Машғулотнинг мақсади
Download 2.89 Mb.
|
3-Mavzu Shaxslararo munosabatlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест ўтказиш.
- Натижалар таҳлили.
Кўрсатма. Мана бу қиёфаларга қара. Нима деб ўйлайсан, сен ўз гуруҳингдаги (синфингдаги) болаларга қараганингда, сенинг юзинг кўпинча қандай бўла-ди? Болалар боғчасига борганингда-чи? Одатда улардан қай бирига мана бун-дай қарайсан? (ҳар бир ниқоб кетма-кет кўрсатилади). Болалардан қай бири сен-га мана бундай қарайди? (яна ниқоблар кетма-кет кўрсатилади).
Натижалар таҳлили. Боланинг гуруҳдаги эмоционал ҳолати биринчи саволга жавоб берганида муайян (яхши ёки ёмон) кайфиятдаги ниқобни танлашида намоён бўлади. «Сен болалардан қай бирига мана бундай қарайсан?» саволига жавоб-да яхши ёки ёмон кайфиятдаги ниқобни неча марта танланганини санаб борилади. Агар бола гуруҳдаги ўз мавқеидан қониқса, у ҳолда яхши кайфиятли ниқобларнинг сони ёмон кайфиятли ниқобларнинг сонидан анча ортади. Бу кўрсаткич боланинг мавқеи (етакчилик ёки хўрланганлик) кўрсаткичидан муҳимроқ, негаки бу боланинг гурухдаги ўз ўрнидан қониқишини кўрсатади. Хўрланганлик ҳақида сўз борганда ўз тенгдошлари билан синфда ёки гуруҳда бўлишдан хавотирга тушмайдиган, аксинча улар билан уйда, ҳовлида мулоқотда бўлишни афзал кўрадиган болалар назарда тутилади.
Download 2.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling