Бешинчи вазият. Ўқувчи ўқитувчига дейди: Сизнинг кейинги дарсингизга мен қатнаша олмасам керак, чунки ёш ижрочилар иштирокида ўтказиладиган концертга бормоқчи эдим (вариантлар: дўстларим билан учрашиб сайр қилмоқчи эдим, спорт мусабоқаларида иштирок этмоқчиман, дарслардан толиқдим, дам олмоқчи эдим)». Бу гапга сизнинг муносабатингиз қандай бўлади? қуйида келтирилган вариантлардан бирини танланг: - 1. «Дарсимга қатнашмай кўр-чи».
- 2. «Агар сен менинг навбатдаги дарсимга қатнашмасанг, кейинги сафар таълим муассасасига ота-онангни таклиф этамиз»!
- 3. «Бу сенинг ишинг, имтиҳон (синов) топширадиган сен, мен эмас. қолдирган дарсларингни бари бир ўзлаштиришинг керак, чунки мен уларни сендан сўрайман».
- 4. «Менинг назаримда, сен машғулотларга масъулият билан ёндашмайсан».
- 5. «Балки сен ўқимасдан коллежни умуман ташлаб кетарсан?»
- 6. «Агар сен ҳозир ўқимай қўйсанг, кейин нима билан машғул бўлмоқчисан»?.
- 7.Концертга боришинг (дўстларинг билан сайр қилишинг, мусобақани томоша қилишинг) сен учун коллеждаги машғулотга қараганда ҳам қизиқми? Бунинг сабаби бўлса керак, билсак бўладими?».
- 8. «Албатта, мен сени тушунаман. Дам олиш, концертга бориш, мусабоқаларни томоша қилиш, ҳақиқатан ҳам сен учун коллежда ўқишдан кўра қизиқроқ. Шундай бўлса-да, мен бунинг нега айнан сен учун муҳимлигини билишни истайман».
- 9. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...
Олтинчи вазият. Синфга кириб келганингиздан кейин ўқувчилардан бири сизга қараб шундай дейди: «Домла, бугун негадир сиз анча ҳорғин ва толиққан кўринасиз. Тобингиз йўққа ухшайди?». Сиз ўқувчининг бу гапига қандай муносабат билдирган бўлардингиз? - 1. «Менинг назаримда, сенинг менга бундай танбеҳ беришинг одобдан эмас».
- 2. «Ҳа, тўғри айтасан, мен ўзимни негадир ёмон ҳис қилаяпман».
- 3. «Мен ҳақимда қайғурмай қўя қол, яхшиси ўзингнинг аҳволинга бир назар ташлаб кўр».
- 4. «Бугун мен яхши ухлай олмадим, ишларим эса жуда кўп».
- 5. Сен ташвиш чекма, менинг бу ҳолатим машғулот ўтказишимга сира халақит бермайди».
- 6. «Сен жуда эътиборли ўқувчисан-да, менга ғамхўрлигинг учун сенга раҳмат!»
- 7. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...
Do'stlaringiz bilan baham: |