Маъруза режаси Уйғониш даври дунёқарашининг тавсифий хислатлари. Уйғониш даври тарихшунослиги
Download 29.9 Kb.
|
6 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Уйғониш даври тарихшунослиги. 3. Уйғониш даврида тарихий фикрнинг асосий йўналишлари.
6-мавзу. Уйғониш даври тарих фалсафаси. XIV-XVI асрлар Маъруза режаси 1. Уйғониш даври дунёқарашининг тавсифий хислатлари. 2. Уйғониш даври тарихшунослиги. 3. Уйғониш даврида тарихий фикрнинг асосий йўналишлари. Уйғониш даври тарихшунослигининг айрим хусусиятлари. Ўрта асрлар мафкурасида диний дунёқараш хукмронбўлиб,ҳамма соҳаларни: маданият,адабиёт, фалсафа ва фанни ҳам эгаллаган эди. Фан хусусан тарихий фан худони хизматкори эди. Унинг асосий вазифаси тарихий жараённи тадқиқ этиш эмас, балки муқаддас ёзувларни, черков отасининг асарларини тасдиқлаш эди. Ўрта асрлар тарихшунослиги тарихий фалсафий концепциясини христиан дини доктринасига асосланган эди. Ўрта аср тарихшунослигидаги теоретик принстиплар асосида қарашлар антик тарихшунослик билан оралиқда катта бўшлиқ ҳосил бўлишига олиб келди. Ўрта асрлар теоретики тарихий жараёнларни провиденстиализм билан таққослаб кўрилди. Бу нуқтаи назарга кўра тарих худо томонидан тузилган режа асосида ривожланади. Одамлар худонинг иродасини бажарувчи сўқир ва қобил ижрочи саналади. Уларнинг фалояти мажбур этилган тартибни қўллаб қувватлашига олиб келди. Инсониятнинга асосий мақсади фаол фаолиятда намоён бўлмай, балки хузур халоват учун бу дунёдаги нарсалардан воз кечиш билан боғлиқ деб талқин этилган. Бу дунё ғам ғусса ва гуноҳлардан иборат машаққатли йўл, ундан актив фаолият орқали эмас, балки пассив фикрлаш ва аскетизм – таркидунёчилик орқали қутилиш мумкин. Ўрта асрлар теологияси тарих жойида турмайди, балки ер юзида подшоликлар мавжуд бўлиб, улар вужудга келади ва емирилади. Аммо уларнинг тараққиёти, моҳиятига эътибор беришмаган. Тараққиёт худонинг иродасига бўйсунади. Дунё хеч қачон ривожланмаган, худо уни яратган пайтдагидек қолаверган. Ҳамма воқеалар ва ходисалар хукдонинг хукми остида содир бўлади. Тарихда хеч қачон қонунлар мавжуд эмас, худо ҳоҳлаган пайтида мўжиза ёрдамида ундаги тартибларни ўзгартириши мумкин. Ўрта асрлар тарихчилари инсоният тарихи худо дунё ва одамни яратган пайтда бошланади деб талқин этишган. Бу жараёнларни аста секинлик билан аввал танланган кишиларни гуноҳлардан фориғ этишдан христианлик динигача ривожланганлигини таъкидлаб ўтадилар. Бу даврдаги йирик тарихий воқеалар, асосан динни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга қаратилган урушлар, харакатлар ёритиб берилган. Тарихий тараққиёт бир-бири билан алмашинган тўртта йирик монархияга бўлинади. Миср, Оссурия-Бобил, Мидия-Эрон ва Грек-Рим монархияларидир. Ўрта асрлар тарихшунослигида марказлашган монархиялар мисолида жаҳон тарихини ёритишга харакат қилинган бўлса, антик тарихшуносликда эса алоҳида полисларнинг тарихи ёритилган эди. Жаҳон тарихини ёритишда аста секин христиан олимлари подшони худога яқинглаштирганлар , аммо ўрта асрлар теоретикасида ҳам антик тарихчиларга хос бўлган пессимизм мавжуд бўлган. Антихристга тегишли подшоликни эмирилиши, абадий Қуддуснинг минг йиллик давомида хукмронликка тайёрланиш тарихи ёритилган. Ўрта асрлардаги тарихий фалсафий қарашларнинг вужудга келиши «Христиан Геродоти» Эвсевия Кесарий (260-340) ва гиппон эпископи Аврелия Августин(354-430) асарларига катта таъсир кўрсатади. Тарих худони шарафловчи хизматини ўтаб, унинг асосий вазифаси ҳақиқий фаолиятни тадқиқ этмай, балки библия-християнлик ғояларини тасдиқлашдан иборат бўлган. Табиийки, бундай шароитда тарихий тадқиқот ва тарихий танқидий фикрлаш мумкин эмас эди. Ўрта асрлар йилномачилари антик тарихшуносликда эришган муваффақиятларни унутдилар. Бирор бир холатни тасдиқлашда ўрта аср тарихчилари энг фантастик фактларни танлаб олдилар. Ўз асарларида тарихий фактларни сохталаштиришга харакат қилдилар. Иложи борича антик муаллифларнинг қарашларидан йироқлашдилар. Масалан, Исо Масихнинг ҳаётига ва илк христианликка оид малумотларни ёритишда улар шундай йўл тутдилар. Тарихий тадқиқот техникасига Библиянинг нотўғри чақириқлари кучли тасир кўрсатди. Аниқ фактларни қайд этишга қизиқиш сусайди. Фактик материалларни текширишга ғамхўрлик қилинмади. Ўрта аср тарихчилари аниқ тарихий воқеаларни ёзиш учун антик муаллифларнинг асарларини ўргандилар, хатто уларга тақлид қилдилар. Чақириқларнинг ташқи томонларини риторик услуб ва харакатларни бадийлаштириш жихатларини ўзлаштириб олдилар. Машхур антик муаллифларнинг асарлари, Рим тарихчилари асарлари учун иккинчи даражага тушиб қолди. Августин ва Светония биографиялари, Эвтропия ва Оразиянинг асарлари, машхур Ливий учун хам бу асарлар иккинчи ўринга тушиб қолди. Ғарбий Европага нисбатан Византияда антик маданият ва тарихшунослик анъаналари кучли эди. Византия тарихшунослигида антик давр хусусиятлари сақланган бўлиб, бу эса тарихий фикрлашни юқори даражага кўтарилишига имконият яратди. Византиялик муаллифлар антик, айниқса грек муаллифларининг асарларига қизиқдилар, антик муаллифларнинг тўпламларини туздилар. Масалан, ХI-асрда машхур библиотек патриарх Фотия 280 та антик муаллифларнинг асарларидан тўплам тузди. Император Константин даврида хам антик муаллифлар: Полибия, Диодор, Кассий, Диона асарларидан тўплам тузилди. Георгий Синкелланинг тарихий йилномаси, монарх Зонарнинг Жахон тарихи очерклари(ХII-аср) Ксифилина асарларида (ХI-аср) антик анъаналардан Ғарбий Европага нисбатан кенгроқ фойдаланганлигини кўриш мумкин. Умуман олганда ўрта асрлар тарихшунослигида антик даврга нисбатан чуқур ўзгаришлар юз берди. Масалан, антик давр тарихий фикрлаш принстипларидан бутунлай узоқлашиш, бутунлай бошқа тарихий-фалсафий мазмундаги фикрларнинг хукмронлик қилиши тарихий тадқиқот усулларини бошқачароқ тарзларини пайдо бўлиши, ўрганиладиган муаммолар доирасининг ўзгариши бу фикримизнинг далилидир. Айтиш мумкинки, тарихий тадқиқот даражасининг паст даражага тушиб қолиши бунга мисол бўла олади. Аммо шу билан бирга ўрта аср тарихшунослигига тарихий фикрлаш тараққиётидаги «ўпирилиш» деб баҳо бермаслигимиз керак. Ўрта аср монастирларида антик муаллифларнинг кўп сонли қўлёзмалари сақланиб қолди. Рим хуқуқини фаол равишда ўрганиш давом этди хамда лотин тили ўрта асрлардаги саводхон, маълумотли кишиларнинг тилига айланди. Хуллас ўрта аср муаллифларининг тарихий-фалсафий концепцияси диний қарашларга қарам эди. ХIV-ХV асрларда Европада феодализмнинг тушкунликка тушиш ва капиталистик муносабатларнинг вужудга келиш белгилари пайдо бўла бошлади. Италия ва Нидерландия шахарларида мануфактуралар вужудга келди.Капиталистик усул савдо-сотиқни қайтадан тузиб чиқди.Эксплуатастининг кучайиши мехнаткаш оммада норозилик курашларини келтириб чиқарди. Буларнинг хаммаси Италия давлатининг сиёсий тузилишини ўзгартиришни талаб этар эди. Капиталистик муносабатларнинг келгуси ривожи учун хукмрон феодал монархия, католик дини ва черковининг қаршилиги жиддий тўсиқ эди.Европада буржуазия революцияси Нидерландияда бўлиб ўтади. Нидерландия инқилоби мамлакатни испанлар хукмронлигидан озод этади ва буржуазия республикасини таркиб топишига замин яратади. ХVII асрдаги инглиз буржуа инқилоби европадаги янги сиёсий жамият тузилишига олиб келди. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги ўзгаришлар, мафкурадаги кескин бурилишлар «Уйғониш» номини олади. Бу сўзнинг моҳиятида антик давр жамиятининг унутилган ва йўқ қилинган маънавий бойликларига, инсон манфаатларига қизиқиш ва христиан теологиясига қарши кураш ётар эди. «Ҳуманус» сўзидан гуманизм келиб чиққан бўлиб, Уйғониш даври мафкурасининг асоси хисобланади. Феодал идеология (мафкура) ва диний ақидапарастлик қарашларига курашда буржуазияни антик маданият меросига мурожат этишга мажбур этади. Европа халқлари ҳаётида Уйғониш даври ахамиятини буюк географик кашфиётлар кучайтириб юборди. Океанлардаги номаълум ороллар ва материкларни кашф этилиши грек-рим дунёсидан узоқдаги маънавий ва маданий бойликларни хам очилишига олиб келди. Европаликлар шахарларда узоқ даврлар мобайнида черков томонидан ман этиб келинган қадимги ақлий тараққиёт дурдоналарини ўрганишга ва нашр этишга интилдилар. ХIV-ХVI асрларда бир-бирлари билан рақобат қилаётган майда давлатларга бўлинган Италияда гуманизм пайдо бўлади. Бу давлатларнинг хаётига Германия имерияси Рим папаси аралашувларининг мавжудлиги мамлакатни бирлашишига ғов бўлиб келар эди. Италян гуманистларининг антик даврга нисбатан катта қизиқишлари миллий ўзликни англашни кучайтириб юборди.Буюк Рим давлатининг шухрати гуманистлар хамда сиёсий инқироздан чиқиш учун имконият,Италия уйғониш даври учун намуна деб бахоланди. Бир қанча гуманистлар ўзларини оддий римликлар деб эмас,балки римлик республикачилар деб тасаввур этдилар. Антик дунё тарихи ва маданияти шунчаки ижтимоий куч ва мафкуравий кураш учунгина керак бўлмай, балки улар тарихий манба хам эди. Уйғониш даври антик давр малумотларини йиғиш билан хам характерланди. Антик давр маданияти тарафдорлари, гуманистлар антик муаллифларнинг қўл ёзмаларига саргузашт ва қийинчиликларга бой экспедистияларни уюштирдилар. Машхур ёзувчи Франческо Петрарка (1304-1324) машхур аратор Стистероннинг Аттика билан ёзишмаларини, Тит Ливийнинг тарихий асарларини ва бошқа муҳим матнларни қидириб топишга муваффақ бўлди. Подшо Браччолини (1380-1459) ўз дўстлари билан биргаликда қадимги Манускрипт томон тўрт маротаба экспедистиялар ташкил этади. Италян гуманистлари Византиядан Юнон классик матнлари қўл ёзмаларини олиб келадилар.Гуманистлар учун монастирларда сақланган лотин ёзувидаги қўлёзмалардан ташқари грек тилидаги матнлар хам сақланар эди. Византиянинг емирилиши шубҳасис бир пайтда улар босма дастгоҳ орқали антик муаллифларининг асарларини нашр этган. Типография Венестия, Флоренстия, Болоне ва бошқа Италия шаҳарларида пайдо бўла бошлади. Антик авторларнинг асарларига қизиқиш қониқарли даражада эди. Антик авторларнинг асарларини нашр этишдаги хизматлар гуманист Алду Манустию (1449-1515)га тегишлидир. Манустий ўз яқинлари ва ёрдамчиалри билан ўзининг Венестиядаги типографиясида 27 та антик муаллифларнинг 96 томли асарлари нашр этилган. Манустийнинг ноширлик фаолиятини унинг ўғли ва набиралари давом эттирганлар.Қадимги грек ва лотин адабиётларини нашр қилиш учун икки тилда ва филология сохасида катта қобилиятга, билимга эга бўлишни талаб этади. Ўрта аср монахлари мазкур матнларни ёзишда уларни тушунмаганлар, хатога йўл қўйганлар, бир-бирларини механик тарзда такрорлаганлар. Гуманистлар эса ушбу матнларни дастлабки холатини тиклаш учун топшириқлар қўяди. Улар қўлёзмалардан нусха олиб нашрга тайёрлашган. Гуманистларнинг қўл ёзмаларга қизиқиши антик даврнинг бошқа қолдиқларига –қаттиқ жисмга битилган битиклар, хайкаллар, иморатларга қарашни ўзгартиради. Петралка ва унинг хамкасблари лотин тилидаги битикларни ўқиганлар. Подшо Браччолин қайсидир монастирдан битиклар тўпламини топиб олган. Бу тўплам IX асрда номалум монарх-саёхатчи томонидан яратилган. Классик энтуазист археолог Анкониялик Кириако (1391-1451) ўз она шаҳридаги Траяна арки битилган битикларни ўрганиш билан ўз фаолиятини бошлаган. Ундан сўнг у машғулотларни Римда давом эттирган, битикларни адабий манбалар билан таққослаган. 1425-йилда Кириако Константинополга келиб, бу эрда грек тилини ўрганади ва Гомер хамда Гесиодларни асарлари билан танишади. 1435 ва 1447 йиллар оралиида Кириако Греция ва Эгей денгизи оролларига саёҳат қилади. Гуманистларга тарихшуносликда антик даврни тадқиқ этишда доимо Франческо Петрарка йўл бошчи эди. У ўзининг «Машур инсонлар хақида» номли асарида Плутархнинг биографик жанрини қайта тирилтирган. Йигирма битта сиёсий арбобнинг ҳаёт йўли – Ромулдан Сезаргача, Александр Македонскийдан Ганнибалгача бўлган тарих антик даврга киради. Бошқа бир «Машхур аёллар ҳақида»ги асарида Петрарка 105 та қадимги даврдаги аёлларнинг биографиясини ёритган. Аёлларни улуғлаш инсон табиатини нечоғлик олий ва кучли эканлиги тўғрисидаги қарашларга олиб келади. Петрарканинг антик тарихшунослик сохасидаги тадқиқотларини флоренстиялик савдогар ўғли Дж.Боккаччо (1313-1325) давом эттирди. У гуманистлар орасидаги лотин тилидан ташқари эски грек тилини биринчи ўрганган олимдир. Йигирма йилдан кўпроқ вақтини «Худолар шажараси ҳақидаги» йирик трактатини устида ишлашга сарфлади. Бу асарда афсонавий малумотлардан кенг фойдаланган. Дастлабки гуманистларда тарихшуносликнинг икки жиҳатлари – манбаларни тахлили, вариантларни қиёслаш унчалик ривожланмаган эди.Фақат ХВ асрлардагина ҳақиқий тарихчи олимлар вужудга келди. Булар Петрарка ва Боккаччо каби ёзувчилар эмас эди. Гуманистик тарихшуносликда антик давр-қадимий нодир-нарсаларни тўплаш ва осори атиқаларни текшириш билан шуғулланиш йўналишига асос солган шахс Флавио Бондо (1392-1463) эди. Рим папаси котиби бўлган Флавио Бондо Рим тарихига оид кўплаб археологик мехнатлар қилган. Улардан бири – «Римнинг таркиб топиши»(1446 йилда ёзилган, вафотидан сўнг 1471 йилда нашр этилган.) Бондо қадимги авторларнинг малумотларига ва архитектура қолдиқларини шахсий кузатуви асосида пайдо бўлган фикрларига таянган. 1453-йилда Бондо «Италия тасвири»(Иллюстрированную Италию) номли тарихий ва географик луғатини якунлайди. Олти йилдан сўнг яна бир ишни – «Зафарли Рим» асарини ёзади. Бу биринчи бўлиб қадимги даврдан уйғониш давригача бўлган тарихни системага солиниши эди. Унга Теренстия Варрона асарлари асос қилинган эди. Антик муаллифларнинг асарлари тўртта йирик бўлимга бўлинади: қадимги оммовий, шахсий, диний ва ҳарбий асарлардир. Манбаларни тахлил этиш бу онда мавжуд бўлган. Унда қадимги муаллифларнинг малумотларини дурустроқ деб ҳисоблаш йўқдир. У ва бошқа гуманистлар ўз баёнларини мўжизада деб кўрсатишади. Бондо ўзининг асосий асари «Рим империси эмирилиши тарихининг уч декадаси» да биринчи бўлиб, V-ХV асрларни алоҳида тарихий даврга ажратади, аммо у «Ўрта асрлар» терминини ишлатишни билмаган. Римнинг вестготлар томонидан бюосиб олинишидан йилгача бўлган даврни инқироз даври, янги даврни эса янгиланиш, тикланиш даври деб баҳо беради. Бондо қарашларида тарихий воқеаларни тушунтиришда ақидапарастлик тасаввурлари ҳам учрайди. Масалан, у им инқирозининг умумий сабаби бу худонинг жазоси деб қарайди,аммо шу билан бир қаторда Рим давлати ҳалокатига Сезар ва унинг ворислари томонидан респеблика эркини бўлиши сабабчи деб такидлаган. Гуманистик тарихшуносликдаги танқидий йўналишнинг раҳбари Лоренсто Валла(1407-1457) эди. У асосий этиборни антик муаллифларнинг малумотларига қарши туришга қаратади. Лоренсто Валланинг танқидий таҳлиллари Константиннинг ҳадяси, дунёвий ҳокимият папага яна император Константинга IV асрда берилганлиги очиб ташланди. Лоренсто Валла илмий билимлар системасида асосий ўрин тутади. Тарих Италян гуманисти учун фанлардан энг қийини, шунинг учун тарихчи албатта меҳнатсеварликни, ўткир қарашларни, буюмлардаги ҳар хилликдан бирхил ўхшашликни, бир хил ўхшашликдан алоҳидаликни ажрата билишни, ўз қобилиятига баҳо беришда камтар бўлишни, шахсларга ва унинг харакатларига баҳо беришда адолат ҳамда обектив интилишни жамлаши лозимдир. Валла бу сифатларнинг кўпчилигини ўзида жамлаган эди. У антик муаллифларнинг обрў этибори олдида тазим қилмай, Ливиянинг хатолари борлигидаги Аристотелнинг диалектикани тушунмаслигидаги, Эвсевияни соҳталаштиришдаги айбларини очиб ташлади. Танқидий фикрлаш ўрта аср ақидачилик омилларини йўқ бўлишга дучор этди. Валла ҳақиқатдан ҳам янги танқидий фикрлаш усулининг асосчиси бўлиб, марифат даври растионалист – тарихчиларининг энг олдингилари эди. Гумаництик тарихшуносликнинг вужудга келиши ўрта асрчилик ва ўрта асрлар дунёқараши устидан ғалаба қозониш эмас эди. Бир қанча тарихчилар – гуманистлар антик растионализмни ортодоксал, изчил эътиқод билан ўлчашга уриндилар. Антик ананаларда ўтмишни ёритишда, Библия, Орозия асарлари авлиё Иерониманинг хатлари ва бошқа черков асарлари билан бир қаторда фойдаланилган. ХVI асрнинг бошларида италян гуманистик тарихшунослигидан тарихдан сиёсий сабоқларни чиқариб олиш мақсадида сиёсатшунослик мактаби ажралиб чиқади. Унинг асосчиси Николо Макиавелли (1469-1527) эди. Макиавеллининг «Тит Ливийнинг биринчи декадаси юзасидан мулоҳазалар» номли трактати (бирор масалага доир илмий асар) ўз тузилишига кўра Аристотелнинг «Сиёсат» асарини эслатар эди. Рим тарихининг фактлари гуманист учун давлатнинг пайдо бўлиши, кучайиши ва инқирози тўғрисидаги фикрларини тасдиқлашда хизмат қилган. Унинг нуқтаи назарига кўра, ҳар бир давлатнинг ички ҳаётидаги кураш қонунлари шунга олиб келади. Қадимги дунёда эса бу кураш аристократлар ва халқ ўртасида кечар эди. Охир оқибат Римда давлат тузилиши ва мавжуд қонунлари яхшиланади. Римнинг давлат тузилиши-бу аристократия, монархия ва демократиянинг аралашуви ҳосиласидир. Халқ трибуналари ҳалқнинг озодлиги ва хуқуқини ҳимоячиси бўлиш билан бирга бир вақтнинг ўзида давлатни ҳимоя қилган, сенаторларни қонунга бўйсундириб турган. Рим ўз муассасаларини ўзгартирди, етишмовчиликларнинг воситалари ўйлаб чиқилди.Яхши одатларни сақлаш, римликлар бутун дунёни забт этишдаги ботирликлари учун сензуралар ўрнатилди. Римнинг гуллаб яшнаши ғолибликка бўлган ақлий муносабат билан хам боғлиқ эди.Спарта,Венестия эса бундай муносабатда бўлмаганлиги учун аллақачон нобуд бўлган эдилар. Рим уларни ўзининг фуқаролигига олди ва бу ерларда ўз хокимлигини ўрнатди. Рим республикаси иттифоқсизлик натижасида қула бошлади.Уларга аграр қонунлар киритилиши, провинсияларни бир қанча йиллар мобайнида бошқарган хукмдор шахслар қудратини кучайишини мисол қилиш мумкин.Макиавелли концепцияси-гуманистик тарихшунослик тараққиётидаги муҳим босқич эди. Макиавелли давлатга инсон кўзи билан қараган, унга ақл ва тажриба орқали табиий қонунларни киритган. Бошқалар каби теологик нуқтаи назарга ёндшишдан воз кечган. Макиавелли тарихий воқеалар сабабини индивид (шахс)лар иродасига бўйсунмаслигини такидлаган. Макиавелли «Тит Ливийнинг биринчи декадаси юзасидан мулозазалар» номли асаридаги айтган республика шаклидаги давлатлар хақидаги сиёсий ғоялари «Давлат» деб номланган бошқа бир асарида ривожлантириб берилган.Макиавелли инсон табиатидаги алоҳидалик уни сиёсий обрўсида муваффақиятларга олиб келади. Макиавелли ва унинг замондошлари инсон иродаси асосий куч, тарихда ҳал этувчи рол ўйнаганларига ишонадилар. Италияда гуманистик тарихшунослик феодал-теологик тарихий тараққиётга қарши турди. Улар тарихни изоҳлашни худонинг иродасидан эмас, балки инсон табиатидан хамда жамият қонунларидан излайдилар. Бир қанча гуманистлар (Макиавелли) тарихий жараёнларни харакатлантирувчи кучни партиялар ўртасидаги ўзаро курашда кўра билдилар. Гуманист тарихчиларига тарихда шахснинг ролини бўртириб кўрсатиш, халқнинг харакатларини тушунмаслик, иқтисодий тарихга эътибор қаратмаслик хусусиятлари хосдир. Аммо бу камчиликларнинг сабаби аниқ бўлиб, гуманистлар яшаган даврга ва синфий келиб чиқишига боғлиқдир. Шундай бўлсада, уларни тарихга дунёвий қарашлари,феодал-черков дунёқарашига душманлиги, манбаларни ақлий танқид қилиш элементлари бу камчиликларни қоплаб кетади. Антик тарихни ўрганишда француз гуманисти Жон Боден (1530-1596)нинг ҳам меҳнати сингган унинг лотин тилида ёзилган «Тарихни осон тушуниш учун методлар» номли асари антик муаллиф Лукианнинг «Тарих қандай ёзилади» номли асари ва Дионисия Галикарнасснинг трактатини тадбиқ этиш орқали яратган. Давлатнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги фикрларида Полибийнинг органик теориясини ривожлантиради. Боден ўрта асрларнинг бошланишини янги цивилизация даври деб ҳисоблайди. Бу давр антик даврга қараганда анча юқори эди. Макиавелли (1469-1527) йилда яшаб ижод қилган. Макиавелли каби кишилар ўз асарларида ўзлари яшаб турган давр ҳақида, ўша даврнинг синфи ҳақида, ўзлари ўша давр ва синф вакиллари бўла туриб жуда катта мерос қолдирганлар. Ҳуқуқшунос олимнинг ўғли бўлган адиб уйғониш давридаги Флоренция ва Италиянинг бошқа шаҳарларидаги буржуа вакилларининг хизматкорлари ҳисобланган жолийлар тоифасига мансуб бўлган. 1498-1512 йилларда Макиавелли Флоренция шаҳридаги Ўнлар Советининг котиби бўлган. Флоренция республикасининг дипломатик вазифаларини чет эл саройларида олиб борган. Флоренциянинг Пизага қарши урушида раҳбарлардан бири бўлган. Макиавеллининг катта ижодларидан «Россуждения по поводу первых десяти книг Тита Ливия (1519) сиёсий трактати, «Государь» (1513), «Жизн Каструччо Кастракани из Лукки» (1520), «История Флоренции в восыми книг» (1520-1525) асари хисобланган . Унинг қандай маълумотга эга бўлганлиги хақида биз оз малумотга эгамиз. Ҳозиргача Макиавеллининг грек тилини билганми ёки грек олимлари асарларини лотин тилига қилинган таржимасидан ўрганганми деган масалада тортишув бормоқда . Ўша давр Италияси ижтимоий ҳаётининг чуқур билимдони сифатида Макиавелли ўзини сифатламаган. Уни лотин тилининг тозалиги тарафдори, стилист- филолог деб бўлмайди. Лотин тилини яхши била туриб , у италянча ёзган . Бу эса уни ўша давр ёзувчиларининг кўпчилигига бериладиган қадимий адиблар стилининг қули деган сифатдан озод қилади. Макиавелли антик адабиёти ва тарихи билан яхши таниш бўлган бўлсада, у қадимги адиблар ғоясига тақлид қилмаган . Айрим қадимги ёзувчиларнинг Макиавеллига қаттиқ таъсир қилганлиги шундаки, у буларнинг фикрлари таъсирида ўз фикрларини илгари сурган. Унинг машҳур асари «Россуждения по поводу первых десяти книг Тита Ливия» шуни кўрсатадики, у ёки бу далил, у ёки бу антик ёзувчиларининг илмий фантазияси уни шахсий сиёсий фикр юритишга ундайди. Баъзида бу реакция тартибсиз, шошқолоқлик бўлсада, лекин бу Макиавеллига хос ҳусусиятдир. Унинг шахсида ва меҳнатида ўзига хос жўшқинлик мавжуд. Макиавеллига хос яна бир хусусият у воқеаларни умумлаштиришга қизиқарди. Ҳар қандай далил уни шундай қизиқтирар эдики, у хулоса қилиш ва умумлаштириладиган материал бўла олиш керак эди. Лекин шундай далиллар ҳам келтирганки, улардан сиёсий хулоса чиқариб бўлмайди. Чиққан хулоса хам саёз ва қизиқарсиз чиққан. Қаерда сиёсий хулоса қилиш имкони яралса, баён ёрқин, жонли ва дарҳол хулоса чиқади. Макиавеллининг далилларини инсофсизлик ва жанжанлли деб айблашади. Аммо бу далиллар атайлаб жанжанли бўлганми? Бу Макиавеллининг ўта таъсирчан характеридан эмасмикан? Унинг манбаларга танқиди хақиқатдан ҳам саёз. Балки бу унинг антик ёзувчиларнинг афсоналари ва ўйлаб топган ҳаёлий воқеаларига ўта ишонувчанлигидандир? У антик ёзувчиларга хақиқатдан хам ишонган. Ашаддий назариётчи бўлган Макиавелли ўз соҳаси сиёсатда жуда паст амалиётчи бўлган. Унинг бўлаётган воқеаларга дунёқараши тор бўлган деб бўлмайди. Унинг дипломатик ахборотлари, ҳар хил хабарномалари соф сиёсий онг, ўта синчковлик асосида, аммо ўзига хос текшириш ва аниқ режа асосида бажарилган. Лекин бу хислатларини хаётга тадбиқ эта олмаган. Унда қатъийлик ва доҳий сифатида одамларни ўзига жалб қилиш қобилияти йўқ эди. Характер бўйича Макиавелли кескин, мунофиқ бўлмасада, аммо шафқатсизлик назариётчиси ва баҳоначи бўлган. Макиавелли ўзининг «Хукмдор» номли трактатининг еттинчи бобини Борджиа Чезарига бағишлаган. У уйғониш даврининг энг ноёб сиёсатчиларидан бўлган. У адиб билан учрашганда ўзини йўқотиб, тили калимага келмай қолган. Бу икки қарама-қарши кишилар бўлиб, бири соф назариётчи, бири эса амалиётчи бўлган. Макиавеллида ўз ғояларини ҳимоя қилишга қатъийлик ва бунга хохиш ҳам йўқ эди. Макиавелли Флоренция республикасининг котиби бўлиб, у Медичи ислохотларига қарши кураш олиб борган. Медичи қайтиб келганда эса, у фитна иштирокчиси сифатида қамаб қўйилган ва қаттиқ қийноққа солинган. Кейинчалик у ўз ўртоғига ёзган хатида: «бу қийноқларга қандай чидадим ўзим ҳам ҳайронман» деб ёзган эди. Аммо ундаги бу хусусият тезда ғойиб бўлган эди. Ўзининг «Хукмдор» деган трактатини Макиавелли ўта паскаш одам бўлган Лорецио Медичининг невараси Лоренцога бағишлаган. Лоренцо ўз мавқеи ва ҳаётини яхшилаш учун Медичи саройида хизмат қилган. Макиавеллининг «Хукмдор» номли асарининг мохияти нимада унинг тубида нима ётади деган хақли савол туғилиши мумкин. Макиавеллининг сиёсий қарашларига баҳо бериш осон эмас. Унинг кучи ўзгарувчанлиги ёки қатъийлигида эмас, балки унинг ностабиллигида ва муросасозлигидадир. У ёзган масалалар ҳар доим ҳам бир шаклга келавермайди. У унинг ёзувчи ва нотиқ сифатига тўғри келавермайди. Макиавеллининг ўзига хос сиёсий кўтаринкилигини шундай тушуниш керакки, у яшаган давр Италия, айниқса Флоренция буржуазиясининг жамият ҳаётида тутган ўрнида деб тушуниш мумкин. Флоренция ва бутун Италия тушкунликни бошидан кечираётган даврда Флоренция буржуазиясининг идеологи сифатида фаолият юритган Макиавелли ҳар қандай келишувларга, гарчи булар унинг сиёсий интилишларига мос келмаса ҳам рози бўлишга мажбур бўлиб, буни у сиёсий зарурат деб билган. Макиавеллининг монархия тарафдори сифатида обрўсини ошириб юборишда унинг «сиёсий қараш ҳар қандай йўлни оқлайди» деб такидлаган аксиомани ўзига шиор қилиб олганлиги сабаб бўлди. Лекин унинг «Рассуждения по поводу первых десят книг Тит Ливия» асарига назар солсак, унинг озодликни ҳар жиҳатдан сиёсий принцип сифатида мақтаганини гувоҳи бўламиз. Ҳудди шундай ғояни унинг «Флоренция тарихи» асарида кузатиш мумкин. Бу асарни Макиавелли Медичи оиласига мансуб бўлган папа Климент VII га бағишлаган. Бунда адиб Медичилар, айниқса, Козимо Медичи XV асрда Флоренциядда жорий қилган жабр зулмга қарши озодлик курашини олқишлайди. Мисол учун Ганзадаги Милан хукмронлигига қарши қўзғолонни баён қилар экан, озодлик шиори остида бирлашган халққа қараш нақадар завқли деб айтади. Медичилар Флоренция халқини кар қилиб қўйишган дейди. Шунинг учун бу халққа озодлик ёт тушунча деб ёзади. Бу Макиавеллини озодликка интилишга нисбатан салбий муносабатда бўлган дейишга асос бўла олмайди. Макиавеллининг айрим фикрларини демократик ғояларга мос тушишини этироф этиш мумкин. Масалан, «Рассуждения по поводу первых десяти книг Тита Ливия» китобининг бобларидан бири «Оломон хукмдордан ақллироқ» деб номланиши бунга мисол бўла олади. Макиавелли бу борада халқ доим монархдан ақллироқ, халқ мавжуд тузумни ундан яхшироқ бошқаради деб фикр юритади. Ёзувчининг фикрича, бошқарув устидан назорат хуқуқи, судлар хуқуқи, одамларни маълум бир мансабга тайинлаш хуқуқи халқнинг қўлида бўлиши керак. Макиавелли золим ва золимлик нима эканлигини яхши билар эди. У «Флоренция тарихи» асарида князларнинг пастлиги, Висконтининг кирдикорлари хақида айтиб ўтади. Аммо князларнинг энг ёмони Чезари Борджия бу ёвуз қилиқларидан мамнун бўлиб мақтанади, ўзини хукмдор хис қилади. Макиавелли ҳаёлларидаги курашнинг қарама-қаршилиги ҳам шундаки. аввало, бу хукмдорнинг ким эканлиги, унинг назариясида нималар ётиши, қандай сиёсий маъно ётиши, унинг шундай айёр, қаттиққўл, жоҳил монархни бу асарга жалб қилишдан мақсадини англаш керак. Агар биз Макиавеллининг сиёсий назариясига эътибор берсак, у кўп жиҳатдан антик ёзувчилар Аристотолp, Полибийда нима бўлса, шуни такрорлаётганини кўрамиз. Бу бошқарувнинг уч шакли монархия, аристократия, демократия хақида бўлиб, Макиавелли бунга қаршилик қилиб, уларданда яхши адиблар бошқарув усулини 3 та эмас, балки 6 та деб такидлашиб, монархиядан ташқари деспотия, аристократиядан ташқари олигархия, ва демократиядан ташқари анархия каби бир-бирига қарама-қарши қарашлар борлигини такидлайди. Полибийдан сўнг у бу бошқарув шаклларини схемасини қуйидагича тасвирлайди: монархия аста-секин золимликка етади, сўнг у ағдарилиб аристократия хукмронлиги ўрнатилади, аристократия ўз навбатида олигархияга айланади, сўнг олигархияни халқ ағдариб ташлайди, унинг ўрнида ўз навбатида анархияни вужудга келтиради. Шундан сўнг давлат янги бир тузум бўлмаса нобут бўлиши керак. Бу янгиланиш унга давлатни қандайдир шахс, яъни Музо, Лука, Сулаймон каби донишмандларнинг йирик қонунлари харакатга келган жамиятни ўз жойига келтириб, қутқаришда кўради. Юқорида келтирилган бошқарув шаклларидан қайси бири Макиавелли назарида яхшироқ бўлган? Макиавелли назарида аралаш бошқарув яхши, чунки халкка юкорида келтирилган ҳукуклар - лавозимларни сайлаш, бошкарувни назорат килиш ва ҳукум чикариш хукуки берилади. У аристократияга ҳам бошкарувда маълум бир ўрин ажратади Шуни айтиш керакки, Макиавелли феодал аристократиясини ёқтирмайди. У ер рентаси ҳисобига яшаган феодалларни нафратга лойиқ одамлар деб атайди. Улар халқ тартиби ва озодлик душманларидир. Ҳамма золимликка қарши куч бор дейди. Аммо у шаҳар зодогонларини тан олиб, булар бой ва шунинг билан бирга шаҳар ахолисининг ўқимишли маданиятли қисми ҳам айнан шахарнинг шу қисмидир. Макиавеллининг фикрича, улар юқори лавозимда ишлаб давлат манфатлари йўлида хизмат қилиб, мамлакат хаётини тўғри йўлга бошлаши керак, халқ эса уларни назорат қилиши лозим. Айнан шу бошқарув усулини у Рим республикасида намуна қилиб кўрсатади. Давлат бошлиғига келсак Макиавелли қарорига у давлат вакили сифатида Флоренциядагига ўхшаб гонфалонъер бўлиши керак деб айтади. Маккиавеллининг сиёсий қарашларини анализ қилиб чиқадиган бўлсак бир савол туғилади. Ҳалқ деганда у нимани тушунади? XIII-XIV асрларда Флоренция тарихидаги ўзгаришлар ҳақида Макиавелли аниқ маълумотларга эга бўлган ҳолда юқори ловозимлардагиларни «nоbile» ва ҳалқни «ророlо» деб атайди. Аммо Флоренцияда яна бир табақа вакиллари пелебс (plebe) - қоралар ва бошқалар бўлган. Бу ҳақида ёзувчи умуман ёзмайди. Шунинг учун у халқ хақида (ророlо) гапирганда шаҳарда яшайдиган шаҳарликлар қатламини назарда тутади. Бу жумлани Энгеpлс қўллаганидек шаҳарлик деб атар эди. Флоренцияда ўша давр мехнаткаш оммага нисбатан «plebe» сўзи ишлатилган. Макиавеллининг демократизми ҳақида гапирганимизда бу сўзни ўзгартиришимиз керак. Шундай қилиб, Макиавелли бошқарувнинг аралаш шаклини тепасида шаҳарлик патрицийлар вакили бўлган, шаҳарда яшаган шаҳарликлар назорат қилган давлатни ҳоҳлайди. Макиавеллининг ёш замондоши Франческо Гвиччардинида (1438-1540) Флоренциядаги XVI аср давомида кучаётган феодал реакциясини кўриш мумкин. Гвиччардинининг Макиавеллидан фарқи у Флоренциянинг бошқа жамиятининг вакили эди. XV аср охирида Флоренцияда айрим феодал реакцияни айрим шарпаларини сезиш мумкин бўлиб, бу фақат XVI асрдан аниқланган. XV аср ўрталарида Флоренция тепасида турган сиёсий гуруҳлар судхўр капитал намоёндалари эдилар. Айнан шу даврдан бошлаб Флоренциядаги катта капитал ерга қўйилган, Медичиларнинг ўзлари эса катта ер эгалари эдилар. Ер ўша даврдаги қишлоқларда ҳам бекор қилинмаган феодал қонунлари билан сотиб олинар эди. Гвиччардинилар оиласи Флоренциядаги энг бой ва обрўли оилалардан бири бўлган. Улар ҳам ўша даврда катта ерларни сотиб олишга киришдилар. Гвиччардинининг ўзи Флоренциядаги энг катта ер эгаларидан бири эди. Шунинг учун Гвиччардинини синфий дунёқараши Макиавеллига нисбатан анча бошқача бўлган. У Флоренция буржуазиясининг шундай вакили, намоёндаси эдики, XVI асрдаги судхўр капитали билан шуғулланган ер эгаларининг вакили бўлиб, феодаллашиб бораётган эди. Download 29.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling