Маърузалар матни гулистон – 2013


Download 0.7 Mb.
bet5/27
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
portal.guldu.uz-Kristal kimyo

Иккинчи давр XIX аср бошларидан охиригача бўлган вақтни ўз ичига олади. Бу даврда тўпланган маълумотлар асосида кристалларнинг шаклларини назарий жихатдан батафсил ўрганиш, уларни умумлаштириш, ички тузилиш назарий қонуниятларини кашф этиш даври бўлди. Иккинчн даврнинг энг муҳим нотиқларидан бири француз олими профессор Рене Жюст Гаюи (Аюи)нинг кристалларнинг ички тузилиш наэариясини кашф этишидир. Р.Ж. Гаюи (1784) ўз кашфиётига «камайтириш назарияси» деб ном берди ва кристаллография — кристаллокимё фанларининг иккинчи асосий қонуни бўлган параметрлар нисбатининг рационаллик (яъни бутун сонлар) қонуни кашф этди. Айни шу пайтда немис олими К. Вейс кристаллографиянинг учинчи—томонлар ва қирралар вазиятининг ўзаро боғланишини аниқловчи қонунларни ишлаб чиқди ва бутун дунёга «минтақалар қонуни» номи билан машҳур бўлди. 1830 йилда немис олими Ф. Гессель ва 1867 йилда рус олими А. Гадолин мавжуд бўлган кристалл шаклларининг фазода чекланганлигини исбот қилиб, маълум бўлган кристалларнинг барчасини 32 та симметрия турига мужассамлаштирдилар.
1857-йилда француз олими Г. Сорба томонидан тошларни қутбланган нурлар ёрдами билан ўрганадиган микроскоп кашф қилингандан кейин, кристалларни ва минералларни микроскоп ёрдами билан ўрганиш кенг қулоч ёзди ва кристалларнинг номаълум бўлган хусусиятларини очиб бера бошлади.
XIX асрнинг бошларида кристалларнинг ички тузилиши ҳақида рус олими Е.С. Федоровнинг хизмати катта бўлди. Унинг 1890 - йили эълон қилинган «тўғри шакллар симметрияси» асарида кристаллардаги атомлар, молекулалар ва ионларнинг жойлашиш жараёнини назарий талқин қилиб, кўпгина геометрик қонунларни очди. Е.С. Федоров бўйича ҳар бир кристалл моддий бирликлар (нуқталар) йиғиндисидан иборат бўлиб, ўзаро симметрия элементлари билан боғланган. Бундай чексиз моддий нуқталар йигиндиси кристалларнинг фазовий панжарасини ҳосил қилади. Е.С. Федоров назарияси кўп вақтгача олимлар назариядан ташқарида қолиб келди. Фақат рентген нурлари кашф қилингандан кейингина бу назарияга қайтадан мурожаат қилинди.
Кристаллография тараққиётининг учинчи даври 1895 йил рентген нурлари кашф этилгандан сўнг бошланди. Бу немис физиги Макс Лауэ номи билан боғлиқ. У 1912 йилда рентген нурининг кристаллар фазовий панжарасида жойлашган заррачалар орасидан ўтаётиб дифракция (синиш) ҳосил қилишини аниқлади. Кейинчалик бу хусусият асосий кристалларнинг ички тузилишини текшириш усулини ишлаб чиқди. Шунинг билан у кристалларни текширишнинг ва амалиётда фойдаланишнинг фундаментал назарий текширишнинг ва амалиётда фойдаланишнинг фундаментал назарий асосини яратди.
Ундан ташқари бу кашфиёт Е.С. Федоровнинг кристаллардаги моддий заррачаларнннг қонуний жойлашиш назариясини амалда тасдиқлади.
Кристалларнинг ички тузилишини рентген нурларида тадқиқот этиш усуллари 1920 йилдан ривожлана бошланди. Кристалларнинг ички тузилиши андазаларини (моделларини) яратиш, фазовий панжаранинг элементлар шуъбаларининг параметрларини аниқлаш билан жахон физиклари, кимёгарлари, минералшунослари, кристаллокимё билан шуғулланувчи олимлар ва мутахассислар янги усуллар ва асбоблар ихтиро қила бошладилар.
Бунинг натижасида XX асрнинг ўрталарига келиб фанда маълум бўлган кристалларнинг ва минералларнинг ички тузилиши андазалари (моделлари) тўлиқ ишланиб чиқилди. Кристалларнинг ички тузилишини текширадиган усуллар такомиллаштирилиши билан бир қаторда миллион марта катталаштириб кўрсатадиган электрон, парамагнит резонанслари каби янги замонавий асбоб—ускуналар яратилди. Шунинг асосида бугунги кунда кристаллография ва кристаллокимё фан сифатида шаклланди ва равнақ топди. Кристалларнинг ва минералларнинг ички тузилишини тўғри аниқлаш уларнинг кимёвий формулаларини тўғри ёзишга ва энг муҳими тўрт мингдан ортиқроқ минералларнинг ва уларнинг турларининг таснифини аниқроқ тузишга асос бўлди.
Бу борада рус олимларидан А.Н. Шубников, Н.В. Белов, Г.В. Бокий, А.С. Уклонский, О.М. Аншелес, А.С. Поваренних, Г.М. Попов, И.И. Шафрановский, В.А.Франк—Каменецкий, В.К.Вайнштейн ва бошқалар самарали ишлар олиб борганлар.
САВОЛЛАР.
I. Кристалл деб нимага айтилади, унинг аморф жинслардан фарқини нима?
2. Кристалл қандай ички тузилишга эга?
3. Фазовий панжарани қандай тушунасиз?
4. Кристалларнннг асосий хусусиятлари нимадан иборат?
5. Кристаллография фани ва вазифаси ҳақида нималар биласиз?
6. Кристаллогрофия фани тараққиётининт босқичлари?
7. Кристаллографиянинг амалий жамияти нимадан иборат?

Маъруза №2. Фан: Кристалл кимё


Мавзу: КРИСТАЛЛАРНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИ ВА ЎСИШИ.


Машғулот тури: маъруза.


Ажратилган вақт: 2 соат.

Асосий саволлар:


1. Кристалларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ҳақида умумий тушунча.
2. Кристалларни лаборатория шароитида ҳосил қилиш.
3. Кристалларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги назариялар.


Таянч тушунча ва иборалар: гроссуляр кристаллари, лазер ва мазер нурлари, метасоматоз жараёни, куртак ва кристаллитлар, протокристаллар.
Биринчи асаосий саволнинг баёни:
Табиий ва сунъий кристалларнинг ҳосил бўлиши ва ўсиши (ривожланиши) шароитларини аниклаш катта назарий ва амалий аҳамиятга эга. Чунки, сўнгги пайтларда xaлқ хўжалигида ва техникада ишлатиладиган оптик, пъезоэлектрик, ярим ўтказгичли хусусиятларига эга бўлган кристаллар тобора ортиб бормоқда. ҳозирги кунда бундай кристалларни етиштириш устида лабораториялар, махсус ихтисослаштирилган илмгохлар, йирик бирлашмалар катта—катта ишларни амалга оширмоқда.
Шунга қарамасдан олдиндан башорат қилинган хусугиятли кристалларни етиштириш (ўстириш) ҳанузгача катта муаммо бўлиб қолмоқда. Лекин олимларнинг изланишлари натижасида вужудга
келтирилган, ажойиб хусусиятли, техниканинг мушкул
муаммоларини хал қилишда қўл келаётган янги кристалларни ҳам
унутиб бўлмайди. Масалан, таркибига хром аралашган корунд
(рубин), самарий аралашган гроссуляр кристаллари лазер ва
мазер нурлари манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Бу нурлар
тиббиётда. космик кемалар билан aлoқaлар ўрнатишда ишлатилади.
Бундан ташқарии металлapнинr ва қотишмаларнинг сифатлари
уларнинг совиб крисгалланиш (қотиш) шароитига, улар
таркибидаги металл атомларининг ўзаро бирикиш
хусусиятлирига боғлиқ. Шунинг учун домна печларида суюлган
металлнинг кристалланиши металлшуносларни қанчалик
қизиқтирса. табиий кристалларнннг пайдо бўлиши, ўсиши ҳам
кристаллшуносларни минераллшуносларни ва reoлогларни
шунчалик қизиқтиради. Улар тоғ жинслари орасидаги
кристалларга кўзлари тушса, албатта синчиклаб текширадилар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling