Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хвойли ванналар
- Натрий хлоридли (тузли)
- Сачратқи ўтидан
- Ромашкали ванналар /
Горчицали ванналар нафас йўллари яллиғланганда, зотилжам, бронхит, бўғим касалликларида тайинланади. Бунинг учун 10 литр сувга 100 гр қуруқ горчица олинади, горчицани сувга солмасдан олдин уни иссиқ сувда яхшилаб аралаштириб олиш керак, чунки уни парлари бурун шиллиқ қаватини ва кўзни ачитади. Ваннадаги харорат 36-38 С бўлиши керак. Болани ваннада то унинг териси енгил қизаргунча қолдирилади.Шу тариқа махаллий ваннани, яъни оёқларга хам тайёрланади, лекин бунда сувнинг харорати 2- 3 С га баланд, қабул қилиш вақти эса 10- 15 дақиқа бўлади. Ваннага болани оёғи тушурилади, уни оёғи ва тоғорача адёл билан ўралади. Ванна қабул қилгандан сўнг болани тез ўрнига ётқазиш ва иссиқ ўраб қўйиш керак.
Хвойли ванналар асаб тизимининг функцияси бузилган беморларга тайинланади. Бу ваннани тайёрлаш учун суюқ хвой экстракти 2-3 мл – бир челак сувга , ёки 1-2 чой қошиқ майдаланган кукун бир челак сувга солинади.Ваннадаги харорат 36-37 С бўлиб , 7-10 дақиқа давомида қабул қилинади. Бир курсга эса 15-20 та ванна тайинланади. Натрий хлоридли (тузли) ванналар модда алмашинувини яхшилаб, организмнинг тонусини оширади. Шунинг учун рахитни даволашда ишлатилади ва тери касалликларида ман қилинган. Қайнатилган 10 литр сувга 100-150 гр туз солинади. Бир ёшгача бўлган болаларга сувнинг харорати 36-36,5 С дан аста-секин хар 3-4 кунда 35 С гача туширилади.Ваннани қабул қилиш 3 дақиқадан 10 дақиқагача, бунда хар 2-3 ваннадан сўнг қабул вақти 1 минутга узайтирилиб борилади. Ваннани кунора ёки ҳар куни тайинланади. Бир курсга эса 15-20 та ванна кабул килиш керак. Тузли ваннадан сўнг болаларни қайнатилган сувда чайинтирилади, сув ҳарорати 1 С пастроқ бўлиши керак, яхшилаб артилади, адёлга ўралади, ўринга ётқизилади. Сачратқи ўтидан тайёрланган ванна тери касалликларида ва ювинтиришда ишлатилади. Болалар ваннаси учун 1 стакан сачратқи дамламаси кифоя. Дамлама 1 ош қошиқ майдаланган сачратқи ўтини 1 стакан қайнатилган сувга солиб тайёрланади. / 10 дақиқа туриши керак /. Ромашкали ванналар /маҳаллий/ шиллиқ қаватларнинг хар хил яллиғланиш касалликларида ишлатилади. Дамлама 1 ош қошиқ ўтни 1 стакан қайнаган сувга солиб тайёрланади. / 10 дақиқа дамланади/. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling