Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
Амалий машғулотлар
Амалий машғулот 1:Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари Мусиқа санъати инсоннинг ёшлигидан унга бевосита ва кучли таъсир ўтказиб, унинг умумий маданий ривожида катта ўрин тутади. Жамият маданий ҳаётида янада кенгроқ ўрин тутаётган мусиқа кишига бутун ҳаёт давомида унинг доимий ҳамроҳи ҳисобланади. Мусиқа - инсон юрагига жуда чуқур кириб борувчи ягона санъат бўлиб, қалб туғёнини ёрқин ифодалаш қудратига эга. Мусиқий - эстетик тарбия жамият кишисини гармоник тарбиялаш йўлида олиб борилаётган улкан ишнинг таркибий қисмига айланмоғи керак. Омма орасида мусиқали тарғибот олиб бормай туриб, тўлақонли натижаларга эришиб бўлмайди. Болалар билан мусиқали иш олиб бориш айниқса катта аҳамият касб этади. Мусиқа бола қалбида кучли эмоциональ туйғу уйғотади. Мусиқа ёрдамида унинг бадиий идроки ўсиб, ҳиссиётни янада бойитиб боради. Болаларда мусиқавий идрокни ўстирмай, уларнинг мусиқага меҳр-муҳаббатини етарли даражада қизиқтирмай туриб, ҳар томонлама жисмоний, бой маънавий ва ахлоқий сифатларни тарбиялаб бўлмайди. Мусиқага ёшликда уйғонган қизиқиш кишининг кейинги мусиқавий ривожида кучли таъсир ўтказади, бошқа кўникма ва дидларнинг шаклланишини таъминлайди, яхши мусиқали дидни тарбиялайди. Мусиқа эстетик ва маънавий кайфиятнинг улкан манбаидир. Бу туйғу кишига унинг бутун ҳаёти давомида таъсир ўтказиб, ҳис-туйғу уйғотади, ҳаяжонлантириб, ҳаракатга чорлайди. Мусиқа кишини илҳомлантириб, унинг қалбини тўлқинлантиради, тетиклаштириб, куч - қувват бағишлайди. Шу билан бирга мунгли янграган куй кишини ғам-ғуссага, изтиробга солади. Бу, кўп жиҳатдан кишининг мусиқани қай даражада идрок этишига, унинг тинглаш қобилияти ва ўзлаштиришга, эстетик диди, умумий маданиятига боғлиқдир. Шунга кўра мусиқали идрок этишнинг вазифаси ва мазмунини аниқлаш муҳимдир. Булар шахснинг ҳар томонлама ривожи, жумладан эстетик тарбияси вазифалари билан боғлиқ умумий мақсадлар билан белгилайди. Маълумки, бундай вазифалар болаларни мусиқа соҳасидаги фаолиятга жалб этиш, бадиий мусиқага нисбатан эстетик идрок этишни ва эмоционал ўзлаштиришни ривожлантириш, унга муҳаббатни тарбиялаш, мусиқали қобилиятни ўстириш, мусиқали дидни шакллантириш, қисқаси болаларда бадиий ижодкорлик иқтидорини ривожлантиришдан иборат бўлмоғи даркор. Мусиқанинг бола ҳиссиёти ва интилишига, унинг мазмунини тушуниш ва ҳис этишга катта таъсирини ҳисобга олганда ҳаққоний ва воқеликни тўғри акс этгирган мусиқали асардан ўринли фойдаланиш алоҳида муҳим ўрин тутади. Маълумки, мусиқали образларнинг шаклланишининг асосий манбаи табиат ва киши нутқига мос келишига, атроф дунёдаги гўзалликни идрок этишга бевосита боғлиқдир. Қадим замонлардан бери инсон қўшиқларда ёки чолғу асбоблари ижросида ўзи тинглаган қушлар овозини, акс-садоларини, сувларнинг оқишини, ҳашоротлар навосини акс эттириш учун ҳаракат қилиб келган. Мусиқий санъат учун одамнинг фикрлаш ва ифодалаш ҳиссиёти асос бўлиб хизмат қилган. Мусиқа товуш билан ҳамоҳанглик ривожида дастлаб нутқ ва рақс билан боғлиқ бўлган эди. Мусиқа меҳнат ҳаракати ритми билан мослашиб, бир мақсадга интилаётган кишиларни бир-бирларига бирлаштиришни осонлаштиради. Чолғу ҳам табиатда ифодаланган ҳиссиёт ва ҳаяжонга доир барча товушларга овозлар, интонация, ҳаво, товушнинг текисланиши ва сўзга тақлид қилади. Шундай қилиб, овоз дастлабки мусиқали асбоб бўлиб хизмат қилади нутқ оҳангларининг, меҳнат жараёнлари ритмлари ва мусиқали оҳангларнинг умумлашуви натижасида халқ мусиқаси шаклланади. Халқ санъати манбаларига асосланган мусиқа ҳамиша жозибадор бўлиб, қалбда турли ҳис-ҳаяжонлар уйғотади. Шу билан бирга мусиқада товушларга ва тасвирий ҳолатларга тақлид қилиш ҳоллари бор, албатта. Аммо, масаланинг моҳияти булар билан белгиланмайди. Мусиқали образ ўзининг аниқ кўриниши билан боғлиқдир. Аммо ўзининг табиати ҳамда оҳанг воситалари билан умумлашиб, ҳаётнинг маълум жараёнларини ифодалайди. Асосида инсон нутқи оҳанги ётадиган, алоҳида турадиган оҳанглар орқали ифодаланган эмоционал ҳис-ҳаяжон ҳамда туйғу ғояси мусиқали образнинг моҳиятини ташкил этади. Мусиқа тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва ҳоказолардан фарқли ўлароқ ҳис-ҳаяжон, туйғу, кайфият, фикр ва ғояларни ифодаловчи санъат бўлиб ҳисобланади. Шу сабабга кўра мусиқа мазмуни дастлабки руҳий ҳаяжонланишнинг эмоционал томони бўлиб ҳисобланиб, бу ҳаяжон фақат атроф воқеликда акс этган образлар орқалигина ифодаланмайди. Мусиқа бу образларни ўз вақтида чуқурлаштириб, улар мазмунини ёрқин очиб беради. Мусиқа кишилар ҳиссиёти ва тафаккурига таъсир ўтказиб, ён-атрофдаги воқеликни эмоционал идрок этади ҳамда уни қайта тиклаш ва ўзгаришга ёрдам беради. Ўзининг илғор эмоционал ифодасини акс эттирадиган мусиқа киши ҳиссиётига, тафаккурига, дунёқарашига таъсир кўрсатиб, уни маълум мақсад сари йўллайди, ён-атрофга бўлган муносабатини ўзгартиради ва ҳайрихоҳлик уйғотади. Мусиқада бадиий образ - мусиқали образ яратиш воситаси фақат мусиқага хос бўлган хусусият орқали белгиланади. Бу ўзига хос хусусият орқали белгиланади. Бу ўзига хос хусусият куйларда уйғунлашган барча кўпқиррали турлари (мусиқавий фикрнинг юқори оҳанги, турли ҳаракатлари, эмоционал ҳолати) ҳолда ифодаланади. Оҳанг образнинг етакчи воситаси бўлиб, у барча мусиқавий ифодалар(оҳанг ҳаракат, мусиқавий бўёқ ва бошқалар) билан бойиб боради, гармония ва маълум овозлар билан уйғунлашиб, мусиқавий асарнинг барча томонлари билан боғланади. Тингловчи операнинг ария ёки саҳнасида ёрқин куйлар билан бирга янграган дастлабки сўзларни эшитибоқ, ҳар бир классик опера қаҳрамонларини тезда билиб олади. Мусиқа болага ҳар томонлама ёрдам бериши, теварак-атрофни образли - эмоционал идрок этиши ва бола характерининг шаклланишига таъсир кўрсатиши учун мусиқа тарбиясининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар қўйилади: 1.Боланинг мусиқавий қобилиятини ривожлантириш. 2.Болаларни ашула айтиш ва мусиқавий-ритмик малакаларга ўргатиш. Уларда мусиқани қабул қилиш, ҳис этиш ва тушуниш қобилиятларини тарбиялаш. 3. Болада бадиий - ижодий қобилиятларни ривожлантириш. Бу вазифаларнинг ҳаммаси бир-бири билан ўзаро мустаҳкам боғланган. Биринчи вазифани кўриб чиқамиз. Мусиқавийлик деганда нимани тушуниш керак? Бу сифат ўз ичига қимматли икки томонни олади: а) эмоционал жонкуярлилик - мусиқа асарининг унинг образли мазмунига алоқадор қайғура олиш қобилияти; б) болаларда асарнинг мусиқа-товуш материалини ажратишни таъминлайдиган мусиқа идроки ва мусиқавий қобилиятларни ривожлантириш. Мусиқавийликни ҳар иккала томони ҳам ажралмас бирликда туради ва бир вақтнинг ўзида тарбияланади. Мусиқавийликнинг ривожланиши туфайли болалар мусиқа образларини - уларнинг атрофдаги қўшимча образларни болалар ёрқин ҳис эта бошлайдилар. Бу эса ўз навбатида, уларнинг теварак-атрофини билишда, эстетик баҳолашни тарбиялашда, бадиий дидни, мусиқага муҳаббатни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Боланинг мусиқавийлиги унинг фаол мусиқавий фаолияти орқади тарбияланади. Педагог машғулотларда болалар диққатини ташкил этиш ва йўналтириш орқали қабул қилаётган нарсалар хақида ўйлаш, қизиқиш, таққослаш, қизиқиш уйғотишга ёрдам беради. Болаларда мусиқа мазмунига тушунарли муносабатда бўлиш пайдо бўлади, мусиқани тинглашга иштиёқ туғилади. Мусиқавий асарларни тинглаш болалар иштирокисиз бўлмаслиги керак. Мусиқа орқали бериладиган кайфият уларда жавоб қайғусини уйғотиш керак. Эмоционал жонкуярликни тарбиялаш йўллари турлича. Моҳир методик усуллар орқали болаларни мусиқа асарларининг бажарилишига жалб қилиш мумкин: ашула айтиш, рақс, ўйинларга. Бола қанчалик таниш мусиқа асарини тингласа, шунчалик у мусиқавий фаолиятда мақсадга қаралган ҳамда фаол иштирок этади. Суҳбат мусиқага янада онглироқ муносабатда бўлишга ёрдам беради. Ўйинчоқлар, расмлар шеърий ва образли сўзлар қўлланиши мусиқа орқали қўзғатилган куй огоҳликни чуқурлаштиради ва шу асосда мусиқани янада нозик тинглаш ортади. Ўз навбатида улар боланинг фаол фаолиятини ҳисоблаган қўшиқ айтиш ва ҳаракатларида мустаҳкамланади. Болани мусиқавий асарларни идрок этиш тўғрисидаги масалага тўхтаймиз. Идрок санъати психологик фаолиятни намоён қилади, қайсики, интелектуал, билиш, эмоционал моментларни бирлаштиради. Мусиқа санъати асарларини тушуниш масаласи ўзидан ўзи келиб чиқиши мумкин эмас. Уни ўргатиш керак. Мусиқа асарларини идрок этиш ҳиссиётидан бошланади. Мусиқа асарларини идрок этиш эмоционал жонкуярликни вужудга келтиради. Боланинг бу ҳолатида унга таниш мазмун ва қувонч-идрок асосида эмоцияларнинг пайдо бўлишидир. Болаларда асарни тушуниб қабул қилиш қобилиятини тарбиялаш зарур. Мусиқани идрок этиш илк ёшдан шаклланади. Тўпланган эмоционал мусиқавий таасуротлар қўшиқ айтишга, мусиқа асбобларини чалишга, бадиий халқ қўшиқларини айтишга олиб келади. Ҳиссиёт, эшитиш, идрокнинг ривожланиши асосида болаларда мусиқавий таасуротлар тўплана бошлайди. 7 ёшли бола мусиқанинг мазмунига қараб қайғуради ва фикр юритади. Биз бола олдига мусиқани идрок этишниннг пайида бўлиши вазифасини қўямиз. Кейин эса ташқи таъсир этиш орқали мусиқавий таассуротларни йиғиндиси вазифасини. Эстетик идрок - бу икки асосий компонентлар йиғиндисидир: эмоционаллик ва тушунарлилик. Лекин бунга яна хаёл ва ҳаракат моменти - ритм ҳам қўшилади. Кейин мактабгача ёшдаги болалар таниш мусиқани биладилар, рақс, алла мусиқаларни ажратадилар, мусиқанинг сокин ва қувноқ характерини ажратадилар, лекин уни ёш хусусиятлари кучига кўра сўз орқали ифодалай олмайдилар. 4-5 ёшда болалар мусиқанинг характерларини қисман ажратадилар, мусиқа асарларининг ифодалилиги шакл ва воситаларини тушунадилар. Педагогнинг саволи ва талабига сўз орқали жавоб қайтарадилар. 6-7 ёшли болалар қуйидаги терминлар орқали: кириш, куплет, бирга айтиш бўлим, темп ва бошқалар. Улар мусиқа асарларининг ифодалилиги характер ва воситаларини тушунадилар. Шундай қилиб мусиқавий идрокини тарбиялаш қуйидагича боради: Мусиқа материалини ажратиб олиш. Тарбия ва таълим методларини тизимлаштириш. Ишнинг турли босқичларидан фойдаланиш. Мусиқа асарларининг турли-туман мавзуларидан фойдаланиш (ижтимоий, табиат, меҳнат, болалар турмуши, эртаклар). Мусиқа асарининг образлар сони ва шаклига қараб аста- секин мураккаблашиб бориши. Мусиқани эмоционал билиш учун унинг товуш материалини қабул қилишни билиш зарур, уни эшитишни билиш керак. Бу малака болалар билан мусиқа асарларини (оддийларини) тахлил қилиш, улар диққатини мусиқа ифодалилиги воситаларига қаратиш йўли билан ривожлантирилади. Мусиқа асарларини тахлил қилиш орқали бола мусиқани ўзига хос тилини ажрата бошлайди - мусиқанинг характеридаги дунёдаги образлар билан боғлиқлик улар эмоционал кайфиятини (лирика, бардамлик, тантанаворлик ва бошқалар). Педагог болаларда фаол фаолиятни вужудга келтириш учун образли ва шеърий сўз орқали ашула, ўйин, эшитиш учун пьеса мазмунини ёритади, болада пайдо бўладиган хаёлни қўзғайди, образларни чақиради, уни мазмун асосида фикрлаш ҳаракатига мусиқа асарини дастурига жалб қилади. Шундай йуналишдан кейин мусиқани идрок этиш болада эмоционал тушунарли бўлади. Сўз орқали натижани ифодалаш ва асарга баҳо бериш тарбиячининг моҳир раҳбарлиги остида аста-секин бадиий-мусиқавий дидни пайдо қилади. Шундай килиб, бадиий-мусиқавий дид қуйидаги жараёнда шаклланади: Мусиқа асарини тўлалигича идрок этиш. Унинг маъносини тушуниб олиш. Агар ўринли бўлса, бажариш. Бола учун мусиқа қувноқ кечинмалар дунёсидир. Унинг олдида бу дунёнинг эшигини очиш учун унда қобилиятларни, энг аввало мусиқа оҳангларини тўғри қабул қилиш ва эмоционал илтифотлиликни ўстириш лозим. Акс ҳолда мусиқа ўзининг тарбиявий функцияларини бажара олмайди. Илк болалигида кичкинтой мусиқани ўз атрофидаги товушлар, шовқинлардан фарқлайди. У ўз эътиборини тингланган куйга қаратади, маълум вақт жим қолади, тинглайди, унга жилмайиш, ғуғулаш, айрим ҳаракатлар билан жавоб беради, «жонланишлар комплексини» намоён қилади. Каттароқ болалар анчагина ўсган психологик қобилиятларга эга бўладилар. Улар ҳодисалар ўртасидаги баъзи алоқаларни англайдилар, оддий умумлаштиришларни амалга ошира оладилар — масалан, мусиқа характерини, ижро этилган пьеса қайси белгиларига кўра қувноқ, шодмон, сокин ёки ғамгин эканлигини айтиб бера оладилар. Уларга характерига кўра турлича бўлган қўшиқларни қандай куйлаш кераклиги, тинч хороводда ёки ҳаракатли рақсда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақидаги талаблар ҳам тушунарлидир. Мусиқа қизиқишлари ҳам шаклланади: фаолиятнинг у ёки бу турига, мусиқа жанрига мойиллик билдирилади. Олти-етти ёшга келиб, бадиий диднинг бошланғич куртакларининг намоён бўлиши — асарга ва унинг ижросига баҳо бера билиш қобилияти кузатилади. Бу ёшда ашула айтиладиган овоз жарангдорлик, оҳангдорлик, ҳаракатчанлик касб этади. Диапазон тенглашади, вокал интонация анча барқарорлашади. Агар тўрт ёшли болалар ҳали ҳам катта киши қўллаб-қувватлаб туришига муҳтож бўлсалар, системали тарзда ўқитиш натижасида олти ёшли болаларнинг кўпчилиги мусиқа асбоби жўрлигисиз ҳам куйлай оладилар. Мусиқа машғулотларида болаларнинг хатти-ҳаракатлари ўқув ва ижодий топшириқларни бажаришга йўлланади. Улар ижрочилик малакаларини эгаллайдилар ва ўзларининг содда оҳанглари-ни бадиҳа қиладилар, турли рақсларни ижро этишда эса турли рақс ҳаракатларини, мусиқали ўйин образларини ўзларича ифодалашга уринадилар. Бола шахсининг ҳар томонлама камол топиши эстетик тарбиянинг ахлоқий, ақлий ва жисмоний тарбия билан узвий алоқаси туфайли рўёбга чиқарилади. Ғоявий-ахлоқий таъсирнинг амалга оширилишига тўғри ишлаб чиқилган ва болаларнинг ёш имкониятларига мувофиқ танланган дастур ёрдам беради. Бироқ энг асосийси — мусиқанинг ўзига хос хусусияти туфайли шаклланадиган «ҳиссиётлар мактаби» бўлиб, тингловчида биргаликда ҳис қилиш туйғусини уйғотишдир. Мусиқа машғулотларида билиш ва ақлий фаолиятлар ҳам фаоллашади. Болалар мусиқани диққат бериб тинглар эканлар, кўп нарсаларни билиб оладилар. Бироқ, бунда улар мусиқанинг энг умумий хусусиятлари, энг ёрқин образларинигина идрок этадилар. Агар боланинг олдига мусиқани эътибор бериб тинглаш, унинг ифода воситаларини фарқлаш, қиёслаш, ажратиш вазифалари қўйилган бўлса, эмоционал муносабат ўз аҳамиятини йўқотмайди. Бу ақлий ҳаракатлар бола ҳиссиёти ва кечинмалари доирасини бойитади ҳамда кенгайтиради, уларга онглилик беради. Мусиқали эстетик тарбиянинг гармониклигига мусиқа фаолиятининг мактабгача ёшдаги болаларга тушунарли бўлган барча турларидан, ўсиб келаётган инсоннинг барча имкониятларидан фойдаланилган тақдирдагина эришиш мумкин. Шу билан бирга педагогик вазифалар мураккаблаштирилар экан, болаларнинг ўзларига хос таъсирчанликларини суистеъмол қилмаслик лозим. Мусиқа санъати, унинг ўзига хос хусусиятлари педагогнинг олдига бир қатор специфик вазифаларни ҳал қилишни кўндаланг қилиб қўяди: 1. Мусиқага муҳаббат ва қизиқишни тарбиялаш. Фақат эмоционал берилувчанлик ва мойилликни ўстиришгина мусиқанинг тарбиявий таъсиридан кенг фойдаланиш имконини беради. 2. Болаларни муайян уюштирилган система ёрдамида турли хилдаги мусиқа асарлари ҳамда унда фойдаланиладиган ифода воситалари билан таништириб, уларнинг таассуротларини бойитиш. 3. Болаларда мусиқа ҳамда ашула айтиш, ритмика, болалар мусиқа асбобларини чалиш соҳасида энг оддий ижрочилик малакаларини шакллантириб, уларни мусиқа фаолиятининг хилма-хил турларида қатнаштириш. Уларни мусиқа саводининг бошланғич элементлари билан таништириш. Буларнинг барчаси болаларга онгли, бевосита, ифодали ҳаракат қилиш имконини беради. 4. Болаларда умумий мусиқа қобилиятини (сенсор юқори ладда эшитиш, ритмни ҳис қилиш қобилиятларини) ўстириш, хонандалик овози ва ҳаракатларнинг ифодалилигини таркиб топтириш. Агар мазкур ёшда болани фаол амалий фаолиятга ўргатилса ва қатнаштирилса, унинг барча қобилиятлари шаклланади ва ўсади. 5.Бошланғич мусиқа дидининг камол топишига ёрдам бериш. Мусиқа ҳақида олинган таъсир ва тасаввурлар асосида аввало ижро этилаётган асарларга нисбатан танлаш, сўнгра эса баҳолаш муносабатлари намоён бўлади. 6.Болаларда мусиқага, энг аввало уларнинг бундай фаолиятлари учун қулай бўлган мусиқа ўйинлари ва хороводларга образларни ифодалаш, таниш рақс ҳаракатларида янги бирикмалар қўллаш, хиргойи қилишларни бадиҳа қилиш каби фаолиятларга ижодий муносабатни ўстириш. Бу кундалик ҳаётда ўрганилган репертуардан фойдаланиш, мусиқа асбобларини чалиш, ашула айтиш, рақсга тушишларни қўллашдаги мустақилликни, ташаббус, иштиёқни аниқлаш имконини беради. Албатта юқоридагиларнинг намоён бўлиши кўпроқ ўрта ва катта мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун характерлидир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling