Маъруза машғулотлари модул № мавзу: амалий оптика фанининг ўрни ва аҳамияти


Download 7.07 Mb.
bet22/38
Sana18.11.2023
Hajmi7.07 Mb.
#1783827
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
амалий оптика 12.02

Лазер қуроллари мавжудми? Бу савол хақиқатдан хам кўпчиликни қизиқтиради. Агар матбуот сахифаларига назар ташласак, 1980 йил 6 сентябрда Пентагон берган хабарларда, Уайт-Сендс полигонида (Нью-Мексика штати) хақиқий харбий холатга яқинлаштирилган тажриба ўтказилганлиги хақида маълумот бор. Унда кучли лазер қурилмаси нурлари ёрдамида осмонда вертикал холатда учирилган "Титан-1" ракетасининг мувоффақиятли уриб туширилиши эълон қилинган. Коинотга учирилган кўплаб сунъий йўлдошлар бортига лазер қурилмалари ўрнатилган бўлиб, улар мудофоа мақсадларида фойдаланилади. Бундан ташқари, эр сиртида жойлашган лазер қурилмасидан юборилган нурлар бир неча юзлаб километр баландликда жойлашган орбитал станция кўзгуларидан қайтиб, эрнинг истаган нуқтасидан учирилаётган ракетани қисқа вақт ичида яксон қила олади. Яъни, бирор давлатдан учирилган атом қуроллари бор ракеталарни хали орбитага кўтарилмасдан туриб йўқотиш лазерлар томонидан амалга оширилади. Янада қувватлироқ лазерларда ядровий реакция энергиялари лазер нурларига айлантирилади. Хайриятки, бундай қурилмалардан қуроллар ясаш, уларни космосга олиб чиқиш ва инсониятга қарши қурол сифатида фойдаланиш халқаро келишувларга асосан тақиқлаб қўйилган.
Лазер нурлари одам организми учун зарарлими? Лазер нурларидан турли хил муолажаларда фойдаланилган вақтда врачлар томонидан нурланиш дозаси ва қуввати белгиланади. Албатта белгиланган меъёрдан ошиқча нурланишнинг салбий таъсири сезилади. Лекин лазер нурларининг ўзи, радиоактив нурланишларидек, одамларда "нурланиш" касаллигини, "оққонлик" касалликларини келтириб чиқармайди. Лазер нурларининг оддий ёруғлик нурларидан фарқи уларнинг энергияси ва когерентлиги туфайли юзага келадиган хоссаларидир. Бошқабарча холатларда у ўзини оддий ёруғлик каби намоён қилади ва оптика қонунлари қўлланилади.
Фан ва техникада лазер нурларининг қўлланиш сохаси кенгайиб бораётганлиги сабабли хал қилиниши керак бўлган муаммолар хам юзага келмоқда. Серқуёш худудимизда Қуёш нурлари ёрдамида лазерларни яратиш долзарб муаммолардан биридир. Бундан ташқари, кенг тўлқин узунликлари диапазонида нурланувчи паст энергиявий бусағали лазерларни яратиш, янги лазер каналларини очиш, самарали нурланишни юзага келтирувчи янги лазер материалларини олиш ва бошқалар хам ушбу муаммолардандир. Ўқувчиларимиз орасида албатта бу ишларга қизиқувчилар топилади ва юқоридаги муаммоларни хал қилишда ўзларининг муносиб улушларини қўшадилар.



Download 7.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling