Маъруза матни 1-мавзу. Маданият ва санъат муассасалари фаолиятининг мазмунан ва ташкилий, услубий тамоиллари
Download 55.5 Kb.
|
1-mavzu madaniyat markazlari
Маданият арабча «мадина» (шаҳар кентлар) сўзидан келиб чиққан. Араблар кишилар ҳаётини икки турга бўлиб, бирини бадавий ёки сахройи турмуш, иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Бадавийлик бу кўчманчи холда чўл сахроларда яшовчи халқларга, маданийлик эса шаҳарларда ўтроқ яшаб, шаҳарга хос турмуш тарзида яшовчи халқларга нисбатан ишлатилган.
Маданият атамаси кенг маънода қўлланиб жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий ва маънавий ҳаётда қўлга киритилган ютуқлар мажмуини бирор ижтимоий гуруҳ ёки халқнинг маълум даврда қўлга киритилган шундай ютуқлари даражасини, ўқимишлилик, таълим-тарбия Кўрганлик, зиёлилик ва маърифатлиликни ҳамда турмушнинг маърифатли киши эхтиёжларига мос келадиган шароитлари мажмуини билдиради. Маданият икки турга бўлинади: модий ва маънавий маданият. Моддий маданият моддий фаолиятнинг барча соҳалари ҳамда унинг самаралари-меҳнат қуроллари, турар-жой, кундалик турмуш буюмлари, кийим-кечак, транспорт, алоқа воситалари ва бошқаларни ўз ичига олади. Маънавий маданиятга ақлан ва маънан яратувчанлик сохалари-билим, алоқа, таълим-тарбия, хуқуқ, фалсафа, нафосат, фан, санъат, адабиёт, фольклор, дин ва шу кабилар киради. Фақат бир халққа тегишли, фақат бир халқ маданиятининг асосини шу миллат яратган бўлсада, унда жахон халқлари яратган умуминсоний маданиятнинг улуши ва таъсири бўлади, албатта. Маданият – умуминсоний ходиса, лекин Шўро мафкурачилари айтиб келганидек синфий ҳодиса эмас, маданият барчага баобардир. Ҳар бир жамият ва давр ўз маданият кўринишига эга бўлади. Жамият ўзгариши билан унинг маданияти ўзгаради-ю, лекин маданий тараққиёт узилиб қолмайди, илгариги маданият йўқ бўлиб кетмайди, маданий мерос ва анъаналар сақланади. Ўтмиш даврлардан инсониятга қолган моддий ва маънавий маданият бойликлари мажмуига маданий мерос дейилади. Ҳар бир янги авлод моддий ва маънавий маданият негизини янгитдан яратмайди, балки аждодлар тамонидан яратилган маданий бойликларни қабул қилиб олади. Шўролар даврида маданий меросга нотўғри муносабатда бўлинди: яъни улар «бою заминдорларга, ҳоким синф табақаларига хизмат қилган ўтмиш маданиятининг бизга кераги йўқ, янги-пролетар маданиятни яратамиз» деган шиор остида собиқ Совет Иттифоқи халқларининг, жумладан, ўзбек халқининг моддий ва маънавий маданиятига қирон келтирилди, сарой, масжид ва мадрасалар бузиб ташланди, нодир асарлар ёқилди. Шу билан бирга ҳар бир жамият ўтмиш маданий меросини қандай бўлса, шундайлигича, кўр-кўрона қабул қилиб олмайди, албатта. Маданий мероснинг ўз дунёқараши, тузуми, манфаатларга мос келадиган, бугун ва келажак учун хизмат қиладиган қисмини қабул қилади. Чунки ўтмишдан қолган барча нарсалар бир хил қадриятга эга бўлмайди. Масалан, шўролар замонида яратилиб, унинг сиёсатини таргиб этган эндиликда ўз умрини яшаб булган китобларнинг бугун учун ҳам, келажак учун ҳам қадрияти йўқ. Тўғри, улар мерос, лекин маданий мерос эмас, уларни тарихий факт сифатида сақлаб қўйиш мумкин, холос. Демак, маданий мероснинг қадри абадул - абад тушумайдиган қисмига миллий қадриятлар дейилади. Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, маънавият унга ркухий озиқ ва қудрат багишлайди. Фақат моддий жиҳатдан таъминланиш билан кифояланиш онгсиз ва рухсиз махлуқларга хос. Маънавиятга интилиш эса рух ва онг эгаси бўлмш инсонга хос фазилатдир. Маънавият – одамнинг руҳий ва ақлий оламлиги мажмуидир. Маънавият – жамиятнинг, миллатнинг ёки айрим бир кишининг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилиятига, идрокини мужжассамлаштирувчи тушунча. Маънавият инсон ва жамият маданиятининг негизи инсон ва жамият ҳаёти маълум йўналишининг бош омилидир. Маънавият бойиб борса, жамият равнақ топади, ва ривожланади, маъавият қишлоқланса, жамият таназзулга юз тутади. Шунинг учун мустаққиллик йилларида маънавиятга кучли эътиборга борилаётганлигининг сабаби ҳам шунда, бой маънавиятсиз буюк давлат қўриб бўлмайди. Маънавият кенг тушунча бўлиб, маърифат, маданият тушунчаларини ҳам ўзига қамраб олади. Ҳар бир жамиятнинг маънавият даражаси унинг истеъдод эгаларини, умуман, ўқувли шахсларини қадрлаш, уларга гамхўрлик кўрсатилиши, камол топтиришига учун етарли шарт – шароитини таъминлаб бериши билан ҳам белгиланади. Ривожланган, маънавиятли жамиятларда истеъдод эгалари миллатнинг юзи, ғурури ва келажаги деб қаралади. Бизнинг жамиятимиз ҳам шу йўлдан бормоқда. Турон ва Туркистонда азалдан истеъдод эгаларини эътироф этиш ва муносиб қадрлашга ҳамиша эътибор бериб келинган. Бир тарихий мисол А.Навоий буюк асари «Ҳамса» ни ёзиб тугатгач, Султон Хусайн Бойқаро улуғ бобомизни саройга таклиф қилади, пешвоз чиқиб, карнай-сурнайлар садоси остида зўр тантаналар билан кутиб олади, аркони давлат, амирлар, вазирлар, уламо ва фузало хозирлигида шоирга шохона саруполарни ўз қўли билан кийгизади,кумуш билан зийнатланган эгар-жабдуқли оқ арғумоққа миндиради А.Навоий минган от жиловини Ҳусайн Бойқаронинг ўзи тутганича Хуросон мамлакатининг пойтахти бўлмиш Ҳиротнинг бош кўчаларини айлантириб чиқади. Халойиқ уларни баб-баробар олқишлайди. Бири буюк асар яратгани учун, иккинчиси шу асар яратувчининг қадрига етгани учун шундай олқишларга сазовор бўладилар. Бу буюк асарнинг шохона тақдирланиши эди. Бироқ мустамлакачилик, чоризм зулми ва совет империяси йилларида юртимизда истеъдод эгалари тўла бўй кўрсатишларига эътибор берилмади. Чунки бундан коммунистик тузум манфаатдор эмасди, у йирик истеъдод эгалари пайдо бўлиши халқнинг миллий руҳи ва ғурурини уйғотиб юборишидан чўчир эди. Ўзбекистон Республикаси миллий мустақилликка эришгач ҳар соҳада бўлгани каби истеъдод эгаларига бўлган муносабат ҳам ўзгарди. Илм-фан, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳаларида истеъдодли ёшларни излаб топиш, уларнинг ижодий салоҳиятини юртимиз мустақиллиги ва халқимиз маънавиятини бойитишга йўналтириш, уларга ғамхўрлик қилиш кун тартибига қўйилди. Республикамиз Биринчи Президентининг бу борадаги қатор фармонлари, хукумат қарорлари фикрларимизни тасдиқлайди.Буни жамиятимизнинг маънавий даражасини кўрсатувчи белгилардан бири дейиш мумкин. Маърифатнинг луғавий маъноси - билиш, таниш, билимдир. Бу сўзнинг кўплик шакли маорифдир. Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling