Mashg’ulot turi: ma’ruza Mavzu: Boshlang‘ich sinflarda nomanfiy butun sonlarni nomerlashga o‘rgatish metodikasi Mavzu rejasi


Download 37.36 Kb.
bet2/2
Sana16.02.2023
Hajmi37.36 Kb.
#1204150
1   2
Bog'liq
3-маъруза

3. 100 ичида сонларни номерлаш
100 ичида сонларни номерлашни ўрганиш 20 ичида номерлашни ўрганишга ўхшайди (тайёргарлик иши, оғзаки номерлаш, ёзма номерлаш). Методик ишлар юқоридагининг худди ўзидир. Бунда янги ёндашиш қуйидагидир:
бу ерда болаларда сонларни уларнинг турган қаторидаги ўрнига қараб таққослаш (46 сони 47 дан кичик, чунки 46 сони 47 дан олдин келади) шунингдек, берилган сонлардаги ўнликлар ва бирликлар сонини таққослаш (52 сони 49 дан катта, чунки 52 да 5 та ўнлик, 49 сонида эса фақат 4 та ўнлик бор; 59 сони 52 дан катта, чунки бу сонларнинг ўнликлари бир хил бўлиб, бирликлар эса 59 да 52 дагига қараганда кўп) малакалари шакллантирилади. Дастлаб болалар 10, 20. . .100 сонларининг ўнликлар сонини санаш ва номлари билан танишадилар. Аввал нарсаларни битталаб, жуфтлаб, бешталаб, ўнталаб санаш мумкинлиги такрорланади. Сўнгра ўқитувчи болаларга:
«Мана бу чўпларни (столда 100 та чўп ва ўнталикларни боғлаш учун 10 та резинка ип бор) ўнталаб санайсизлар дейди. Ана шундай қилсак, столдаги чўпларни тез санаб чиқиш мумкин», дейди. Болалар чўпларни ўнта-ўнта қилиб боғлаб санайдилар: 1 та ўнталик, 2 та ўнталик ва ҳ. к. Улар устида турли амаллар бажарадилар (ўнталикларни қўшадилар, олиб қўядилар), бошқа миқдорда ўнталиклар ҳосил қиладилар.
Шундан сўнг яхлит ўнталикларнинг номларини ўрганишга киришадилар.
Битта ўнлик олинг. Унда нечта чўп бор? (Ўнта.) 2 та ўнлик олинг. Унда нечта чўп бор? (Иигирмата.)
Яна битта ўнлик қўшамиз. Хаммаси бўлиб нечта ўнлик ажратдик? (3 та ўнлик). Учинчи ўнликни тўпламдан чиқариб оламиз, нечта алоҳида чўпларни ҳосил қиламиз? (10.) Бу чўпларни битталаб 20 га қўшамиз. Болалар, Сиз эса овоз чиқариб нечта ҳосил бўлганини айтиб туринглар (21, 22, . . . 30). Демак, 3 та ўнлик — бу 30 та бирликдир (сонни доскага ёзиб, ҳамма жўрлигида ўқиш мумкин). Кейин яна битта ўнлик суриб қўйилади, 40 ҳосил бўлади ва ҳ. к.
100 сони билан таништиришда ўқитувчи ўнта-ўнта қилиб боғланган ўнликларни битталаб қўйиб чиқади, болалар эса ўқийдилар: ўн, йигирма, ... тўқсон, юз. Ўқитувчи бу дасталарни бирлаштириб унинг остига 100 сони ёзилган рамка қўяди (ёки доскага 100 сонини ёзади). Болалар кўринг, 100 сони қандай ёзилади. Бу ерда ҳаммаси бўлиб, нечта рақам бор? (3.) Қандай сонлар? (1, 0, 0.) Бу ерда ўнта ўнлик бор (қўли билан кўрсатади), шунинг учун ҳам сонда 10 ва ўнг томонда ноль қўшиб ёзилган.
Сўнгра болалар столларига қўйиб чиққан 10 та боғлам чўплар (гугурт чўплари) қараб чикилади, ўнта ўнталик битта юзликни ҳосил қилиши яна такрорланади (ёзиш мумкин: 1 юзлик =10 та ўнл.) Чапрокда 9 та боғлам қўйилади (Болалар: 9 та боғлам, 9 та ўнл. - бу 90 сони), охирги боғлам ечилади ва болалар битталаб санайдилар: 91, 92, ... 99, 100 (доскада биринчи ёзув тагига 1 юзлик=100 бирлик деб ёзилади).
Учинчи сатрда ўртароқда ўқитувчи 100 сонини (каллиграфик тўғри қилиб) ёзади ва 100 сонй ёзувида ноллар алоҳида бирлар ва алоҳида ўнлар йўклигини, 1 рақами эса сонда 1 та юзлик борлигини кўрсатади.
Ўнликлар ва бирликлардан иборат икки хонали сонларнинг ҳосил бўлишини ўнталиклар боғламлари ва алоҳида бирликлардан фойдаланиб кўрсатиш мумкин. Нечта боғламлар — ўнталиклар бор? (3.) Улар қандай сонни ҳосил қилади? (30.) Алоҳида бирликлар нечта (6.) 3 та ўнталик ва 6 та алоҳида бирлик қандай сонни ҳосил қилади? (36.)
Тескари масалани ҳам қўйиш мумкин: масалан, 18 ва 81, 27 ва 72 сонлари нечта боғламлар — ўнталиклар ва алоҳида бирликлардан тузилган ва ҳ. к. Боғламлар — ўнталиклар ва алоҳида бирликлар билан бундай амалий ишлар ҳар қандай икки хонали сонни ўнликлар ва бирликлар йиғиндиси (6 1= 6 0+ 1 ва ҳ. к.) кўринишда тасвирлаш каби муҳим амални эгаллаш учун асос бўлади. Бу амални эркин бажара олиш ўқувчи сонлар устида арифметик амалларни бажаришни ўрганишида бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади.
Бу босқичда болалар бир хонали ва икки хонали сонлар билан танишадилар, иккита рақам билан ёзилган ҳар қандай сон (40, 32, 75, 81) — икки хонали, учта рақам ёрдамида ёзилган 100 сони — уч хонали сон эканини билиб оладилар.
Қуйидаги машкларни бажариш бир хонали ва икки хонали сонларнинг фарқини яхши билиб олишга хизмат қилади:
1) сонлар қаторидан дастлаб бир хонали, сўнгра икки хонали сонларни ёзиб чиқинг: 2, 13, 8, 17, 15, 6, 11, 10;
2) 4 та исталган бир хонали сон ёзинг ва ҳар қайси сонни 10 га орттиринг; қандай сонлар ҳосил бўлди? Уларни қандай аташ мумкин?
3) 1 ва 2, 7 ва 3, 9 ва 4 рақамлар ёрдамида дастлаб бир хонали, сўнгра икки хонали сонларни ёзинг;
4) фақат битта 7 рақамидан фойдаланиб, бир хонали ва икки хонали сон ёзинг (7, 77).
Бундай машқларни бажаришни сонларнинг ўнли таркибини аниқлаш ва уларнинг натурал қатордаги ўрнини аниқлаш билан қўшиб олиб бориш фойдалидир. Шу билан бир қаторда кейинги масалаларни қарашга йўналтирилган махсус машқлар ҳам киритилади, уларни ёзма равишда бажариш сонларни ёзишнинг позицион принципи уқувларини кўллашга хизмат қилади. Масалан:
1) Мисолларни ечинг: 10 + 7, 16 - 6, 111+5=15, 111 + 10= 17;
2) сонлар қаторида ёзилмаган сонларнинг ўзини ёзинг:
40, □, □, 43, □, □, 46, □, 48, □, □;
3) 30, 32, 34, 36, 38 сонларни ёзинг. Ҳар бир сон тагига санокда ундан кейин келадиган сонни ёзинг, сонларни жуфт-жуфт қилиб таққосланг (30 ва 31, 32 ва 33 ва ҳ. к.);
4) қуйидаги сонларни ўсиб бориш тартибида ёзинг: 8, 18, 12, 14, 20, 16, 10, 6. Бир хонали сонларнинг остига битта чизиқча, икки хонали сонларнинг остига иккита чизиқча чизинг.
Юз ичида сонларни номерлаш устида ишлаш натижасида ўқувчилар 1 -100 ичида нарсаларни санашни, сонларни ўқиш ва ёзишни, бир хонали ва икки хонали сонларни таққослашни ўрганишлари керак.
Download 37.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling