Маъруза№21 ёмғирлатиб суғориш машиналари


Download 23.26 Kb.
Sana15.03.2023
Hajmi23.26 Kb.
#1269639
Bog'liq
Документ Microsoft Word


МАЪРУЗА№21 ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ МАШИНАЛАРИ
Режа: 1. Экинларни ёмғир ёғдириш усулида суғориш ва ёмғирлатгич машиналарининг классификацияси
2. Ёмғирлатиш қурилмалари ва аппаратлари.
3. Кўчма ёмғирлатгич машиналари.
4. Бўйлама ва айланма харакатланувчи ёмғирлатгич машиналари
5. Қўзғалмас ва узун оқимли ёмгирлатгич машина ва ускуналари
Ёмғирлашгич ва суғормш машиналари қурилмалари ва аппаратларининг индекс (марка)лари ҳарфий ва рақамлар, баъзан номлар билан ифодаланган бўлади. Ҳарфлар қими. Биринчи ҳарфи қандай вазифага мўлжалланганлигини ифодалайди (Д(Ё)-ёғдириладиган, ёмғирлатгич; П(С)-суғорадиган, суғорувчи); Иккинчиси – бошланғич ҳарфи конструктив ҳусусиятини ифодалайди (К(F)-ғилдиракли; Д-(икки консолли)двухконсолли); Д-узоққа отадиган, (дальнеструбли); Ф-фронталли; Ш-шлейфли; А-аппарат; М-машина; П(К)-кўчма (передвижний) Т-трубо ётқизгич ва бошқа); кейинги ҳарфлари технологик ва бошқа хусусиятларни ифодалайди. (Ш)КҚ)-кенг қамровли (широко захватли); Н(О)-осмали, А-агрегат ва бошқа). Рақамлар қисми - асос моделидаги машинанинг (машиналарнинг) бир секунддаги ўртача (хисобий) сув узатиш (сув бериш) сарфи (л/сек). Кейинги ҳарфлар ва рақамлар машина (қурилма)ни такомиллаштириш зарурияти бўйича пайдо бўлади. Морификация бошланғич модулидан сув сарфи, сув қувурлари ва бошқалари билан фарқ қилиши мумкин. Номланиш баьзи ёмғирлатгич техникаларининг моделлариги берилган (“Роса”, “Волжанка”, “Фрегат”, “Днепр” ва бошқалар). Ёмғирлатгич машина ва қурималарини конструкцияларини куриб чиқишда уларни қуйидаги белгилари бўйича турларга бўлиш (классификатциялаш) қулайдир: - Қулланиладиган ёмғирлатгич аппаратлари бўйича-яқинга отадиган, ўртача узоққа отадиган ва узоққа отадиган. - Технологик жараённи бажариш усули бўйича–ўрнини ўзгартириб (позицион) суғориладиган ва харакат қилиб суғориладиган. - Ҳаракатланиш йўналиши бўйича-фронтал ва айланма. - Кучиш усуллари бўйича - кўчириладиган, харакатлантириладиган (ғилдиратиладиган), осма ва ўзиюрар. - Таянч ғилдиракларининг юритмаси бўйича- механик, механик электрик ёки гидровлик юритмали. - Берилган сув меъёрларини бериш учун ўтиш сонлари бў- Сув олиш усули бўйича– очиқ ёки ёпиқ сув қувурларидан ва каналлардан - Таянчларининг сонлари бўйича– бир таянчли, кўп таянчли. йича-бирмарта ўтадиган ва кўп марта ўтадиган. - Канал бўйлаб харакатланиш жойи бўйича- қирғоқ бўйлаб ва эгарсимон ҳолда. «Коломиа-15» Импульсли ёмғирлатиб суғориш машинаси Бир текис суғориладиган майдон F=П•L2 ҳосил қилиш (олиш) учун, ёмғирлатгичнинг бир жойда турган ҳолатида ёмғир қатламининг қалинлиги Еh аппаратдан бир хил масофада L узоқлашишида руй бериши (хосил бўлиши) керак. Ёмғир (ёғин)нинг ҳақиқий тақсимланиши талаб қилинганида маьлум даражада фарққилади. Шунинг учун ёмғирлатгичнинг таьсир этиш радиуси R оқимнинг отилиши (учун) узоқлиги L дан анча кам олинади, айлананинг марказий қисмини суғориш учун кичик диаметрли қўшимча насадкалар ёки оқимни мажбурий равишда бўлаклайдиганлар қўлланилади. Секторли суғориш пайтида ёмғирлатгич ҳар бир марта турган пайтида айлананинг бир қисми (асосан майдоннинг 2/3 бўлагини) суғоради. Ички секторлар бурчаклари 2400 га тенг бўлганда, шахмат тартибидаги позицияда B=1,86R, L=R, ва F1=1,86R2 бўлади, Ушбу усул қоплаш (суғориладиган) майдонини анча камайтиради ва каналларёки ўтказгич қувурлари орасидаги масофани анча узайтиради. Бундан ташқари, ушбу суғориш шамол бўлганда хам ишлаш (суғориш)га имкон беради. Секторли суғориш кўп холларда даланинг чет жойларини суғориш учун қулланилади. Дефлекторли насадкалар икки консолли ДДА-100МА агрегатида, кенг қамровли паст напорли машиналарда, гулларни суғорадиган ёмғирлатгич қурилмаларида, яшил тўсиқлар ва ёпиқ жой экинларини суғоришда қулланилади. Унда сув сопло тирқишидан оқиб чиқиб, дефлектор конусига урилади ва конуссимон тасма шаклини олади, натижада алоҳида томчиларга айланиб айлана куринишида майдонларни суғоради. Ёғдириш қурилмалари ўзининг конструкциясига, кучиб юриш ва ёғдириш усулларига, иш унумига ва бошқа кўрсаткичларига қараб бирбирларидан фарқ қилади. Академик А.Н. Костеков, ёғдириш системаларини учга бўлиб, (кўчма, стационар ва аралаш) бу системаларнинг ҳар бирини яна учга бўлади: 1. Яқинга отар (кичик ва ўртача босимли) агрегатлар. Бу агрегатлар бир жойда туриб, маьлум майдонни ёғдириб суғоргандан кейин бошқа жойга кўчирилади. 2. Яқинга отар (куприкка ёки консол типидаги) агрегатлар. Бу агрегатлар суғориш каналлари бўйлаб юргизилади. 3. Узоққа отар (катта босимли) агрегатлар. Бу агрегатлар бир жойда туриб сувни ёғдириб сепади. Бу системаларнинг ҳар қайсиси бир неча хилга бўлинади. Ёғдириш машиналари – двигатель, насос қўрилма ва узоққа отар аппаратлардан иборат бўлади. Узоққа отар ёғдириш машинасидан отилиб чиққан сув хавода майда томчиларга парчаланиб, екинни суғоради. Шунинг учун узоққа отар машиналар қувурларини оз миқдорда талаб этади: узоққа отар машиналар 3-7 кг/см2 босим бериб ишлайди. Бундай машиналарни кучлироқ двигателлар юргизади. ДДН-70 ёмғирлатгичида 35,45 ва 55 мм ли насадкалар ўрнатилган бўлиб, боғлар, мевазорлар, узумзорлар ва бошқа ерларни суғоришга мўлжалланган. Унинг кичик соплосининг диаметри 16 мм ни ташкил этади. ДКШ-64 “Волжанка” машинаси текис ва эгатлаб экилган 1...1,2 м баландликкача бўлган ўсимликларни суғоришга мўлжалланган. У иккита алохида ишлайдиган қанотлардан ташкил топган бўлиб ҳар бирининг узунлиги 395,8 м бўлиб, қувурнинг диаметри 130 мм ни ташкил этади. Ҳар бир қувур-бўлакнинг узунлиги 12,6 м ни ташкил этади. Ҳар бир қувурда 34 та ғилдирак қаттиқ қилиб маҳкамланган бўлиб, ҳар бирининг диаметри 1910 мм ни ташкил этади. Қанотларининг ўртасида ички ёнув двигатели ўрнатилган юритувчи арвача ўрнатилган бўлиб, айланма ҳаракат ҳаракатланувчи ғилдиракка берилади. Ҳар бир қанотга 32 тадан ўртача узоқликка отадиган аппарат ўрнатилган бўлиб, айланма ҳаракатланадиган, бир стволли, соплонинг диаметри 8 мм дир. Аппаратнинг сарфи 30-40 м наторда 0,9–1 л/с ни ташкил этади. Оқимнинг отилиши узоқлиги 17-18 м ни ташкил этади. Аппаратлар ҳар 12,6 м да ўрнатилади ва бир жойдан бошкасига ўтказганда яна вертикал ҳолатини эгаллайдиган қурилмалар ёрдамида маҳкамланади. Машина нозомион ҳолда ишлайди ва икки қанотнинг ишлаши мобайнида бир нозимияда 1,46 га майдонни суғоради. Машинанинг ҳар қаноти 32 қувурдан иборат: 30 тасининг узунлиги 12,6 м дан иккитасининг узунлиги – 5,9 м дан иборатдир. Машинанинг узунлиги уланадиган сув қувурларининг узунлигига боғлиқ бўлади. Кишлок хужалик экинларин ёмгирлатиб сугориш учун, факат куп йиллик экинлардан бошкаларини сугориш даври мобойнида баландлиги 2,5- 4,0м гача булган экинларни сугориш учун айланма харакатланувчи ёмгирлатгич машиналаридан фойдаланилади. Улар ёпик булган юкори напор(дам)ли гидрантлардан ёки бевосита кудуклардан фойдаланиб ишлайди. Суғориш гидрантининг қўзғалмас ўқи атрофида айланиши натижасида амалга оширилади. Суғориладиган майдон машинанинг конструкциясига ва унинг узунлигига боғлиқ равишда етарли равишда текис рельефли ва кияликлари +0,07…0,5 дан -0,05 гача булган жойлар танланади. Танланган жой (участка)да симёгоч, дарахт, чукурлар ва бошка тусиклар булмаслиги керак. Дала квадрат ёки томонлар нисбати 2:1 бўлган тўғри бурчакли бўлиши лозимдир. Кўп таянчли айланма харакатланувчи ёмгирлатгич машиналари таянчларга урнатилган сув кувурларидаги киска ва уртача узокликка отадиган ёмгирлатгич аппаратларидан ташкил топган. Таянчлар каттик (темир) ёки пневматик гилдаракларга, урмаловчи (гусеницали) ёки одимловчи жихозларга урнатилади. Сув ташувчи кувурлар тутуб турувчи конструкциянинг кисми хисобланиб каттик ёки ванали ферма булгани учун хам таянчларнинг ораларидаги масофа 25-60 м ни ташкил этади. Аравача (тележка)ларнинг харакатланиши гидравлик (сувли ёки мойли), пневматик ёки элкетр курилмалари билан амалга оширилади. Машина асосан автоматик равишда ишлайди, шунинг учун улар механик ёки электр тизимли химояланиш воситалари билан жихозлангандир. Агар машина икки позицияда фойдаланиладиган булса, уларни бошка позицияга трактор-буксири билан кучирилади. Айланма таъсир этувчи машиналардан фойдаланиб сугоришда анча паст ердан фойдаланиш коэффициенти 0,77-0,88 га эга булади. Ердан фойдаланиш коэффициентини ошириш учун машинанинг энг четига узокка отадиган ёмгирлатгичлар урнатилиб, улар ернинг бурчак кисмига келганида автоматик равишда ишлай бошлайди. Бунинг эвазига ердан фойдаланиш коэффициенти 0,81…0,82 гача ошади. Машиналарнинг купгина конструкцияларида автомат равишда чузиладиган кушимча аравачалар урнатилади ва бурчакдан утганидан кейин йигиштириб олинади. Бу холларда ердан фойдаланиш коэффициенти 0,94…0,95 гача етади. Айланма таъсир этувчи машинанинг афзалликлари: - сугоришни тулик автоматлаштириш мумкинлиги; -машиналарнинг гурух равишда ишлаш хисобига сувни(сугоргич)нинг мехнат унумдорлигини ошириш; -баланд буйли экинларни сугориш мумкинлиги; -машинани икки позицияда бузмасдан фойдаланиш мумкинлиги (имконияти). Машинанинг камчиликларига куйидагилар киради: -турли тизмидаги автоматлар, химоя ва юритмалар кулланилиши хисобига машинанинг мураккаблиги; -сугориладиган далаларнинг бурчакларини тулик сугорилмаслиги ёки бурчакларни сугоришда машинанинг конструкциясини бутунлай (тубдан) мураккаблаштирадиган курилмаларнинг кулланилиши. Хамма элементлари дойимий холатини эгаллайдиган ёмгирлатгич тизимлар стационар (кузгалмас) ёмгирлатгичлар деб аталади. Бундай тизимлар сугоришни тулик механизациялаштириш имкониятини беради. Қўзғалмас (стационар) тизимлар доимий насос станцияси, ер ости утказувчи кувурлар тизимлари (магистрал (шох), таксимловчи ва дала), таксимловчи кудуклар, ёмгирлатиш аппаратлари урнатилаган стойкалар ёки гидрантлардан ташкил топгандир. Баъзи бир тизимларда ёмгирлатгич аппаратларилари бир позициядан бошкасига алмаштирилади (кучирилади). Стойкаларнинг баландликлари тегишли равишда экиладиган кишлок хужалик экинлари ёки нихолларининг буйларига нисбатан танланади. Бундай тизимларда кувурларнинг солиштирма узунликларини камайтириш учун сугориш кувурлари орасидаги масофаларни узайтириш максадида таъсир этиш радиуси 60-70 м га тенг булган узокка отадиган ёмгирлатгич аппаратлари урнатилади. Ёмгирлатгич аппаратларининг турлари тупрокларнинг турларига, ёмгирнинг рухсат этилган интенсивлигига ва сугориладиган участка юзасининг кияликларига боглик холда танлаб олинади. Баъзи холларда асосан тоголди кияликларини сугоришда, сугориладиган майдон пастда жойлашган булса, сугориш тизимининг узи напорли булиши мумкин ва кувурларидаги напорлар жойнинг табий кияликлари хисобига хосил килинади. Кузгалмас тизимларди ташувчи кувурлар (пулатли, чуянли, азбестцементли, платмассали) хайдаладиган катламдан ёки музлайдиган катламдан пастда урнатилади. Агарда сув ташувчи кувурлар бахорда урнатилиб, кузда йгиштириб олинадиган булса, бундай тизимлар мавсумий-стационар (доимий) деб аталади. Сугориладиган ёмгирлатгич комплектига ухшаш бундай тизимларнинг афзалликлари шундаки, анча мухим булган аламашлаб экиладиган экинларнинг хохлаган участкасига урнатиб (монтаж килиб) сугоришни амалга ошириш мумкин. Шу билан бир каторда бундай тизимнинг бир катор камчиликлари хам мавжуддур: сугориш мавсумида урнатиш (монтаж) ва йигиш (демонтаж) зарурлиги, комплектни саклаш, ер юзаси буйлаб урнатилган сув ташувчи кувурлар усимликларнинг ораларига ишлов беришда механизациянинг ишига кийинчилик тугдиради. Ёмгирлатгия аппаратлари сугориш тармокларига квадрат ёки учбурчак (шахмат тартибида) схемада жойлаштирилади. Учбурчак тартибида жойлаштирилган сугориш тизимлари уртасида масофа энг катта кийматга В=1,5 R (бу ерда R-ёмгирлатгич аппаратларининг таъсир этиш радиуси), ва гидрантлар орасидаги масофа L=1.75 R га тенг булади, аммо кишлок хужалик машинилари усимликларга ишлов бериш шароити ёмонлашади. Квадрат бурчаклар буйича урнатилганда сугориш билан гидрантлар орасидаги масофа тенг в= L=1,42 R булади. Агар сугориш сектори буйича амалга оширилаётган, айникса киялик жой сугорилаётган булса, квадрат схема урнига тугри бурчакли схема кулланиб сугориш (сув берадиган арик)Лар орасидаги масофа в=1,73 R ва позициялар орасидаги масофа L= R, агарда учбурчакли схема буладиган булса, тегишли равишада в=1,865 R ва L= R га тенг булади: Шамолнинг тезлиги 1,2 ва 3 м/сек булганида бу улчамларни тегишли равишда 10,20 ва 30% га камайтириш керак. Кувурли сугоришлар бош беркли ёки халкали схемада ёткизилади (урнатилади). Тизимдаги ёмгирлатгичлар алохида ёки гурух равишда ишлаши мумкин. Тизимга урнатилган хамма ёмгирлатгич аппаратларининг бир вактнинг узида ишлаши ундан фойдаланишни соддалаштиради, аммо тигишли равишда (сезиларли равишда) сугориш тармоги ва насос станцияси кимматлашиб кетади. Шунинг учун амалий ишларда бундай тартибда ишлатиш кабул килинмайди. Агрегатлар тегишли гурухлар билан шундай ишлаши лозимки, бир сугоришдан иккинчисига кадар, яъни сугоришлар орасидаги давирда бутун майдон сугорилган булиши лозим. Бу масала бир ёки икки сугориш кувурларидаги ёмгирлатгич аппаратларининг навбат билан кушилиши (ишлаши), навбат билан ёки бир вактнинг узида хар бир сугориш кувурларидан биттадан ёмгирлатгич аппаритларини ишга тушириш билан амалга оширилади. Биринчи холатда сувни ушлаш нукталари камяди, фойдаланиш курсткичлари ва тизимнинг пухта ишлаши ошади. Шу билан бир каторда, сугориш кувурининг сув сарфи бутун узунлик буйлаб бир хил эмас, сув ташувчи кувурларнинг диаметрлари ошади ва тармокнинг бахоси ошади. Иккинчи холатда сувнинг ва сув ташувчи кувурнинг диаметри анча кичикдир (минималдир), аммо тикин (запор)ли курилманинг юкори даражада пухта булишлигини талаб этади ва бу эса уларсиз тизимдан фойдаланиш кийинчилик тугдиради. Ер устидан турғун суғориш тизимлари юқори рентабелли экинларни (ғўза, боғ, узум) суғориш учун аталган. Бундай тизимларни қуришда капитал харажатларни камайтириш ҳамда экинларга механик ишлов бериш эҳтимоллигини таъминлаш учун қувур узатмалари орасидаги масофа, хатта суғорма эгатлар узунлигини энг юқори имконият қийматидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади (300…400 метрдан кам бўлмаган). Турғун тизимлар суғорма элеметларига сувни тақсимлаши бўйича қуйидагиларга бўлинади: ёпиқ ғалвирак қувур узатмалари, ер остидан сув чиқаргичли кичик боисмли қувур узатмалари, нов ва бетонланган каналлар ҳамда турғун – мавсумий тўпламлар ёрдамида. Ёпиқ ғалвирак қувур узатмалари узунлиги 300 метрдан кам бўлмаган эгатлар бўйлаб сувни тақсимлашни автоматлаштириш имконини беради. Диаметри 100…300 мм.ли ғалвирли пластмасса, асбестоцемент, бетон қувурларини эгатга кўндаланг шудгор қатламидан пастда жойлаштиради. Сув диаметри 3…8 мм.ли тешикдан ҳар бир қаторга булокча кўринишида чиқиб, эгатда нишаб бўйлаб харакатланади. Қумоқ тупроқ билан қўшилган ёпиқ суғориш қувур узатмалари устидан суғорилганда ер юзасида диаметрик 200...650 мм.ли конус шаклидаги ювилиш варонкаси ҳосил бўлади. Суғорувчи қувур узатмалари бошида жойлашган ростловчи сурма тўғон ёрдамида бир вақтда 100...150 эгатга сувни тақисмлаш бошқарилади. Юқорги поғонадан чиқадиган унча кўп бўлмаган сувни қуйи жойлашган майдонни суғориш учун ишлатади. Қуйида бўйлама схемада суғорувчи ёпиқ тармоқларнинг техник кўрсаткичлари келтарилган. Тақсимловчи қувур узатмаси узунлиги, м 500...2500 Тақсимловчи қувур узатмалри орасидаги масофа, м 300...500 Битта тақсимловчи қувур узатмасидан суғориладиган майдон, га 15...125 Суғорувчи қувур узатмаси узунлиги, м 150...250 Қулоқ боши тешигидаги оқим сарфи, л/с 4 гача Суғорувчи қувур узатмадаги мақбул ишчи босими, м 1...4 Бир сменада миробнинг иш унумдорлиги, га 8...12
Download 23.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling