- Социограммадаги шартли ифодаларга қараб, гуруҳ аъзоларининг социал статуси, гуруҳдаги етакчи ёки гуруҳий ажралиб қолган аъзолар кимлар эканлигини баҳолаш мумкин бўлади.
- Е.Н.КУЗМИН СОЦИОМЕТРИЯ МЕТОДИКАСИНИ ИШЧИЛАР ГУРУҲЛАРИДАГИ ГУРУҲ ИЧИДАГИ МУНОСАБАТЛАР, КИЧИК ГУРУҲНИНГ ШАКЛЛАНГАНЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МАҚСАДИДА ФОЙДАЛАНИШ НУҚТАИ НАЗАРДАН ЁНДАШГАН.
- Р.С.Немов эса социометрия методикасини гуруҳдаги шахслараро муносабат ва шахс хулқ-атворининг гуруҳнинг ривожланишига таъсири масаласини ўрганишда татбиқ қилди.
- А.Н.Елсуков социометрияни кичик гуруҳлардаги ўзаро муносабатлар ҳақида маълумот олиш усули сифатида баҳолади. А.Ф.Кудряшов эса социометрияни шахслараро муносабат эмас, балки гуруҳлараро муносабатни ўрганиш учун ҳам хизмат қилиши қайд этди. Юқоридаги тадқиқотчиларнинг социометрия амалий жиҳатларини асослашдаги изланишлари методиканинг ютуқларини кўрсата олган. Ўз навбатида ушбу мулоҳазаларга мувофиқ социометрия модификацияларининг умумий тафсилотини қуйида келтириб ўтамиз.
- Я.Л.Коломинский томонидан социометрия шакллантирилган вариантида икки ҳолат кузатилади. Биринчиси, социометрия методикасининг мослаштирилган варианти бўлиб, ўқув гуруҳи аъзолари ўртасидаги шахсалараро муносабат, гуруҳ аъзоларининг бир бирини танлашдаги ижобий ва салбий жиҳатларни ўрганишга мўлжалланган
«НИҚОБЛАР» МЕТОДИКАСИ - Боланинг тенгдошлари билан мулоқотини ўрганиш, унинг гуруҳдаги мавқеини аниқлаш учун «Социометрия» усулидан фойдаланилади. Биз бу усулнинг «Ниқоблар» (1) деб аталадиган шаклан ўзгартирилган туридан бирини кўриб чиқамиз. Бу тестни 3 ва ундан катта ёшдаги болаларни текширишда қўллаш мумкин.
Рағбатлантирувчи материал. Қоғозда чизилган, яхши ёки ёмон кайфиятни, ҳукмронликка ёки бўйсунишга интилишни ифодалайдиган тўртта ниқобдан иборат тўплам. - Рағбатлантирувчи материал. Қоғозда чизилган, яхши ёки ёмон кайфиятни, ҳукмронликка ёки бўйсунишга интилишни ифодалайдиган тўртта ниқобдан иборат тўплам.
Do'stlaringiz bilan baham: |