Машғулот №1
Буйрак касалликларида беморларни парвариши
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
Буйрак касалликларида беморларни парвариши.
Анурия билан касалланган бола қимирламаслиги керак. Бу пайтда унинг терисига ва шиллиқ қаватларига алоҳида парвариш керак . Тез тез оғзини натрий гидрокарбонатнинг 2%ли эритмаси билан чайиши, хафтада 2-3 марта гигиеник ванна ёки душда терисини ювиб туриши керак. Беморларни парвариш қилишда уни совуқ котишига йўл қўймаслик мухимдир.Уларни иссиқроқ хоналарга жойлаштириб, елвизакдан ва совуқ қотишдан сақлаш лозим. Иссик муолажалар буйрак қон айланишини яхшилаб, диурез кучайишига олиб келади. Даволашда пархез катта ахамият касб этади, оқсилни камайтириб энергетик қувватни ошириш керак. Пархездан мош, ёнгоқ, фасоль олиб ташланади, лекин қаймок , сметана, картошка, бодринг, олма, нок, помидор истеъмол қилинади. Иштаҳа бирдан йўқолганда ёки бир неча марта қайд қилса болани овқатлантириш ошқазон зонди ёки озиқлантирувчи клизма орқали берилади. Анурия билан оғриган болаларни инфекциядан сақлаш, ичакларни холатини кузатиш, метеоризмга қарши курашиш, тез-тез ошқозонни 2%ли гидрокарбонат билан ювиш ёки сифонли клизмалар қилиш керак. Шу билан бирга шифокор кўрсатмасига биноан интенсив даво чораларини қўллаш керак. Ҳамшира буйрак касалликларининг оғир асоратларини билиши, шифокор берган кўрсатмаларини узлуксиз бажариши, ҳамма аъзо ва системаларнинг вазифаларидан хабардор бўлиши керак. Беморда бош оғриги пайдо бўлганида, кўриши ёмонлашганда, кучсизланганда, атрофга бефарқ бўлганида ҳамшира ўз вақтида шифокорга хабар бериши керак. Қовуқнинг сфинктери бўшашса сийдик тута олмаслик пайдо бўлади. Сийдик қовукдан доимо томчилаб туради. Бемор ихтиёрсиз оз -оздан сийиб туради, оқибатда кийимлари , ўринлари ифлосланади ва шиптир хиди келиб туради. Хамшира бундай холларда парваришда беморнинг ўрин чойшабларида кленка борлигига эьтибор бериши керак. Бемор остига айлана доира қўйилади ёки сийдикдон берилади. Бундай беморларни тез -тез ювиб туриш, ётоқ яра ва бичилиш бўлишини олдини олиш даркор. Кечки соат 18 дан сўнг овқат истеъмол қилиш тақиқланади. Керак бўлганда кийим ва чойшабларни алмаштирилади. Ўзи юра оладиган беморлар учун сонига осиб қўйиладиган юмшоқ сийдикдонлар бор. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling