Машғулот услуби. Эртакларни ўқиш ва таҳлил қилиш (турли характер сифатларига эга бўлган қаҳрамонларни ажратиб олиш). Ривожлантирувчи сўз ўйинларидан фойдаланиш. Охири тугалланмаган вазиятларни ўз фикрлари ёки ролларни ижро этиш орқали


Download 126.5 Kb.
bet3/9
Sana24.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1052534
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
тренинг машғулотлар

Ким кўп топади ?
Бошловчи ўқувчилардан «Бугун ҳафтанинг қайси куни » - деб сўрайди. Кейин яна болаларга ҳафтанинг иш кунининг бош ҳарфи билан бошланувчи ижобий фазилатларни ёзинг деб вазифа беради.
Масалан ; Душанба- дўстлик, донишмандлик, донолик,...


Топинг, ким бу ?
Бошловчи (бошловчи ролига навбат билан болаларнинг ўзлари ҳам чиқишлари мумкин) бирор асар қаҳрамонига таъриф беради. Унинг фазилатларини бирма-бир айтиб беради. Қолган болалар қайси асар қаҳрамони ҳақида сўз кетаётганини топиши керак. Кейин бошловчи болаларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиши мумкин.


















Ҳурмат қоидаси

Касалларга, қариларга, кичикларга, нимжонларга, тушкунликка тушган кишиларга ёрдам бер. Бошқаларнинг хатосини кечир. Ҳавас қилма.


Атрофдагиларингга диққатли бўл, балки кимдир сенинг ёрдамингга, қўллаб-қувватлашига, ҳамдардлигингга муҳтождир.
-Нима учун айнан шу қаҳрамонни айтдингиз?
-Ҳикоянинг (асарнинг,эртак, кино, мультифильм) қайси эпизодида бу характерлар фазилатлар кўзга ташланади ?
Матн тузиш
Болаларга ўқиган асарларидаги ёқтирган асар қаҳрамонлари ҳақида, олган таассуротлари ҳақида матн тузишни вазифа қилиб берилади.
Ўқувчиларга ёрдам тариқасида қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиш мумкин:
-Сизга бу асар ёқдими ? Нима учун ?
-Асар қаҳрамони мана шундай вазиятга тушганда сиз қандай ҳолатга тушдингиз ?
Ўша асарга озгина ўзгартириш киритасизми ? Киритсангиз айнан қаерига ? Нима учун ?
-Сиз ана шу асар қаҳрамони ўрнида бўлганингизда нима қилган бўлардингиз ?
-Сиз мана шу асар қаҳрамонига нима тилаклакларингиз, маслаҳатингиз бор ?
каби саволларни бериб матн тузишга, фикрларини кенгайтиришга ёрдам берган бўласиз .
Асар қаҳрамонларини таққосланг .

Буратино, Ялмоғиз, Бўғирсоқ, Зумрад, Қиммат, Бўри каби асар қаҳрамонларининг хислатларига қандай таъриф бера оласиз. Таққослаш учун 3-4 асар қаҳрамонларини танлаб оламиз. Кейин болаларга қуйидаги саволларни бериш мумкин:


Қуйидаги қаҳрамонларнинг қандай хислатлари бор?
-Қайси ишга қараб хислатларини билиш мумкин ?
-Улар бир-бирларидан нимаси билан фарқ қилади.
-Буратино бу ерда Бўғирсоқнинг ўрнида бўлганида ўзини қандай тутарди.



Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling