Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet2/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ.


      1. Машинасозликда энг кўп ишлатиладиган материалларни айтинг.

      2. Машинасозлик материалларининг кимёвий ва технологик хоссалари деб нимага айтилади?

      3. Машина, механизм ва асбобларнинг деталлари тайёрланадиган материаллар нима деб аталади?



ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР.


Машина, машинасозлик, технология, механизациялаштириш.

2-МАВЗУ: МАШИНА ДЕТАЛЛАРИНИНГ НУҚСОНЛАРИ ВА УНГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.




МАҚСАД: Деталларда учрайдиган асосий нуқсонларни аниқлаш ва унга ишлов бериш технологиясини ишлаб чиқиш.


АДАБИЁТЛАР.


1. /8/ 8-16 БЕТЛАР


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


Кўргазмали қуроллар, натурал деталлар.






  1. Ейилиш

  2. Чирклар

РЕЖА:


  1. Детал материали хоссаларининг ўзгариши.

Машина ва механизмларининг бузилишига асосан уларнинг ейилиши ва эскириши сабаб бўлади.


Ейилиш – иш режимига боғлиқ бўлган турли (механикавий, термик ва бошқа) нагрузкалар таъсирида машиналар (механизмлар, узеллар) шу курсатгичларнинг аста-секин ва узлуксиз узгариш процесси.
Эскириш- шу режимига боглиқ бўлмаган сабаблар таъсирида машиналар (механизмлар, узеллар) характеристикаларининг аста-секин ва узлуксиз ўзгариш процесси.
Машинанинг эскириши умуман олганда унинг деталлари ейилишининг оқибатидир. Мазкур холда ейилиш дейилганда ишқаланиш вақтида деталлар сиртидан метал заррачаларининг сидирилиши ва сиртларнинг пластик деформацияси натижасида деталлар улчамларининг аста-секин ўзгариш процесси тушунилади.
Деталларнинг ейилиши даражаси асосан ишқаланиш турларига боғлиқ. Машина ва механизмларида : 1) харакатнинг мавжудлиги ва характерига ва
2) мойланган-мойланмаганлигига боглиқ бўлган асосий икки ишқаланиш бор. Харакатнинг мавжудлигига ва характерига кура ишқаланиш тинч холдаги ишқаланишга ва харакатдаги ишқаланишга бўлинади.
Харакатдаги ишқаланишнинг қуйидаги турлари бор: 1) думаланишдаги ишқаланиш; 2) сирпанишдаги ишқаланиш; 3) сирпаниб думалашдаги ишқаланиш.
Мойланиш мавжудлигига кура ишқаланишнинг қуйидаги турлари бор:

  1. мойсиз (қуруқ) ишқаланиш; 2) чегаравий ишқаланиш; 3) суюқликли ишқаланиш.

Ишқаланишнинг юқорида курсатилган барча турлари деталлар ва улар туташмаларининг ишида бирор даражада содир бўлиб, ейилишига олиб келади.

Ейилишнинг қуйидаги асосий турлари бор: 1) механикавий; 2) моле- куляр - механикавий; 3) коррозион - механикавий.
Механикавий ейилиш механикавий таъсирлар натижасида хосил булади.
Молекуляр-механикавий ейилиш ташқи механикавий ва малекуляр кучларнинг биргаликдаги таъсири нитижасида содир бўлади.
Коррозион-механикавий ейилиш мухит билан узаро химявий таъсирга кирган материалнинг ишқаланишида содир бўлади.
Ейилишнинг энг кўп тарқалган тури механикавий ейилишдир . Унинг қуйидаги турлари бор: а) қаттиқ жисм ёки заррачаларни қирқиши ёки тирнаши натижасида абразив-механикавий ейилиш; б) суюқлик оқимидаги қаттиқ жисм ёки заррачаларнинг таъсирида содир бўладиган гидроабразив ейилиш; в) газ оқимидаги қаттиқ жисм ёки заррачалар таъсирида содир бўладиган газоабразив ейилиш; г) деталь сиртига суюқлик ёки газ оқиши кўрсатадиган таъсир натижасида содир бўладиган эрозион ейилиш; д) ишқаланувчи сиртининг ёки унинг айрим учаскаларининг материал микрохажмининг такрорий деформацияланиши натижасида хосил бўладиган толиқишдаги ейилиши, такрорий деформация микро ва макроскопик ёрилишларга хамда зарачаларнинг ажралишига сабаб бўлади; е) кавитацион шароитга қаттиқ жисмнинг суюқликдаги нисбий харакати натижасида содир бўладиган кавитацион ейилиш.
Малекуляр-механикавий ейилишнинг турларидан бири деталларнинг қадалишидаги ейилишидир, бунда материал чуқур ўйилади, у бир ишқаланиш юзасидан иккинчи ишқаланиш юзасига кўчади ва хосил буладиган нотекисликлар туташган сиртларга таъсир этади.
Каррозион-механикавий ейилиш турлари: а) оксидлантирувчи ейилиш- бу тур ейилиш деталь материалининг кислород билан ўзаро таъсирланиши натижасида ишқаланиш юзаларида химоя пардалари мавжуд бўлганда пайдо бўлади; б) фреттинг-каррозиядаги ейилиш –туташма сиртларнинг кичик тебранма силжишларда ейилиши.
Баъзи деталларнинг ейилиши турлари мисол тариқасида 1-жадвалда келтирилган.
Машина ва механизмларнинг нуқсонларига шунингдек, чирклар, деформация ва емирилишлар, деталлар материаллари хоссаларининг узгариши хам киради.

Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling