)дир. Ушбу даражаларнинг ҳар бири ўз ривожланиш босқичларига эга эканликларини таъкидлаб ўтиш зарур. Психика ривожланишининг юқори даражаси фақат инсонга хосдир.
Эволюцияда табиий танланишнинг ўрни Ҳайвонлар психикаси тараққиётини ўрганувчи ушбу ёндошувдан ташқари бошқа ёндошувлар ҳам мавжуд. Масалан, франциялик биолог-олим, биринчилар қаторида синантроп одамнинг қолдиқларини аниқлаган тадқиқотчи-антрополог ва тараққийпарвар арбоб Пьер Тейяр де Шарден ушбу муаммони ўрганишга идеализм нуқтаи назаридан ёндошади.
Бунда Тейяр де Шарден оламда идеал асоснинг абадий мавжудлиги, унинг моддий асос билан уйғун равишда тараққий этиши қоидаларига таяниб иш кўради.
У психик манбаларни «руҳий қувват» тушунчасини жисмнинг «ички томони» билан тенглаштирган ҳолда кўра олади, ва унинг бошланиш тарихини «бошланғич ҳаёт» деб номланувчи қадим замонларга тақайди. Руҳий қувват жисмоний қувват билан уйғунлашган ҳолда унга қаршилик кўрсатади. У ривожланишда моддий дунёнинг хилма-хиллигини яратувчи жисмоний қувватдан фарқ қилиб, ўз тараққиёт йўлида содда ҳайвонлардан тортиб, одамгача бўлган тирик мавжудотларга хос психологик ҳодисаларнинг турли-туманлигини юзага келтиради. Тейяр де Шарденнинг ёзишича: «Иккала - жисмоний ва руҳий қувватлар мос равишда дунёнинг ташқи ва ички томонларида ... ўзаро мунтазам бирлашган ҳолатда бўлади ва баъзи ҳолларда бир-бирига ўтиб туради»
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, биринчидан, мослашиш воситалари ва даражалари ҳайвонлар психикасининг ривожланиш даражаси билан белгиланади. Иккинчидан, ҳайвонлар психикаси ривожланишининг жисмларни идрок қилиш босқичида турган энг юқори даражаси ҳайвонларнинг бошланғич идрокли ҳулқ-атвори ҳақида фикр юритиш имконини беради. Лекин ҳайвонлар ҳулқ-атворининг ўзига хос хусусияти, асосан, ўзининг биологик эҳтиёжларини қондиришдан иборат.
Ҳайвонот дунёсида психика ривожланиши инсондаги каби онг даражасига ўтмасдан, идрокли ҳулқ-атвор даражасида тугайди.
Психиканинг инсон даражасидаги кейинги ривожланиши хотира, нутқ, тафаккур ва онг ҳисобидан фаолиятнинг мураккаблашиши ва атроф-оламни тадқиқ этиш воситаси сифатидаги меҳнат қуролларининг такомиллашиши, шунингдек, белгили тизимларнинг кашф этилиши ва кенг қўлланилиши эвазига амалга ошди. Одамда табиат томонидан берилган психик жараёнларнинг тубан ташкилий даражалари билан бир қаторда юқори даражалари ҳам юзага келади.
Инсонларнинг психик тарраққиётининг жадаллашишига инсоният эришган учта асосий ютуқ кўмак берди, булар: меҳнат қуролларининг кашф этилиши, моддий ва маънавий маданият буюмларини ишлаб чиқарилиши ва тил ва нутқнинг пайдо бўлиши. Инсон меҳнат қуроллари ёрдамида табиатга таъсир кўрсатиш ва уни чуқурроқ билиш имкониятига эга бўлди.
Ўз навбатида, қуролларни ва улар ёрдамида бажариладиган меҳнат вазифаларини такомиллаштириш қўл ёрдамида бажариладиган вазифаларнинг ўзгаришига ва яхшиланишига олиб келди, бунинг эвазига қўл вақт ўтиши билан иш қуроллари орасида энг нозик ва аниқ қуролга айланди. Қўл мисолида инсон кўзи воқеликни билишни ўрганган, унинг ёрдамида тафаккур тараққий этиб, инсон руҳининг асосий ижод намуналари яратилган. Олам ҳақидаги билимларнинг кенгайиб бориши билан инсон имкониятлари ҳам ошди, у табиатдан мустақил бўлиш ва ўз табиатини (психика ва ҳулқ- атворни) идрокли ўзгартириш лаёқатини эгаллаб борди.
Инсонларнинг кўплаб авлодлари томонидан яратилган моддий ва маънавий маданият буюмлари беиз кетмади, улар авлоддан-авлодга ўтиб, қайта ишланиб, такомиллашиб борди. Инсонларнинг янги авлоди учун уларни янгитдан кашф этиш зарурияти туғилмади, улардан фойдаланишни бундай маҳоратга эга одамлар ёрдамида ўрганиб олишнинг ўзи кифоя эди.
Лаёқатлар, билимлар, малака ва кўникмаларни ирсият орқали ўтказилиш механизми ўзгарди. Эндиликда психологик ва хулқ-атвор шаклланишида янги поғонага кўтарилиш учун организм ички тузилиши ва унда кечадиган жараёнларни, ирсий ахборотни ўзгартириш
Психикани ривожланиш босқичлари. Хатти -ҳаракат шакллари.
Узоқ вақтлар давомида психология табиий, ижтимоий фанлардан ажратилиб ўрганиладиган илм соҳаси сифатида қаралган. Бунинг асосий сабаби шундаки, ўша пайтларда психология, инсон руҳи идеалистик нуқтаи назаридан талқин этилган. Психология олдида турган асосий вазифа асосан инсон ички оламини ўрганиш бўлиб, бу ички оламга ташқи дунёга алоқасиз равишда лрганизм ичида пайдо бўладиган ичкарида кечадиган жараёнлар, ҳолатлар сифатида талқин этилган. Масаслан Р.Декартнинг таъкидлашича, инсоннинг ўзини ўзи англаши унинг руҳий ҳаётига хос бўлган нарса бўлиб барча психик кечинмаларнинг мураккаблиги фақат ана шу ички жараёнларгагина боғлиқдир.
Ўтган асрда ана шу ички оламни ташқи оламга қарши қўйиб, уни ажратган ҳолда талқин этиш ғояларига қарши кураш авж олиб кетган эди бундан 100 йилча муқаддам И.М.Сеченов томонидан ҳис этиладиган ва амалга ошириладиган психологик фаолиятларнинг ўрганиши керак деб айтади.
И.М.Сеченов томонидан таклиф қилинган оефлектор назария концепцияси дуализм қарашларини психик ҳаётга тадбиқ этиш бўйича биринчи илмий қараш бўлмаган.
Психологиян табиат ва жамият ҳақидаги фан сифатида жорий қилиш собиқ совет психологларининг асосий мақсадларидан бири бўлган.
Чет эл психологларининг ишида психология ички дунё ҳақидаги фан сифатида эмас балки, ташқи кўринишлар ҳақидаги фан деб ҳисобланган. Психологияни руҳий ҳаётьнинг ўзига хослиги ҳақида эмас, балки ҳаёт фаолиятининг узоқ муддат ривожланиши натижаси сифатида, унда организмнинг атроф муҳит билан фаол ўзаро алоқага киришади, унда у ўз ўрнини топишга интилади. Бундай акс эттириш жараёнида, атроф муҳитнинг таъсири остида мияда психик жараёнлар вужудга келади. Бу ҳолат эса психиканинг ички дунё ҳақидаги фан тушунчасини йўқотган ва бунинг натижасида эволюцион ривожланиш вужудга келади. Психик жараёнлар шу тариқа ўрганиш объекти бўлиб қолган.
Чет эл психологларининг фикрига кўра психика ҳаёт фаолиятида вужудга келмай, балки организмнинг ҳаёт фаолиятини маълум шарт шароитларда вужудга келтиради. Масалан: нотирик табиатда алоҳида буюмларнинг ўзаро алоқаси мавжуд. Бироқ бундай алоқалар уларнинг яшаши учун шароит ҳисобланмайди қоя сувдан мустақил равишда бўлиши мумкин, сув қирғоқдан мустақил равишда мавжуд бўлиши мумкин. Масалан: керосинда мавжуд бўлган каклий очиқ ҳавога қўйилганда учиб кетиши мумкин. Ернинг ривожланиши жараёнида жуда мураккаб қўшилишлар вужудга келган. Бу катта молекулалар концерватлар деб аталган. Уларнинг асосий хусусиятлари уларнинг қисмларга тез ажрала оладилар, чунки модда алмашинуви кўпроқ бўлар экан. Бу молекулалар янги моддаларни қабул қилиб, ўзлаштириши ташқи олам махсулотларини сочиши керак. Шу тариқа ўша катта молекулалар атроф муҳитда моддалар алмашинуви учун керак. Моддалар алмашинуви павссив жараён ҳисобланмайди. У оқсил молекулаларнинг ҳаётий фаолият жараёнини амалга оширади. Шу тариқа тирик ҳаёт вужудга келади. Бу ҳаётда майда организмлар вужудга келади. Бу тўқималарнинг мавжудлигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар моддларга қўзғовчиларни ҳар доим топа оладилар. Шу даражада ҳам тирик моддаларда эҳтиёжлар пайдо бўла бошлаган. Ҳамма ташқи олам кўринишидан ҳаётни қўллаш учун биотик таъсир ва мавжуд бўлмаган абиотик таъсир мавжуд эди. Агар биз ҳаёт эволюциясини диққат билан кузатсак, уларни маълум бир босқичларга ажратишимиз мумкин. Биринчи босқич бу ўсимликлар олами. Бу форма эволюциянинг ҳамма босқичларида учрайди. Содда бир тўқимали сув ўтларидан тортиб, то замонавий ўсимликларга қадар.
Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрига кўра ўсимликлар оламининг ўзига хослиги шундан иборатки, улар маълум бир жойга боғланганлар, ҳаракат қилмайдилар. Ўсимликлар олами маълум бир моддалар алмашинувида тўхтайди. Ўсимликларнинг хаёт фаолияти 1 биотик омилларга боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Ўсимликлар маълум бир шароитларга нисбатан сезувчан бўлиб қоладилар. Демак ўсимликлар ҳам ўз эҳтиёжларига эгадирлар. Ўсимликлар уларга таъсир қилаган омилларга нисбатан таъсирларга жавоб бериш хусусиятларига эгадирлар. Ўсимликлар маълум бир худудга боғлангандирлар, ундан ортиқча ҳаракат қилмайдилар. Ўсимликлар ёруғликка, ҳароратга, кимёвий таъсирларга нисбатан таъсир бериш хусусиятларига эгадирлар. Бундай ҳаракатлар тропизмлар деб аталади.
Тропизмлар фототропизм (ёруғликка жавоб), термотропизм (ҳароратга), геотропизм (ер марказига интилиши), хемотропизм (кимёвий таъсирларга) ларга бўлинадилар. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тропизмлар ижобий (таассурот келган йўналишга қараб интилиш) ёки салбий (зарарли таассуротларга интилиш) характерга эга бўлиши мумкин.
Ўсимликлар дунёсидан фарқ қилувчи босқич бу ҳайвонот олами ҳисобланади. Ҳайвонот оламининг ўсимликлар дунёсидан фарқланувчи хусусиятлари бу ҳайвонларда ҳаракатнинг мавжудлигидир. Бу баъзида етарли хисобланмайди, чунки баъзи бир ўсимликлар ҳаоакатланиш хусусиятларига эагдирлар. Масалан кунгабоқар ёки пашша ютувчи ўсимлик, кунгабоқар қуёшга қараб ҳаракатланса, пашша ютувчи пашшаларга қараб ҳаракатланади. Лекин бундаай ҳаракатлар ҳайвонларнинг хатти ҳаракатларидан фарқланади. Ҳайвонларнинг харакати фаол характерга эга. Ўсимликлар дунёсидан ҳайвонот дунёсига ўтишдаги янгилик бу ҳайвонларда янги қўзғатувчининг кўриниши вужудга келишидир. Ҳаттоки энг содда тузилган ҳайвонлар ҳам биотик қўзғатувчиларни пайдо бўлишини намоён қилишлари мумкин. Бу А.Н.Леонтьев талқинига кўра сезувчанлик деб номланган. Ҳайвонларда сезувчанликнинг пайдо бўлиши янги хусусиятлардан бири ҳисобланади ва бу эса янги организмларни вужудга келтиради, бу ҳолат эса психиканинг вужудга келишининг асосий омили ҳисобланади.
Туғма ва индивидуал хатти -ҳаракат. У. Джеймснинг инстинктлар назарияси. Кўпгина олимларнинг фикрига кўра инстинктлар бу онгдаги мақсадларнинг йўқлигида ҳайвонларнинг мақсадли хатти- ҳаракатидир. Демак инстинкт бу наслдан наслга ҳеч қандай ўзгаришсиз ўтадиган туғма хатти-ҳаракат формасидир. Бу хатти-ҳаракат шакли умуртқасизларнинг ҳаётида етакчи аҳамият касб этади, масалан қусурсқаларда бу хатти-ҳаракат формаси асосийдир, қуйи даражада ривожланган умуртқалиларда ҳам инстинктлар етакчи ўрин эгаллайди фақат аста секинлик билан индивидуал ўзгарувчан хатти-ҳаракатларга ўрнини бўшата бошлайди. Агар ёмғир чувалчангини бош ганглиясини олиб ташлаганда у ҳаракат қилиши маълум. Ёмғир чувалчанги уйини қишда иссиқ тутиши учун ва озиқланиши учун уйига дарахт баргини олиб кирар экан. Тадқиқотчилар шуни кузатишдики ёмғир чувалчанги баргни охиридан тортиб уйига олиб кирар экан. Бу хатти-ҳаракатни кўрганлар у ақлли хатти ҳаракат қилаяпти деган фикрга боришлари мумкин. Шунинг учун ҳам олимлар уни устидан тадқиқот ўтказиб чувалчангларни ҳаракатини кузатганлар. Улар чувалчангда шаклни идрок қилиш формаси борми ёки йўқлигини кузатганлар. Улар фаргни шаклига ўхшаш шаклни баргдан кесиб олганлар, баргни асоси ҳисобланган барг шакли ҳозирда охири ҳисоблана бошлаган, шунда чувалчанг охири ҳисобланган томонидан уйига торта бошлаган, демак чувалчанг бошқа омиллар орқали хатти-ҳаракатини бошқариши маълум бўлган. Демак чувалчанглар маълум бир туғма хатти- ҳаракатни амалга оширишини кузатишимиз мумкин. Бу хатти-ҳаракат формаларининг мураккаблиги нимадан иборатлигини кузатганимизда, шундай хулосага келишимиз мумкинки эволюция жараёнида қандайдир номаълум йўллар билан ҳайвонларнинг яшаши учун шарт шароит яратилади, бунда уларнинг тана шакллари, яшаш шароитлари ҳисобга олинади. Капалак ёки пашшанинг қаноти учиш учун энг мақбул асбоб ҳисобланади. асаларининг тумшуғи эса асал йиғиш учун энг мақбулидир. Ҳар бир қумурсқаларнинг хатти-ҳаракати яшаш учун энг мақбул ҳолатдардан бири ҳисобланади. Дарвиннинг фикрига кўра бу эволюциянинг натижасида, табиий танланиш вақтида вужудга келган ҳисобланади. Уларнинг насл қолдиришга бўлган хатти-ҳаракатида ҳам инстинкт формаларини кузатишимиз мумкин, масалан чивинлар ўз тухумларини сувга қўядилар, агар улар қуруқ жойга тухумларини қўйсалар тухумлар нобуд бўлишлари мумкиндир. Ипак қурти ўз ипагини катта қилиб ўрайди, чунки бунда унинг капалаги ўша жойда ҳаракатлана олиши керакдир. Оддий ари тухумини чувалчангга қўяди бунда у чувалчангни етакчи ганглиясини зарарлаб, тухимини қўяда бу ҳолатда чувалчанг ҳалок бўлмайди, балки арининг боласига ем бўлади. Бундай мураккаб хатти-ҳаракатлар ўзининг мақсадлилиги жиҳатидан ҳайрон қолдиради. Асаларининг ин қуриши ҳам жуда мураккаб ҳисобланади, у худди архитектор каби ҳамма қисмларни ҳисобга олган ҳолда ин қургандек кўринади. Масалан балиқлар, қушлар маълум бир худудда яшаб иккинчи худудга қишлаш учун келадилар. Бу холатда мураккаб хатти-ҳаракат формалари программалаштирилган ҳисобланади. Инстинктни тўрт асосий хусусиятини ажратишимиз мумкин, булар қуйидагилардир: наслийлик, ўқитишдан мустақиллик, бирхиллик, бир томонламаликдир9.
Масалан асаларилар 140 га яқин хидларни ажратиш хусусиятига эгадирлар. Асалларилар тўлқинларни ҳам тез ва осон ажрата оладилар. Инсон тебранишлар частотасини секундига 20 дан 20мингга яқинини ажратади, қумурсқалар эса фақат ультразвук тебранишларига жавоб беради. қумурсқаларда яна кўриши яхши ривожланган. Уларнинг кўзлари умуртқалилардан фарқли равишда бир неча минг алохида бўлимчалардан иборатдир. Демак қумурсқаларда юқори даражада ривожланган умуртқалилар каби ҳамма сезги органлари мавжуддир. Уларда қўзғалиш айнан шу органларда пайдо бўлади ва сўнгра олдинги ганглияга етказилади.
Олдинги ганглияда учта турли хил қисмлар мавжуддир: олдинги қисм кўриш рецепторининг толалари боради, ўрта қисм хид билиш рецепторлари боради ва орқа қисм оғиз қисмининг рецепторлари боради. Шу тариқа асалариларда олдинги ганглияси таснифланган ҳисобланади, уларни эса умуртқалилар мияси билан ҳам солиштириш мумкиндир. Асалариларнинг ганглияси чувалчангларникига ўхшамаган тарзда тузилган, уларнинг ганглиялари тартибланган тарзда тузилгандир. Бу хатти-ҳаракатлар ёруғлик сигналларига жавоб беришга мўлжаллангандир. Асаларининг олдинги ганглияси келган маълумотларни таҳлил қилиш қобилиятига эгадир, булар мураккаб хатти- ҳаракатларни амалга оширишга ёрдам беради. Ҳар бир ҳатти ҳаракатлар инстинктив даражада тузилганлиги сабабли улардаги маълум ўзгаришларга ҳайвонлар жавоб беришмаслиги мумкин. Инстинктив хатти-ҳаракатнинг беш хил тури мавжуд. 1)озиқланиш, 2)насл қолдириш, 3) наслга ғамхўрлик, 4)химояланиш, 5)ин қуриш ва гала бўлиб яшаш. Ҳар бир хатти ҳаракатлар шу инстинктлар асосида амалга оширилади. Улар мураккаб ҳолатларга дуч келсалар инстинктлар чегарасидан чиқиб кета олмайдилар. Масалан ўргимчак тўрига пашша тушганини вибрация орқали сезади ва озуқага интилади. Агар инига бошқа нарса тушса ҳам унга интилади, чивин сувга тухум қўяди, лекин ойнани кўрса ҳам тухум қўйиши мумкиндир.
Маъруза 3. Табииий ва жинсий танланиш назариялари.
Маъруза режаси

  1. “Эволюция” тушунчаси табиий танланиш назариясини келиб чиқиш шартлари.

  2. Эволюцион назариянинг асосий шартлари, табиий танланиш натижалари

  3. Эволюцион назариянинг мазмуни

  4. Жинсий танланиш назариялари “Эволюция” тушунчаси табиий танланиш назариясини келиб чиқиш шартлари.

Эволюцион назариянинг асосчиси бўлмиш Ч. Дарвин 1809 йили 12 февралда Англиянинг Шрюсбери шаҳрида шифокор оиласида тваллуд топди. У мактабни тугатгач, Эдинбург дорилфунунининг шифокорлар тайёрлайдиган факулғтетига ўқишга кирди. Бироқ кўпгина тиббиёт фанларининг лотин тилида ўқитилиши ҳамда беморларни наркозсиз операция қилиниши Дарвинда тиббиётга нисбатан ҳеч қандай қизиқиш уйботмади. Шу сабабли, у дорилфунунни ташлаб отасининг тавсиясига кўра Кембридж дорилфунунининг черков ходимлари тайёрлайдиган факулғтетига ўқишга кирди. Бу ерда Дарвин диний ақидалар билан унчалик шуғулланмасдан профессорлар Д.Гукер ва А. Седжвиклар раҳбарлигида табиий фанлар билан шуғулланди ва табиатга уюштирилган экспедицияларда фаол қатнашди. 1831 йили дорилфунунни тамомласа ҳам черков ходими бўлиб ишламади. Ёш Дарвиннинг табиий фанларни ўрганишга бўлган иштиёқининг зўрлиги ва табиат қўйнида кузатиш ишлари олиб боирш маҳоратидан хабардор бўлган проф. Генсло уни дунё сафарига отланаётган “Биглғ” (Искович) кемасига табииётшунос сифатида қабул қилинишига тавсиянома берди. Мазкур кеманинг табиатшуноси сифатида Дарвин беш йил мобайнида Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанларида, кўпгина оролларда, Жанубий Американинг шарқи-ғарбий қирғоқларида, Австралия, Африканинг жанубий ўлкаларида бўлди ва у ерларда қадимги даврларда ва ҳозирги вақтда тарқалган ўсимлик ва ҳайвонлар билан танишди. У илгари вақтларда ўлиб кетган ва ҳозир яшаётган ҳайвонлар ўртасида жуда кўп ўхшашдик ва фарқлар борлигини эҳтироф этди. У Шимолий ва Жанубий Америка ҳайвонларини ўзаро таққослаб, Жанубий Америкада лама, тапир, ялқов, чумолихўр, зирҳли ҳайвонлар борлигини, улар Шимолий Америкада учрамаслигини аниқлади. Дарвиннинг уқтиришича қадимги даврларда бу икки қитҳа ягона бўлган.

Кейинчалик Мексика тоғлари туфайли ягона қитҳа иккига бўлинган. Натижада уларнинг ҳайвонот ва ўсимлик оламида фарқлар пайдо бўлган. Дарвинни, айниқса, Жанубий Американинг ғарбий қирғоғидан 900 км узоқликдаги Галопогосс архипелагининг ҳайвонот ва ўсимликлар олами ҳайратга солади. У ерда қушлар, судрали юрувчилар кўп учрайди. Чумчуқсимонлар туркумига кирувчи вҳюроклар, судралувчилардан тошбақаларни ҳар бир оролдаги хиллари ўзига хос тузилишга эга. Умуман олганда, Г алопогосс архипелагининг ҳайвонот ва ўсимликлар олами Жанубий Америка ҳайвон ва ўсимликларига ўхшаш. Лекин айрим белги, хоссалари бўйича фарқ қилади.
Дарвин беш йиллик сафардан жуда бой коллекция, гербарий ва қотирилган, фиесирланган ҳайвон ва ўсимликлар билан қайтди. Бу сафар унга органик олам эволюцияси ҳақидаги таълимот учун асос бўлган далилларни тўплаш имконини яратди ва унинг кеалжагини белгилаб берди.
Дарвин дунё сафаридан қайтгач, тўпланган материаллар устида Англиянинг кўзга кўринган табииётшунос олимлари билан ҳамкорликда шуғуллана бошлади. Шу билан бир қаторда янги ҳайвон зотлари, ўсимлик навларини чиқариш тажрибасини ўрганди. Илгари ўтган ва ўзи билан тенгдош олимларнинг асарлари билан таниша бошлади. Шуларга асосланиб, у органик олам эволюцияси ҳақида дастлаб 1842 йили илмий асар ёзди ва уни яна 15 йил давомида кенгайтирди, чуқурлаштирди, ишончли далиллар билан асослади. Ниҳоят 1859 йили “Турларнинг пайдо бўлиши” деган машҳур асарини нашр эттирди.
У яна бир неча асарлар ёзди. Улардан “Хонакилаштирилган ҳайвон, маданий ўсимликларнинг ўзгарувчанлиги” (1868), “одамнинг пайдо бўлиши ва жинсий танланиш” (1871), “Ўсимликлар оламида четдан ва ўз ўзидан чангланишнинг таpсири” (1876) кабиларни кўрсатиб ўтиш керак. Бу асарларда олим органик олам эволюциясининг ҳаракатлантирувчи кучлари: ирсият, ўзгарувчанлик, яшаш учун кураш ва табиий танланиш эканлигини эҳтироф этди.
Ч.Дарвиннинг 1859 йили ёзган “Табиий танланиш йўли билан
13
турларнинг келиб чиқиши” ва 1971 йили ёзган “Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танланиш” каби асарларида органик дунёнинг эволюцион тараққиётининг асосида учта омил ётади деб кўрсатади. Улар: ўзгарувчан­лик, ирсият ва табиий танланиш. Ўзгарувчанлик туфайли организмларнинг тузилиши ва функцияларида янги белгилар пайдо бўлади, ирсият эса бу ўзгаришларни мустаҳкамлайди, табиий танланиш туфайли яшаш учун кураш жараёнида ҳаётнинг ўзгарган муҳитига мослаша олмаган организмлар йўқолиб боради, мослаша олганлари эса яшашини, тараққиётини давом эттиради. Шундай қилиб Чарлз Дарвин органик дунё эволюциясининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларини топди. Лекин инсоннинг вужудга келишидаги социал омилларни кўрсатиб бера олмади. Бу жиҳатлар антропосоциогенез концепцияси тарафдорлари томонидан такомиллаштирилди. Бу концепция тарафдорлари одамнинг пайдо бўлишида меҳнатнинг конструктив ролини кўрсатиб беришди. Уларнинг фикрича, қўлнинг, нутқнинг, миянинг, тафаккурнинг ривожланишида, кишиларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва социал жамоаларнинг вужудга келишида меҳнат фаолияти асосий роль ўйнайди. Чунки, меҳнат қилиш жараёнида одамларда меҳнат қуролларини такомиллаштириш эҳтиёжи пайдо бўлади. Одамлар меҳнат қуролларини такомиллаштириш жараёнида ўзларини ҳам такомиллаштириб борган. Бу жараён ҳам табиий танланиш билан чамбарчас боғлангандир. Янги ва самарадор, қулай меҳнат қуроллари эса, эскирган, самарадорлиги кам, ноқулай меҳнат қуролларини сиқиб чиқараверган.
Дарвин назариясини курашчан материализм ва атеизм тарғиботи учун, ғоянинг ҳаққонийлигини исботловчи назария деб, уни ғоявий қурол сифатида ишлатишга интилди. Аслида бу концепция мафкурадан ҳоли бўлган, органик дунёнинг эволюцион тараққиётини акс эттирувчи табиий-илмий назария эди.
Одамнинг пайдо бўлиши ҳақида турли хил бошқа концепциялар ҳам мавжуд бўлиб, улар креационистик (теистик) антропологик назария, генетик популяцияли эволюцион назария, мутацияли эволюцион назария, синтетик эволюцион назария, сальтационистик (ҳаётнинг вужудга келишини сакрашлар тарзида акс эттирувчи) эволюцион концепция, неокатастрофизм концепциялари ҳисобланади. Бу концепцияларда ҳам инсоннинг пайдо бўлишига турли хил ракурслардан туриб ёндашилган. Бу концепцияларнинг муаллифлари Ч.Дарвиннинг концепциясини турли тарафдан рад этишга интилишган. Лекин, Ч.Дарвиннинг эволюцион назарияси органик олам тараққиётининг умумий механизмини очиб беришда муҳим роль ўйнайдиган фундаментал асосларга эга бўлган хаққоний табиий-илмий концепциядир. Бу концепцияга толерант ёндашиб, унга ҳозирги замон синергетик тараққиёт методологиясини тадбиқ этсак, органик дунёнинг эволюциясини чизиқли ривожланиш тарзида эмас, балки ўзини-ўзи созловчи, ўзини-ўзи такомиллаштирувчи,ночизиқли ривожланувчи система сифатида ёндашсак, бу концепциянинг қадри янада ошади ва шунда эволюцион концепциянинг ўта мураккаб қирраларини ҳам тўғри англаб етиш имконияти вужудга келади.
Бу концепция ҳали табиатшуносликда креационистик концепция, теистик концепция ҳукмронлик қилиб турган бир шароитда, масалаларга мураккаб система нуқтаи назаридан қараш ҳали расмга кирмаган бир шароитда ишлаб чиқилган эди. Шу сабабли бу назариянинг қиёмига етмаган жиҳатлари ҳам бўлган. Масалан, Ч.Дарвин органик дунёнинг эволюцион тараққиёти занжири кетма-кетлигига назар ташлаб, одам ва маймунларнинг 14аждодлари бир эканлиги ҳақидаги ғояни илгари суради. Айнан шу ғоя руҳонийларни ғазаблантирган. Аслида у барча жониворларнинг, жумладан инсонлар ва маймунларнинг келиб чиқиши, яратилишининг илдизи бориб- бориб бир нуқтада бирлашади дейиши ҳам мумкин эди. Аммо илмий ҳақиқатлар қуруқ эътиқодгагина, номаълум, мавҳум далилларгагина
асосланиб илгари сурилмайди. Мавжуд илмий далиллар эса одам ва маймун организмининг бир-бирига жуда яқинлигини, уларнинг аждодлари ҳам тоборо бир-бирига яқинлашиб борганлигини исботлайди. Ч.Дарвин ана шу ҳақиқатни исботловчи илмий далилларни тўплай олганди. Ч.Дарвин илгари сурган бу назария ривожланишнинг эволюцион йўлини ифодалаб берувчи, муҳим рационал фикр бўлиб, бу фикр инсониятга, унинг тараққиёти учун доимо хизмат қиладиган конструктив (бунёдкор) мазмунга эгадир. Уни инкор этиш, инсоният эришган илмий қадриятларга нисбатан нотолерант ёндашув ва уларни кўр-кўрона рад қилиш, обрўсизлантиришдир.
Агар бугун эволюцион назарияга нисбатан толерантликни чеклаб қўйсак, эртага нисбийлик назариясга, индин эса синергетикага, хуллас, барча илмий ҳақиқатларга нисбатан толерант ёндашувнинг инкор этилишига йўл очилади. Илмий назариялар олимларнинг йиллаб олиб борган машаққатли изланишлари туфайли вужудга келади ва улар кейинги авлодлар томонидан сайқалланиб, такомиллаштирилиб борилади. Дарвиннинг эволюцион назариясини бугунги кундаги илғор методологик услублар ёрдамида янада такомиллаштириш, органик дунё тараққиётининг келажагини башорат қила оладиган назария даражасига кўтариш бугунги илм аҳли олдидаги, табиатшунослар олдидаги энг масъулиятли вазифалардан биридир. Бу назария органик дунё тараққиётини тўғри тушунтирувчи илмдир. Фан тараққиётида Дарвиннинг эволюцион назарияси ўзининг мустаҳкам ўрнига эгадир, уни сиқиб чиқаришга бўлган ҳар қандай интилишлар фан тараққиёти қонуниятларини яхши билмасликдан, ёки бу назариянинг моҳиятини чуқур англаб етмаганликдан далолат беради10. Бошқа илмий назариялар сингари Дарвиннинг эволюцион назарияси ҳам фан тарихида ўз ўрнига эга ва унга толерант ёндашиш лозим.
Жинсий танланиш ҳолатларини таҳлил қилиш вақтида биз қуйидаги ҳолатларга дуч келамиз. Эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар бизнинг яшаш тарзимиз бир бирига ўхшашдир, шу сабабли бизнинг ижтимоий ҳолатларни идрок қилишимиз деярли бир хил хисобланади11
Жинсий фарқларни таҳлил қилганда психологлар Р.Буамастер, К.Катаниз ва К.Борглар аёллар ва эркаклар ўртасидаги тафовутларни ўрганишган. Ҳозирги кунда эркакларга хос бўлган фаолиятлар аёллар
17
томонидан бажарилиши мумкинлиги ҳақида фикрларни келтириб ўтишган . Масалан ким кўпроқ автомобил хайдашга мойил, ким кўпроқ жинсий майллар ҳақида ўйлайди, ғояларнинг бошловчиси ким деган саволларнинг барчасига эркаклар деган жавоб қайтарилган. ВВС томонидан 200000 та
синалувчида 53 мамлакатда тадқиқот ишлари олиб борилган бунда жинсий
18
майлни бошловчилар эркаклар сифатида тан олинган М.Сегал (1990) .
Жинсий фарқлар турли хил жинс вакилларида турлича эканлигини кузатишимиз мумкин. Муносабатларда гендер фарқлар албатта уларни хатти- ҳаракатига таъсир кўрсатади.
Эволюцион назариянинг асосий шартлари, табиий танланиш натижалари
Ўзгарувчанлик тур ичидаги индивидларнинг узаро тафовут килишидир. Бир турнинг индивидлари уртасида кузатиладиган тафовутлар организмдаги ирсий хоссаларнинг узгаришига боглик булиши мумкин. Ўзгарувчанлик организмнинг ташки шароит билан узаро муносабатини акс эттиради. Генетик нуктаи назардан караганда, узгарувчанлик организмнинг индивидуал ривожланиши процессида генотипнинг ташки шароит билан узаро реакцияси натижасидир.
Организмларнинг узгарувчанлиги органик олам ривожланишининг асосий факторларидан бири булиб, сунҳий танлаш билан табиий танланиш учун асосий манбадир.
Ўзгарувчанлик хиллари. Биологияда ирсий ва ноирсий узгарувчанлик хиллари маълум. Ноирсий узгарувчанлик организм белгиларининг узгариши булиб, бу зугариш жинсий купайишда наслдан-наслга берилмайди. Бундай узгарувчанликни Дарвин аник узгарувчанлик деб атаган эди. Хозир у генетикада модификацион ёки фенотопик узгарувчанлик дейилади.
Ирсий узгарувчанлик генотип билан боглик булганлигидан организмнинг узгарган белги - хусусиятлари наслдан - наслга берилади.
Генларнинг комбинацияси ва рекомбинациясидан вужудга келадиган узгарувчанлик комбинацион узгарувчанлик дейилади. Генлар комбинацияси ва уларнинг узаро таҳсири ирсий узгарувчанликни вужудга келтиради. Генлар комбинацияси икки процесс: 1) мейозда хромосомаларнинг мустакил таркалиши ва уругланишда уларнинг тасодифан кушилиши; 2) хромосомаларнинг чалкашуви ва генлар рекомбинацияси асосида амалга ошади. Комбинацион узгарувчанликда генлар узгармайди, балки генотипда уларнинг кушилиш ва узаро таҳсир механизмигина узгаради.
Ирсий узгарувчанликнинг иккинчи хили мутацион узгарувчанлик булиб, бунда организмларнинг генотипи узгаради. Демак, ирсий узгарувчанлик организм генотипининг, ноирсий узгарувчанлик организм фенотипининг узгаришидир. Ушбу бобда модификацион ва мутацион узгарувчанлик билан танишамиз19.
Ҳаётнинг ҳужаравий шакллари. Тирик мавжудотларнинг асосий массасини ҳужайралар ташкил этади. Ҳужайра ҳаётнинг ҳамма асосий хусусиятларини ўзида намоён қилувчи энг кичик элементар тузилмадир.
Ҳужайралар ўз тузилишига кўра 2 гуруҳга бўлинади: Прокариот ҳужайралар. Прокариот (юнонча про - олдин, карион - ядро сўзларидан олинган) хужайралар энг оддий тузилган бўлиб, қадимий организмлардир. Ерда ҳаёт ривожланишининг энг дастлабки босқичларида пайдо бўлиб, ҳозирги давргача сақланиб қолган. Прокариотларга бактериялар ва кўк-яшил сув ўтлари, (цианобактериялар) киради. Бактериялар 0.5 мкм дан 10 мкм гача бўлиб, ташқи томондан қалин қобиқ билан ўралган, баҳзилардида эса шилимшиқ капсула бўлиши мумкин. Қобиқ тагида мембрана жойлашади.
Прокариотларда хақиқий ядро ўрнига мембрана билан ажратилмаган генофор ёки нуклеоид бўлиб, у битта ҳалқасимон хромосомадан иборат. Хромосома таркибида икки спиралли ДНК молекуласи, жуда оз миқдорда оқсил ва РНК жойлашгандир. Эукариотлардан фарқли ўлароқ прокариотлар хромасомасида гистонли оқсиллар бўлмайди. Хромосома ҳужайра мембаранасига бириккан бўлади. Бактериялар бўлинганда ДНК ёки РНК ҳам икки марта кўпаяди.
Прокариотларда органоидлар рвиожланмагандир. Уларда ичик мембраналар йўқ, унинг ўрнига ҳужайра мембранасининг бурмалари мавжуд. Бу бурмалар бактерияларда пластидалар ва митохондриялар вазифасини бажариши мумкин. Прокариотларда 5000 дан 50000 гача рибосомалар бўлиб, улар эукариотларникидан фарқ қилади. Прокариотларда митоз кузатилмайди. Улар иккига бўлиниши йўли билан кўпаяди. Бактерияларда жинсий жараён- қонҳюгация кузатилади. Бунда икки ҳужайра ўзаро ирсий ахборот алмашинади. Натижада бактерияларнинг ирсий ўзгарувчанлиги ортади. Бактериялар жуда катта аҳамиятга эгадир. Ҳозирги вақтда улардан биотехнологияда, генетик инженерияда кенг фойдаланилмоқда. Бактериялардан спирт, сирка кислота, ҳар ҳил антибиотиклар, ферментлар, биологик актив моддалар, озиқбоп оқсиллар, дори - дармонлар, гормонлар олишда кенг фойдаланилмоқда.
Инсон қадим замонлардан бери сариёғ, пишлоқ, қатиқ, сут ва нон маҳсулотларини тайёрлашда бактериялардан фойдаланиб келмоқда. Проктариотлар табиатда моддаларнинг даврий алмашинишида катта аҳамиятга эга. Кўк-яшил сув ўтлари (цианобактериялар) органик моддаларни синтезлашда, бактериялар эса минераллаштиришда муҳим рол ўйнайди. Бактериялар ҳар ҳил касалликларнинг кўзғатувчилари сифатида одам, ҳайвон ва ўсимликларга катта зарар етказади. Масалан: дизентерия, қорин тифи, вабо, ўлат ва йирингли касалликларнинг кўзғатувчилари ҳар ҳил бактериялар ҳисобланади.
Эукариотлар. Бир ҳужайрали сув ўтлари ва содда ҳайвонлардан тортиб юқори тузилган гулли ўсимликлар, мураккаб ҳайвонлар ва одамларгача бўлган ҳамма мавжудотлар эукариот организмларни ташкил этади. Эукариот ҳужайралар прокариот ҳужайраларга қараганда мураккаб ва хилма-хил тузилган. Уларда хақиқий ядро ва органоидлар мавжуд. Эукариот юнонча «эу» - ҳақиқий, яхши, «карион» - ядро сўзларидан олинган. Ҳужайралар бир - бири билан ўзаро боғлиқ бўлган учта таркибий қисмдан ташкил топган: 1) хужайра қобиғи, 2)цитоплазма, 3) ядро.
Эукариот ҳужайраларнинг катталиги ва шакли асосан улар бажарадиган функцияларга боғлик бўлади. Уларнинг ўртача диаметри 10 мкм дан 100 мкм гача бўлади. Тухум ҳужайралар таркибида озиқ моддалар кўп тўпланганлиги учун анча йирик бўлади. Туяқуш тухумининг диаметри
150 мм гача боради. Ҳужайраларнинг ўлчами организмнинг катталигига боғлиқ эмас. Масалан, йирик сут эмизувчиларнинг қизил қон таначаларининг диаметри 10 мкм дан ошмайди. Аҳзонинг ёки бутун организмнинг катталиги эса ҳужайралар миқдорига боғлиқдир.
Эволюцион назариянинг мазмуни.
Биологларнинг фикрига кўра табиий танланиш ҳолатлари ҳозирги
кунда энг мақбул усуллардан бири ҳисобланади. Инсон табиий танланиш
20
жараёнида инсоннинг биологик майллар ортади . Табиий танланиш инсон муносабатларга кириш вақтида ўз хоҳиш иродаларини кўрсатишга, ўзининг ижобий хислатларини намоён қилишга уринади, шу сабабли инсондаги ўзгаришларни биз бошқача таҳлил қилишимиз ҳам мумкин. Эркак ва аёлларни табиий танланишга муносабатлари албатта турлича кечади аёлларда жинсий муносабатларга ёндошув нисбийдир, эркакларда эса жинсий муносабатлар хордиқ чиқариш усули сифатида эътироф этилади12^^тШ, 2005, 2007).
Замбияда насл қолдиришга мойил бўлган аёллар кўпроқ қадрланади ва фарзанлари кўп аёлларни мухтарама сифатида эътироф этилади. Уларнинг танаси қанчалик катта бўлса улар шунчалик улуғланиши ҳам маълумдир. Турмуш қуриш вақтида ёши катта эркакалар албатта ёш аёллар билан турмуш қуришни афзал билишади. Аёллар ҳам ўз вақтида ўзларидан бир мунча катта эркаклар билан турмуш қуриш истагини билдирадилар, ҳозирги вақтда ҳам бу вазиятлар сақланиб қолган, фақат баъзи бир ҳолатларда аёллар ўзларидан кичик эркаклар билан турмуш қуришлари мумкин. Бу ҳолатлар эволюцион (тадрижий) ёндошувлар ҳақида фикр юритади. Авлодлардан
олинган генотиплар албатта сақланиб келажак авлодга етказилиб берилади ва
22
шу генлар орқали баъзи бир хусусиятлар шаклланиши мумкин .

Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling