Машғулотнинг мақсади


Download 2.89 Mb.
bet12/13
Sana27.08.2023
Hajmi2.89 Mb.
#1670630
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-Mavzu Shaxslararo munosabatlar psixologiyasi

Биринчи вазият.

  • 1.«Ана, холоо...с!»
  • 2. «Хуш, сенга нима кулгили туюлаяпти?»
  • 3. «Кулгинг келган бўлса, майли хоҳлаганингча кулавер!».
  • 4. «Нима, сен аҳмоқмисан?»

Иккинчи вазият. Биринчи-иккинчи дарсингиз бошиданоқ ёки бир неча машғулот ўтказганингиздан кейин ўқувчилардан бири сизга «Менинг фикримча, сиз педагог сифатида бизга бирор нарсага ўргата олмасангиз керак» деган фикрни билдирди. Сиз унинг бу фикрига қандай муносабат билдирган бўлардингиз?

  • 1. «Сенинг ишинг — ўқиш, ўқитувчига ўргатиш эмас».
  • 2. «Албатта, сенга ўхшаганларга мен ҳеч нарса ўргата олмайман».
  • 3. «Эҳтимол, яхшиси сенинг бошқа синфга ўтганинг ёки ўзга ўқитувчидан сабоқ олганинг маъқулдир?».
  • 4. «Сен дангасасан, ўзинг ўқишни истамайсан».
  • 5. Сенинг нима учун бундай ўйлашинг сабабини билиш — мен учун қизиқ». 6. Кел, яхшиси бу ҳақда сен билан б.Батафсил гаплашиб олайлик. 6.Эҳтимол, менинг хулқ-атворимда сенда ана шундай фикр туғдирган бирор камчилик бордир».

Учинчи вазият. Дейлик, сиз ўқувчига бирор топшириқ бердингиз. У уни бажаришни истамади ва «Мен бу ишни қилишни хоҳламай- ман» деб сизга эътироз билдирди. Сиз бундай ҳолатда қандай йўл тутган бўлар эдингиз?

  • 1. «Топшириқни бажаришни хоҳламасанг — бажаришга мажбур қиламиз».
  • 2. «Топшириқни бажаришни хоҳламасанг, сен нима учун ўқишга келдинг».
  • 3. «Топшириқни бажаришни қанчалик хоҳламасанг, шунчалик ўзинга ёмон бўлади, ўқишни истамасанг баттар бўл. Сенинг феъл-атворинг бамисоли ўзининг хунуклигини кўриб, бурунини кесмоқчи бўлган одамнинкига ўхшайди».
  • 4. «Бу ишнинг оқибати нима билан тугаши ҳақида ўзинга ҳеч ҳисобот бериб кўрганмисан».
  • 5. «Агар бунинг сабабини сен менга тушунтириб бера олсанг, жуда яхши бўларди.»
  • 6. «Кел, яхшиси бу масалани сен билан биргаликда муҳокама этиб кўрайлик, балки сен ҳақдирсан».
  • 7. ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...Сенга бошқа вазифа бераман.

Тўртинчи вазият. Дейлик, ўқувчи ўзининг ўқув фаолиятида жуда катта ютуқларга эришди. У ҳатто бундан ажабланди ҳам ва ўз қобилиятига, ўқув материалларини тўла ўзлаштириб олганига шубҳаланди. Натижада у сизга шундай сўзлар билан мурожаат қилди: «Сизнингча, мен аъло баҳоларга ўқий оламанми, синфдаги бошқа ўқувчилардан ўзлаштириш борасида орқада қолиб кетмайманми? Сизнинг шу ҳақдаги фикрингизни билмоқчи эдим.» Сиз қуйидаги жавоб вариантларидан қайси бирини танлаган бўлардингиз?

  • 1. «Тўғрисини айтганда, сенинг яхши ўқиб кетишинга шубҳа билан қарайман».
  • 2. «Албатта, сен бунга ҳеч шуҳбаланмасанг ҳам бўлади».
  • 3. «Сенинг жуда ажойиб қобилиятинг бор, мен сенга жуда катта умид билан қарайман».
  • 4. «Сен нима учун ўз қобилиятинга шубҳа билан қарайсан?»
  • 5. «Кел, яхшиси сен билан бу ҳақда батафсил гаплашиб олайлик ва муаммонинг сабабини ойдинлаштирайлик».
  • 6. Кўп нарса менинг сен билан қандай ишлашимга боғлиқ бўлади».
  • 7... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...

Download 2.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling