Босқич 3. Чегаравий шартларнинг қўйилиши
Тугун ва элементлар рақамини экранга чиқариш
-
Опции→Флаги рисования (ускуналар панели тугмаси) менюси бандини бажаринг.
-
Элементы банди фаол бўлганида Показать мулоқот ойнасида Номера элементовга белги ўрнатинг.
-
Кейин Узлы бандини фаоллаштиринг ва Номера узлов га белги ўрнатинг.
-
тугмачасини босинг. Расм 1.6 да ҳосил қилинган схема кўрсатилган.
Расм.1.6. Ҳисоб схемаси тугун ва элементларининг рақамланиши.
№ 1 ва 2 тугунларни белгилаш
-
Выбор→Отметка узлов меню бандини бажаринг ( ускуналар панели тугмаси).
-
Курсор ёрдамида № 1 ва 2 тугунларни белгиланг (тугунлар қизил рангга бўялади).
Тугунларни белгилаш курсор билан кўрсатиш орқали ёки тугун атрофида резина ойнани чўзиш билан бажарилиши мумкин.
№ 1 ва 2 тугунларда чегаравий шартларнинг қўйилиши
-
Менюнинг Схема→Связи банди ёрдам ида Связи в узлах мулоқот ойнасини чақиринг (расм 1.7).
-
Бу ойнада тугун қўзғалиши тақиқланган йўналишни белгилар ўрнатиш ёрдамида кўрсатинг (X, Z, UY).
Расм.1.7. Тугунлардаги боғланишлар мулоқот ойнаси
-
Кейин -Применить тугмасини босинг (тугунлар рангга бўялади).
№ 3 тугунда чегаравий шартларнинг қўйилиши
-
№ 3 тугунни курсор ёрдамида белгилаб олинг.
-
Связи в узлах мулоқот ойнасида тугун қўзғалиши тақиқланган йўналишни белгиланг (X, Z). Бунинг учун белгини UY йўналишдан олиш керак.
-
-Применить тугмасини босинг.
-
Тугунлар белгилаш жараёнини тугатиш учун Выбор→Отметка узлов бандини бажаринг (ёки ускуналар панели тугмаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |