Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

Фиброз мембраналар – зич шаклланган бириктирувчи тўқиманинг бир тури 
ҳисобланади. Уларга фасциялар, апоневрозлар, баъзи аъзоларнинг капсуласи (уруғдон, 
тухумдоннинг оқсил пардаси), кўзнинг оқсил пардаси, миянинг қаттиқ пардаси, тоғай усти 
пардаси, суяк усти пардаси, боғимлар капсулалари киради. Уларни пайлардан фарқи 
шуки, уларда коллаген толалар тутамлари қат-қат бўлиб жойлашади ва толалари 
йоналиши бир-бирига мос келмайди. Бу толалар бир қаватдан бошқасига отиши мумкин. 
Фиброз мембраналарда эластик толалар ҳам учраши мумкин.
Махсус хусусиятга эга бўлган бириктирувчи тўқималар. 
Уларга ретикуляр, ёғ, шиллиқ ва пигмент тўқималар киради. 
Ретикуляр тўқима – ретикуляр ҳужайралар ва ретикуляр толалардан иборат. 
Ҳужайралар бир-бири билан осимталари, толалари орқали боғланган ва тор ҳосил қилади. 
Ретикуляр тўқима қон яратувчи аъзоларнинг (тимусдан бошқа) стромасини ташкил 
қилади, қон яратувчи ҳужайраларнинг таянч ва трофик вазифаларни бажаради, 
макрофаглар каби иммун реакцияларда иштирок этади, антигенларни фагоцитоз қилади ва 
улар ҳақида иммуннокомпетент ҳужайраларга хабар беради.
Ёғ тўқимаси – сийрак бириктирувчи тўқимадаги ёғ ҳужайраларининг (адипоцитлар) 
топламларидан иборат, ёғ ҳужайралари гуруҳлари юпқа қатламлар орқали ажралиб 
туради, бу ерда нерв ва қон томирлар учрайди. Оқ ёғ тўқимаси тери остида Кўп миқдорда 
бўлиб, ички аъзоларда турлича болиши мумкин. Ёғ тўқимаси энергия захирасини 
витаминлар билан таъминлайди, ички аъзоларни механик таъсирлардан ҳимоя қилади. 
Қонғир ёғ тўқимаси болалар танасининг айрим жойларида учрайди. Таркибида 
майда липосомалар, митохондриялар сақловчи ёғ ҳужайралардан иборат. Асосий 
вазифаси иссиқлик ҳосил қилиш. 
Шиллиқ бириктирувчи тўқима – эмбрионал даврда учрайди, асосан киндик 
тизимчаси таркибида бўлади. Шиллиқ (муцин) ишловчи фибробластсимон 
ҳужайралардан ва ҳужайралараро моддадан ташкил топган. Аморф моддаси кўп сув 
сақлайди.
Пигмент тўқима – меланоцит топламлари сақловчи тўқима, масалан, сорғичлар 
соҳаси, моякларда, кўз олмасининг томирли пардасида туғма доғларда.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling