«Машинасозлик технологияси» кафедраси «Машинасозлик технологияси»


Йиғишни технологик схемасини қуришни ўрганиш


Download 1.23 Mb.
bet4/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1160403
1   2   3   4   5
Bog'liq
7- Yig\'.tex.sis.qur.o\'r

Йиғишни технологик схемасини қуришни ўрганиш



  1. Ишнинг максади

Махсулотни йиғиш технологик жараёнини лойихалашда йиғиш ишлари кетма-кетлиги ва аниклигини таьминлаш максадида йиғиш схемасини куришни урганиш. Уларни гурухларга булиш ва шартли белгилашни урганиш.





  1. Керакли материаллар ва асбоблар




  1. Йигув бирлигини ишчи чизмаси.

  2. Йиғишни технологик жараёни.



3. Ишни бажариш учун керакли маълумотлар ва кўрсатмалар.

Машина ва механизмларни йиғиш технологик жараёни, техник талабларга жавоб берувчи тайёр буюмларни олиш мақсадида, муайян бир кетма-кетликда деталларни бириктириш бўйича операцияларнинг йиғиндисини намоён этади.


Ҳар қандай йиғилаётган машинанинг бирламчи элементи детал ҳисобланади. Хеч қандай бирикмаси бўлмаган машина қисми детал деб юритилади.
Машинанинг бошқа элементларидан алоҳида мустақил равишда йиғилган машинанинг ташкил этувчи қисмига узел дейилади. Улар бир бирлари билан бирикувчи деталлар, пайвандлаш ёки бошқа бириктириш турлари орқали боғланган бир қанча деталлар ёки бир қанча оддий подузеллардан тузилган бўлиши мумкин.
Йиғиш жараёни бошланишининг асосий элементи база узели ёки база детали дейилади. Бу унга бошқа бирикадиган деталлар ёки узеллар ҳолатини аниқлайди.
Замонавий машинасозликда йиғиш узели ва умумий йиғишга бўлинади. Узелли йиғиш дейилганда группали ва группача йиғиш кетма-кетлиги, умумий йиғилганда эса тайёр маҳсулотлар тушунилади. Узелли ва умумий йиғиш технологик схемалар одатда алоҳида тузилади. Уларда узел ва буюмларни бутунича комплекслаш кетма-кетлиги келтирилади. Бундай йиғишлар йиғиш чизмалари асосида ўтказилади.
Ҳар бир узел учун йиғиш технологик жараёнининг операцион карталарини тўлдиришдан ташқари, шунингдек йиғиш схемаси ҳам қурилади. Детални йиғиш схемасида йиғиш бикрлиги тўғри тўртбурчаклар билан белгиланади. Уларнинг юқори қисмида детал ёки узелнинг номланиши пастки қисмида эса уларнинг миқдори ва позиция номери кўрсатилади. Йиғиш схемаси база детал тўғри тўртбурчакдан бошланиб, тўғри чизиқ билан давом этади. Бу чизиққа йиғиш кетма-кетлиги мос равишда йиғилаётган детал тўртбурчаклари қўлланилади. Йиғиш схемаси йиғилган узелни (ёки йиғилган буюм) ифодаловчи тўғри тўртбурчак билан тугалланади. Керакли пайтларда детал тўғри тўртбурчакларини йиғиш чизиғи билан бириктирувчи чизиқларда қўшимча техник кўрсатмалар туширилади. Мисол: ўралсин, пресслансин, мувозанатлансин, пармалансин, разверкалансин.
Машина деталлари узелларининг ва механизмларининг ўзаро жойлашиши ва аниқлиги сақланиши керак. Йиғиш аниқлиги компенсационсиз ва турли ҳил турдаги компенсаторлар ёрдамида бажарилиши мумкин. Компенсационсиз детални йиғишда асосий юзалар қўшимча мосламалар ва зўрлашларсиз ўша ҳолатига жойлаштирилади. Улардаги деталга механик ишлов беришда қўйимлари қаттиқлиги туфайли шунга эришилади.
Компенсаторларни қўллаш билан ишлов берилган детални механик ишлов беришга қўйиши кенг чегарада бўлиши мумкин. Бу эса деталларни тайёрлаш таннархини пасайтиради ва йиғишда ўлчамларини йиғишга олиб келади ёки прокладка, шайбага махсус детални танлаш ҳисобига (қўзғалмас компенсатор усули).
Қўзғалмас компенсаторларини ўлчамларини ҳисоблаб топиш учун ўлчамлар занжирини тузиш керак. Бунга ҳамма деталлар ҳолатларини белгиловчи ўлчамлар кўрсатилган бўлиши керак. Расмда червякли редукторни червякли узели мисол қилиб кўрсатилган.
АК компенсаторни номинал ўлчами, ўлчам занжирлари назариясига асосланиб қуйидагича формуладан аниқланади:



Бу ерда: А1 катталашувчи ёки кичиклашувчи бўғинлар;


А-тугалловчи бўғиннинг номинал қиймати;
m-ўлчам занжиридаги ҳамма компенсаторларнинг бўғинлар сони.

Устки (Вк) ва (Нк) пастки четланиши қуйидагича ҳисобланади:








бу ерда: Н1 ва В1; Н1-катталашувчи ва кичиклашувчи бўғинларнинг устки ва пастки четланишлари;


В ва Н тугалловчи бўғиннинг устки ва пастки четланиши.

Компенсаторларнинг четланиши ва номиналини ҳисоблашда шуни назарда тутиш керакки, ўсувчи ва камаювчи бўғинларни мослаб аниқлаш керак.


1-расмда кўрсатилган ўлчам занжири мисолида А тугалловчи бўғин сифатида қопқоқнинг кесими узунлиги кесими узунлиги бўлади. АК компенсатор сифатида эса конуссимон роликли подшипникларни йиғишда иштирок этувчи ўтқазиш ҳалқасидан фойдаланиш мумкин. Ҳалқа ўлчами устки ва пастки четланиши қуйидагича аниқланади:



Ҳисобларни тўғрилигини компенсатор куйиши аниқлангандан кейин текширилади:

бу ерда: ташкил этувчи бўғинлар допуски;
тугалловчи бўғин допуски.
тенглик бажарилса ҳисобимиз тўғри.

Йиғиш жараёни машиналарни тайёрлашда ҳал қилувчи охирги босқич бўлиб, машиналарни ишлатиш сифатлари йиғиш ишларига боғлиқ бўлади. Бунда алохида детал ва қисмларни бир-бири билан бириктириш йўли билан тайёр машина ҳосил қилинади. Йиғиш ишининг сифати машинани ишлаш давридаги ишончлилиги ва чидамлилигига сезиларли таьсир кўрсатади. Кўпчилик деталларни машинани йиғишга юборишдан олидин бошқа деталлар билан бириктириб узел ҳосил қилинади. Узелларни алохида деталлар ёки деталлар ва деталлардан дастлаб бир бири билан бириктириб ҳосил қилинади. Деталларни бундай усулда бир-бири билан бириктирилиши «подузел» - деб аталади. Бир нечта узелларни бириктириш «агрегат» ёки «механизм» ни ташкил этади. Агрегатлар, узеллар ва алохида деталлардан бутун бир маҳсулот ёки машина йиғилади.


Йиғув жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Слесарлик ишлов бериш ва пригонка; якка ва майда серияли ишлаб – чиқаришларда қўлланилади; оммавий ишлаб – чиқаришда қўлланилмайди.

  2. Узелларни йиғиш – деталларни подузелларга, узелларга, агрегатларга бириктириш.

  3. Умумий йиғиш – машиналарни охирги йиғиш;

  4. Созлаш – машина қисмларини ўзаро ҳолатини таъминлаш.

Узелларни ва умумий йиғиш ишларига қуйидаги жараёнлар киради: а) деталларни махкамлаш; б) ҳаракатсиз деталларни йиғиш; в) ҳаракатланувчи деталларни йиғиш; г) айланувчи деталларни йиғиш; д) ҳаракатни узатувчи деталларни йиғиш; е) йиғиш учун белгилаш (разметка) якка ва майда серияли ишлаб чиқаришда; ж) деталлар ва узелларни тортиш ва баланслаш; з) станина, рама плита, корпусларни ўрнатиш.
Йиғиш ишларини бажаришни қулай бўлиши учун, уни график схемаси тузилади. Бундай мисол 1-расмда йиғиладиган узел чизмаси ва 2-расмда йиғиш схемаси мисоли келтирилган. Схема қандай деталлардан оддий узеллар ташкил қилиняпти-узеллар, қандай узеллар ва деталларда машиналарни умумий йиғиш учун агрегатлар йиғиляпти. Схемада тўртбурчак шаклларда деталлар белгиланган, уларни тартиб номери кўрсатилган; узелларда уларни тартиб номери ва агрегатлардаги сони кўрсатилган.
5 6
10 11
4 9


3
2

1-расм. Ступицанинг эскизи.
















махкамлансин










мойлансин
2-расм. Ступицани йиғишнинг технологик схемаси.
Машинали агрегатлар, узеллар, подузеллар ва алохида деталларга бўлиш машинани конструктив ҳолатига боғликдир. Шунинг учун машина ҳар бир турини бўлиш ўзига хос хусусияти, умумий қоидалар шартли характери асосида олиб борилади.




  1. Download 1.23 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling