Маъруза. Хаёт ва адабиёт ( 4 соат) Дарс режаси


Бадиий адабиёт- инсоншунослик


Download 93.5 Kb.
bet3/3
Sana27.01.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1130658
1   2   3
Bog'liq
16Бадий адабиётнинг вазифалари

Бадиий адабиёт- инсоншунослик.

Хуш, санъат инсонни кандай тушунади ва кандай курсатади ?
Болгар академиги Тодор Павловнинг уктиришича, табиат ва жамиятда соф физик, соф химик ёки соф эстетик кийматга эга булган. Бирок хаётдаги предметларда шундай хислатлар борки, улар физикнинг хам, химикнинг хам, санъаткорнинг хам диккатини узига тортади. Улардан бири физик, иккинчиси химик ва учинчиси эстетик нуктаи назаридан шу предметни урганади, тахлил килади, хулоса чикаради. Чунончи, куёш ва юракни астроном, физиолог ва санъаткор уз нуктаи назаридан урганади : куёш - астроном назарида шарсимон, доимо энергия манбаи, эллипс буйлаб харакат килувчи фазовий жисм; санъаткор нуктаи назарида эса куёш- хаёт ва нур манбаи, эрк ва бахт рамзи. Юрак- физиолог нуктаи назарида жонли организмнинг бир аъзоси- организмга кон етказиб берадиган насос булса, санъаткор наздида эса юрак- инсонийлик рамзи, калбдир. Бу уринда бизни кизиктирадиган нарса- инсон ва уни тушуниш масаласидир.
Аввало шуни айтиш керакки, инсон санъат ва адабиётнинггина предмети эмас. Инсонни физиология, анатомия, стоматология, хирургия, урология, травмотология каби тиббиёт фанлари, тарих, этнография, антропология, педагогикакаби катор гуманитар фанлар, биология сингаритабий фанлар хам урганади. Шунга кура, инсонни фан кандай текширади ва санъат кандай урганади деган саволтабий равишда келиб чикади.
Фан инсонни яхлит холда олиб текширмайди, аксинча у уз объектини алохида элементларга булиб урганади. Санъат эса уз предметини чинакам яхлитликда, жонли бир бутунликда олиб текширади. Олим конкрет ходисадан шу ходисанинг мухим хусусиятларини уз ичига камраб оладиган абстракция томон боради, бунда предметнинг бир бутунлиги сакланмайди.
Инсон адабиётда бутун мураккаблиги, яхлитлиги билан акс этади. Адабиётнинг марказида инсон- хис килувчи, фикрловчи, харакат килувчи, уз атрофини куршаб олган ташки дунё билан богланган киши туради, холос. Шунга кура, М. Горький « бадиий адабиётнинг материали-одамдир» деган ( М.Горький, собр. Соч. В 30 томах , т. 27, М. 1953, стр.254), адабиётни, хатто,»инсоншунослик» деб аташни тавсия килган (М.Горький Собр. Соч. В 30 томах , т.25, стр 311).
Шундай килиб, ёзувчи уз асарида бутун вокеликни ва бутун мураккаб хаётий муносабатларни конкрет инсон хаёти картиналари оркали бадиий ифодалайди. Адабиётнинг билиш предмети- вокелик, хаёт; тасвир объекти- инсон ва унинг вазифаси- кишиларни тарбиялаш.
Таъкидлаш керакки, бадиий асар кахрамони китобхон калбини хар канча хаяжонга солмасин у укувчи учун зарур булган масалаларни ифодаламаган булса кузатилган максадга эришиб булмайди. Кахрамон турли-туман китобхонларга маънавий озик бериши , уларни кизиктирадиган муоммаларни ифодалаши лозим. Чунончи, Л. Леоновнинг «Рус урмони», Граниннинг «Кидирувчилар» каби романларида турли профессиядаги олимлар хаёти тасвирланган. Буларда шу соха мутахассисларини кизиктирадиган бир катор масалалар билан бирга хамма кишилар учун хам зарур булган масалалар- мехнатга, коллективга, Ватанга, инсонга муносабат кабилар хам акс этган. Шунга кура, бу асарларни турли касб-кордаги ва турли ёшдаги китобхонлар севиб укишади. Зотан, ишчи хакидаги асар дехкон учун хам, дехкон хакидаги асар ишчи учун хам кизикарди булиши- уларни маънавий жихатдан бойитиши, тарбиялаши керак. Санъат китобхонни завклантириш, унга бехад кувонч, иштиёк, илхом бахш этииши лозим. Санъат гузаллик конунияти асосида иш тутади
Download 93.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling