Машғулотнинг мақсади
Download 2.89 Mb.
|
3-Mavzu Shaxslararo munosabatlar psixologiyasi
Бу вариант боланинг фаол мулоқот қилишни хоҳламаслиги, ўз тенгдошлари билан ҳамжиҳат бўлишлик уни умуман қизиқтирмаслиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Айниқса, бир пайтда етакчилар ҳам ўз мавқеларидан қониқмасликлари мумкин, бунда улар гуруҳда янада юқорироқ ўринни эгаллашга даъвогар бўладилар ёки бўлмаса бошқа гуруҳдаги етакчига бўйсунмайдиган болалар билан мулоқотга киришишга интиладилар. Шу тариқа «бўш» ва «фаол» хўрланганлар номини олганлар пайдо бўлади.Улар ўзларининг хўрланганликларини хотиржам қабул қиладилар ва мулоқотга интилмайдилар.
Биринчи савол ва кейинги жавоблардаги каби (бу энг муҳим кўрсаткич) «ҳукмронлик ва бўйсуниш»ни танлаш миқдори ҳам ҳисоблаб чиқилади. Айниқса, бу ўз мавқеидан қониқмаган болалар учун муҳим. Ўз мавқеидан қониқмаслик кўпроқ хукмронликка интилаётган болаларда кузатилади. Уларни ўз тенгдошлари билан бўладиган оддий мулоқот қониқтирмайди, уларга бўйсунгандан кўра алоқани узишни афзал кўрадилар. Бундай характердаги болаларни тузатишда уларга гуруҳдаги бирор бир ролни бергандан кўра уларга ўз тенгдошларининг фаолияти, уларнинг ўйинларини ташкил этиш кўникмаларини кўрсатиш муҳим. Характерида бўйсунишга мойиллик бўлган, ўзларининг хўрланганликларидан қониқмайдиган болалар эса ҳар қандай шаклдаги мулоқотга тайёр бўладилар. Бу болалар катталар ёрдамини хотиржамлик билан қабул қиладилар, биринчи гуруҳга кирувчи болалар эса бу каби ёрдамга эҳтиётлик билан муносабатда бўладилар ва аксарият ҳолларда мустақил бўлишга ҳаракат қиладилар.
Download 2.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling