Машинасозликда автоматлаштиришнинг асосий босқичлари
Download 357.46 Kb.
|
Avtomatik asosiy bosqichlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.
Яримавтомат – автоматик иш цикли билан ишлайдиган машина ҳисобланади. Бунда иш даврини такрорланиши учун ишчининг аралашуви керак бўлади. Масалан, заготовкаларни юклаш, машинани ишга тушириш ва тўхтатиш, тайёр буюмларни олиш ва текшириш шулар жумласидандир.Автомат – ўз-ўзидан бошқариладиган иш машинаси бўлиб, текшириш ва созлашдан ташқари, барча иш даврларини ва салт юришларни бажаради.Ҳар қандай ишчи машина учтаасосий механизмлар (юритиш, узатиш, бажарувчи) дан иборат. Уларнинг энг асосийси ишлов бериш аниқлиги ва унумдорлиги, хамда машина имкониятларини аниқловчи бажарувчи механизмлар ҳисобланади.Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.Автоматнинг структура схемаси. Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.Автоматлаштиришнинг иккинчи босқичи – машиналар системасини автоматлаштириш, ҳар ҳил ишлов бериш, текшириш, йиғиш ва қадоқлаш операцияларини бир йўла бажарадиган автомат линияларни яратиш тушинилади.Автомат линия – машиналар системаси бўлиб, улар технологик кетмакетликда жойлашади, ташиш ва бошқариш воситалари ёрдамида бирлаштирилади, созлашдан ташқари барча операцияларни автоматик бажаради.Корпус деталлар тайёрлайдиган автомат линиянинг типавий схемаси кўрсатилган. Детални юклашдан бошлаб ишлов беришнинг барча босқичларидан навбатманавбат ўтади. Детал ҳар бир иш вазиятида стационар мосламаларга ўрнатилади ва қисиб қўйилади, операция бажариб бўлингандан сўнг транспорт бўйлаб навбатдаги технологик жараён бажариладиган жойга узатилади. Деталнинг ҳар бир иш вазиятига ўрнатилган механизм мустақил ишлайди ва операция бажариб бўлинганлиги, масалан, детал қисиб қўйилганлиги хақида сигнал беради. Охирги сигнал олингандан сўнг агрегат головкаларии ишга тушириш ҳақида умумий команда берилади. Ҳар бир головкада тегишли иш циклини бажарувчи мустақил бошқариш системаси бор. Ҳар бир головкадан операциянинг тугалланганлиги даврида сигнал келади. Энг узоқ давом этадиган циклни бажарувчи головкадан келган охирги сигнал қисиб ва қотириб қўядиган механизмларни яна ишга туширади. Бу механизмлар мосламаларда ишлов берилаётган деталларни бўшатади. Ишлов бериш жараёни бошқа механизмларнинг (бурилма столлар, қириндини чиқариб ташлайдиган механизмлар ва хоказо) иши билан синхронлаштирилади.Download 357.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling