Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


) гиалин, 2) эластик, 3) толали


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси

1) гиалин, 2) эластик, 3) толали. 
1. Гиалин тоғай – кенг тарқалган тоғай бўлиб, кокрак қовурғаси тугаш жойида
боғимлар юзасида, бронхларда, кекирдакда ва хиқилдоқнинг узуксимон, қалқонсимон 
халқаларида учрайди. Ҳомиладорлик даврида деярли хамма суяклар гиалин тоғайдан 
ташкил топган. Гиалин тоғайи ҳужайралараро моддасида фақат коллаген толалар бўлади. 
Уларнинг нур синдириш коэффициенти аморф модда билан бир хил бўлганлиги учун бир-
биридан гистологик фарқлаб болмайди, шунинг учун гиалин тоғайи шаффоф, зич ва кам 
эластик бўлади. 
2. Эластик тоғай – ҳужайралараро соҳасида коллаген толалар билан бирга эластик 
толаларнинг болиши озига хосдир. Эластик толаларнинг нур синдириш аморф моддадан 
фарқ қилади. Шунинг учун эластик толалар гистологик препаратларда аниқ ажралиб 
туради. Хондроцитлар устунсимон коринишда жойлашган. Физикавий хусусиятлари 
буйича эластик тоғай эгилувчан, гиалин тоғайга нисбатан зичлиги ва шаффофлиги 
камдир. 
3. Толали тоғай умуртқалараро дискда, гиалин тоғайининг пайларга отиш жойида 
учраб, ҳужайралараро моддасида Кўплаб параллел жойлашган коллаген толалар 
тутамларининг болиши билан тавсифланади. Хондроцитлар коллаген толалар 
тутамларининг орасида занжирсимон тизилиб жойлашган. Физикавий хусусияти: юқори 
даражада мустахкамликка эга. 
Тоғай тўқимаси анатомик аъзо сифатида 1) тоғай усти пардаси, 2) тоғай тўқимасидан 
иборат. Тоғай усти пардаси 2 кисмдан ташкил топган: а) ташқи қисм, зич толали қон 
томирларга бой бириктирувчи тўқимадан иборат; б) ички (камбиал) қисм, прехондробласт 
ва кам фаоллашган хондробластлар жойлашган. 
Тоғай тўқимасининг ривожланиши. У мезенхимадаги склеротом куртаклардан 
ривожланади. Тоғай тўқимаси ҳосил бўладиган жойлардаги мезенхима ҳужайраларининг 
пролиферацияси кучаяди, улар юмалоқлашади ва йиғилиб – хондроген оролчаларни ҳосил 
қилади. Юмалоқлашган ҳужайралар хондробластларга айланади ва тоғай тўқимаси 
ҳужайралараро моддасини ҳосил қилади. Тоғай тўқимасини ораб турган мезенхимадан 
тоғай усти пардаси шаклланади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling